Маънавият ва маърифат ишлари
бўйича декан ўринбосари: А.Султонов
7-илова
ГУРУҲ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИНИНГ НАМУНАСИ
Қарши Давлат Университети Педагогика факультети Мактабгача таълим йўналиши 013- 35 -гуруҳ талабаларининг “ Диний ақидапарастлик ва миссионерликнинг олдини олиш давр талаби ” мавзусидаги давра суҳбати
БАЁННОМАСИ
Қарши шаҳри 4 .03.2013 йил
Қатнашдилар: Гуруҳ раҳбари
Ю.Исмоилова 013-35-гуруҳ талабалари
Кун тартиби
1. Диний ақидапарастлик ва миссеонерликнинг жамиятга таҳдиди. Ю.Исмоилова.
2. Диний ақидапарастлик ва миссионерликнинг олдини олиш давр талаби. 013-35 гуруҳ талабаси Л.Сатторова
3. Мунозара
1. Эшитилди: 1-масала юзасидан гуруҳ раҳбари Ю.Исмоилова сўз олиб, у ўз сўзида қуйидагиларни айтиб ўтди: Президентимиз И.А.Каримов “Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” ҳамда “Юксак маънавият - енгилмас куч ” асарларида диний ақидапарастлик ва миссеонерликнинг жамиятга солаётган таҳдиди ҳақида тўхталиб ўтганлар. Буларнинг иккаласи ҳам бир гуруҳ ғаразли кишилар манфаатига хизмат қилади. Инсоният ва жамиятнинг ривожланишига кескин тўсқинлик қилади. Бундан ташқари ўз маърузасида диний ақидапараст гуруҳларнинг асосий фаолият услублари ва бу гуруҳларнинг мақсади, мазмуни ҳақида гапириб ўтди.
2. Талаба Л.Сатторова “Диний ақидапарастлик ва миссионерликнинг олдини олиш давр талаби” номли маърузасида қуйидагиларни гапириб ўтди: ислом дини кишиларни тинчликни асраш, барқарорликни таъминлашга, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этади. Лекин муқаддас динимизни ниқоб қилиб ўз мақсади йўлида ҳар қандай разил йўллардан фойдаланиш ҳоллари авж олаётганини афсус билан қайд этиш лозим. Фуқароларда диний ва дунёвий билимларнинг етишмаслиги, ўз ҳуқуқ ва бурчларини етарли даражада билмаслиги туфайли бу йўлга кириб қолишларига сабаб бўлмоқда. Бугунги мураккаб даврда инсоният учун тинчлик, барқарорлик нематлари нақадар бебаҳо эканлигини чуқур англаб етишимиз кераклигини алоҳида таъкидлади.
3. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.
1. М.Арзиқулова. Диний ақидапарастликнинг келиб чиқиш сабабларини айтинг.
2. Л.Хўжаёрова. Диний ақидапарастлик ва миссеонерлик бир-бири билан қандай боғлиқ?
3. М.Чориэва. Диний ақидапарастлик ва миссеонерликнинг олдини олишда биринчи навбатда қандай йўл тутиш лозим?
Қарор қилинди:
1. Давра суҳбатида эшитилган маърузалар ахборот учун қабул қилинсин.
2. Маърузалардан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш иштирокчилар зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |