1-жадвал
Корхона айрим бошқарув қарорларида молиявий менежмент
иштироки
1
Корхонанинг
бошқарув
функциялари
Молиявий менежмент хизматининг тегишли қарорлари
Режалаштириш ва
таҳминлаштириш
Корхонанинг келгуси йилги молиявий ҳолати таҳминини тузиш.
Корхона тараққиётининг бизнес-режасини тузиш (бўлимлар: асосий
иқтисодий кўрсаткичлар; корхона таклиф этаётган баҳолар ва сотиш
даражасини, материал ресурслар баҳосини экспертиза килиш,
корхона инвестицион фаолиятини олдиндан экспертиза қилиш,
маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан молиявий натижа, ялпи даромад,
корхонанинг молиявий фаолияти, кредитга эҳтиёжни ҳисоблаш,
молиявий режа, бюджет ажратмалари).
Маркетинг
Корхона савдо фаолиятини молиявий экспертиза қилиш, корхона
маҳсулотини
мақсадли
фойда
даражасини
таъминлайдиган
баҳоларда сотиш дастурини асослаш.
1
Изланишлар натижасида муаллиф томонидан тузилди.
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. №2, апрель, 2020 йил
Ишлаб чиқаришни
ташкил этиш
Корхона бўлимлари фаолиятининг молиявий назорати, зарар билан
ишловчи ишлаб чикаришларни қайта ташкил этиш бўйича
таклифларни асослаш. Мансабдор шахслар томонидан лоқайдлик ва
айб ҳаракатлар туфайли кўрилган зарарларга жавобгарлик хақидаги
низомни ишлаб чиқиш. Корхона ишлаб чиқариш дастурини
молиявий экспертиза қилиш.
Қурилиш ва
реконструкция
жараёнини
бошқариш
Янги ишлаб чиқариш лойиҳаларининг молиявий қисмини асослаш.
Узок муддатли инвестициялар ва молиявий қўйилмаларнинг
молиялаштирилишини асослаш ва таъминлаш.
Ишлаб чиқариш воситалари хақиқий миқдори, ҳолатининг корхона
эҳтиёжига мослигини баҳолаш ва таъминлаш.
Молиявий менежмент ҳар қайси йўналишларининг умумий мақсадларга
эгалиги уларнинг бир-бирини тақозо этувчи ва бир-бири билан чамбарчас
боғлиқ жараён эканлигини тасдиқлайди. Бироқ, корхона молиявий ҳаётининг у
ёки бу босқичида молиявий менежмент мазкур йўналишларининг устуворлиги
ҳақида ҳам таъкидлаш лозим.
Ҳозирги шароитда корхоналар молиявий фаолиятини ташкил этиш
хусусиятлари, аввало, унинг асосига қўйилган иқтисодий категория бўлмиш,
молиянинг моҳиятини тўла ифодаламоғи лозим.
Бизнинг фикримизча, корхонада молиявий менежментни фойдани
кўпайтириш ва корхона бозор қийматининг барқарор ўсишини таъминлаш
мақсадида молиявий муносабатларни бошқаришнинг шакллари, усуллари ва
тамойиллари йиғиндиси сифатида талқин этилиши мумкин.
Молиявий менежмент мазмунини бундай талқин этиш корхона молиявий
фаолиятини ташкил этишнинг хуқуқий ва информацион таъминотининг
холатидан келиб чиқади.
Молиявий менежмент таркиби шартли тарзда қуйидаги бўлимлардан
иборат:
а) корхона молиявий ҳолатининг таҳлили ва шу асосда тегишли
қарорлар қабул қилиш. Мазкур таҳлилни қуйидаги йўналишларда амалга
ошириш лозим:
-корхона молиявий ҳолати ўзгаришини баҳолаш. Бу жараёнда молиявий
менежер корхона молиявий ҳисоботлари асосида алоҳида моддалар бўйича
қандай ўзгаришлар бўлганлигини, нохуш ҳолатларни аниқлайди ва уларни
бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўради;
-молиявий коэффициентлар таҳлили. Бу жараёнда молиявий хисобот
шакллари асосида корхона фаолиятининг у ёки бу соҳаларини хусусиятловчи
қатор кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилади. Мазкур кўрсаткичлар ўсишини
таққослаш ҳамда уларни умумтармоқ кўрсаткичлари билан қиёслаш турли
қарорлар қабул қилиш учун асос бўлади;
б) қисқа муддатли молиявий ресурсларни бошқариш. Бу жараён шуни
англатадики, корхона ўз жорий мажбуриятларини бажариш учун маълум
миқдорда молиявий маблағларга эга бўлиши лозим. Агар маблағлар
етишмаслиги кузатилса, молиявий менежер корхона учун ўз вақтида кредит
олишни таъминлаши керак. Корхона эхтиёжидан ортиқча молиявий маблағлар
Do'stlaringiz bilan baham: |