Клиникаси
А/Б ортиши қўққисдан аниқланиб қолинади,бунда бунга олиб келинган сабаблар аниқлана бошланади.
Буйрак генези хисобига юзага келадиган гипертонияларда максимал ва минимал босим кўрсатгичлари бир хил ошади.
Бунда буйрак касаллигига хос патологик сийдик чўкмаси ва бошқа ўзгаришлар кузатилади.
Клиникаси
Аорта корктацияси хисобига юзага келувчи гипертония енгил диагностика қилинади,яъни оёқлардаги босимни паст бўлишлиги ва систолик шовқин юзага келади.
Феохромоцитомада АБ ортиши кризи максимал қийновчи бош оғриқлари билан хамда сийдик ва қонда катехоламинлар миқдорини ортиши билан характерланади.
Ўсмир ёшгача ва ўсмирлик даврида гипертоник холатлар вегетодистонияга учрайди. Бу кўпроқ мактабдаги юкламалар хисобига юзага келади.Бунда АБ ўлчаганда максимал ошган,минимал оз миқдорда ошади.Гипертония доимий эмас,босим кун даврида ўзгариб туради ва эмоционал омилларга боғлиқ.
Бунда болалар томонидан энг кўп шикоят:
Ўзини ёмон сезиш,енгил чарчоқ,қўзғалувчанлик,юрак сохасидаги оғриқ,исиб кетиш сезгиси.
Объектив текширувда:
-тахикардия
-жисмоний юкламада ноадекват реакциялар,
-вегетатив лабиллик.
Унча кўп бўлмаган болаларда АБ доимий,хам максимал,хам минимал ортган,текширувда топилиб қолинади(профилактик кўрикда,спорт секциясида).
Шикоятлари йўқ,болалар жисмоний ривожланган,танаси гиперстеник танаси.
Текширувда юрак размери катталашганлигини,аортада 2- оханг акцент эшитилади.
Хар бир холатда албатта чуқур текшириш олиб бориш керак,иккиламчи гипертонияни бор йўқлиги учун.
Даволаш
Агар иккиламчи гипертония бўлса, даволаш бу гипертонияга тўғридан-тўғри олиб келувчи касалликнинг даволаш керак, бундай холатда симптоматик даво кам самара беради.
Вегетотомир дистонияси гипертоник типида седатив терапия:
-бром валериана билан,
-элениум ва бошқалар билан.
Даволаш
Бундан ташқари режимни тўғри ташкил қилиш,тоза хаво,ўртача жисмоний юкламалар. Чегараланган максимал босим ошганда Бетта адреноблокаторлар :
- пропранолол(обзидан,индерал)
- лабетолол(систолик виброс хисобига
пасаяди).
Даволаш
Агар артериал босим максимал ва минимал тенг ошганда раувольфи:
- резерпин 80-400 мкг/сут 2-4 прием
- раунатин
- раувазин дозалари индивидуал
белгиланади.
Охирги йилларда босимни пасайтиришда
хужайрага Са киришини блокаторлари:
- нифедипин(кордарон)
- ангиотензин 2-капотен,каптоприл(буйрак
генезигипертониясида яхши эффект беради)
- метилдопа(допегит)
бундан ташқари парелел равишда туз миқдори чегераланади,сийдик хайдовчи :алдестерон,верошпирон,гипотиазид қўлланилади.
Агар юқоридагилар самара бермаса ёки кам эффект берса ганглоблокирлайдиган препаратлар :
-пентамин,изопирин ва бошқалар қўлланилади,лекин бу препаратларга эхтиёт бўлиш керак,чунки ортостатик коллапсга олиб келиши мумкин.
Прогноз
Болаларда гипертоник холатлар хар хил формасида бир хил эмас.
Иккиламчи гипертонияда хулосаси асосий касалликка боғлиқ.Вегетоқонтомир дистониясида тўғри олиб бориш прогнози ижобий.
Аниқланмаган генез оқибатида доимий гипертония жиддий муаммо туғдиради.
Профилактика
Кунлик режим ва овқатланиш режимини тўғри ташкил этиш керак,физкультура ва спорт билан шуғулланиш режимини тўғри ташкил этиш,давомли уйқу –қулай профилактик чора тадбирдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |