Мухиддинов Шухрат Зиявиддиновичнинг докторлик (PhD) диссертацияси мавзусини рўйхатдан ўтказиш ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилиш бўйича АСОСНОМА
Талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми:Мухиддинов Шухрат Зиявиддинович
Талабгорнинг мақоми ва қабул қилинган санаси:таянч докторант, 2017 йил 2 декабрдаги НамМТИ ректорининг № 599-сонли буйруқ.
Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси (ўзбек, рус ва инглиз тилларида): Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш механизмларини такомиллаштириш. Иxтисослик шифри ва номи:08.00.13 –Менежмент Диссертациябажарилаётганфан тармоғи:иқтисод фанлари Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони: Адилова Гўзал иқтисод фанлари номзоди, доцент. Иш бажарилаётган ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон манзили (E-mail): Наманган муҳандислик-технология институти, niei_info@edu.uz Диссертация мавзусининг долзарблиги. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётнинг ривожланиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ҳал этилиши ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамланишига кўплаб омиллар қаторида озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим йўналишлар жумласига киради. Озиқ–овқат хавфсизлигини таъминлаш эса кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланганлик даражасига, маҳсулотларни етиштириш миқдор кўрсаткичларига, қайта ишлаш шароитларига, тармоқ маҳсулотларининг сифатига, сақланиши, агротехнологик жараёнларни бориши, шунингдек бозорларда маҳсулотларнинг доимийлигини таъминланганлик даражасига боғлиқдир.
Кейинги 20 йил мобайнида жаҳон аҳолисининг сони 131% ёки 1,6 млрд. киши (1991 йилдаги 5,4 млрд.дан 2012 йилда 7,1 млрд. кишига)га ошди. ФАО ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон аҳолиси сони 2020 йилда 7,7 млрд. кишига, 2030 йилда эса – 8,4 млрд. кишига етади, бу эса жаҳон мамлакатлари олдига уларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича долзарб чора-тадбирларни қабул қилиш вазифаларини қўяди.
Аҳоли жон бошига озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг келгуси ўртача жаҳон даражасини сақлашда (298 кг/йил), 2020 йилда жаҳон мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми минимум 2,3 млрд. тонна, 2030 йилда эса –2,5 млрд. тоннани ташкил этиши лозим.
Республика қишлоқ хўжалиги реал секторнинг саноатдан кейинги энг муҳим тармоғи бўлиб, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотига, енгил ва озиқ-овқат саноати тармоқларининг хомашёга бўлган талабини қондиради. Қишлоқ хўжалиги ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотларининг дастлабки ёки тўлиқ қайта ишлашнинг турли жараёнларини ўз ичига олади ва халқнинг моддий фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Аҳолисининг 50 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қиладиган Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг ривожланиши муҳим иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Республика иқтисодиётининг кўпгина тармоқлари ушбу секторнинг ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Ички товар айланмасида қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутади, маҳаллий қишлоқ хўжалик сектори республикада истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоиздан ортиғини ишлаб чиқаришини таъминлайди .
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»[1]ги фармонининг 3.3-бандида белгиланган “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш” бўйича бир қатор вазифалар жумладан:
- таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;
- пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, бўшаб қолган ерларга картошка, сабзавот, озиқ-овқат ва мойли экинларни, шунингдек янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек қадоқлаш буюмларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган, қайта ишловчи янги корхоналарни қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш, транспортировка қилиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини янада кейгатириш ишлари белгилаб берилди.
Бу эса ўз навбатида бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлар фаолиятини ривожлантириш орқали уларни иқтисодий самарадорлигини ошириш ва энг асосийсий кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш механизмларини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш масалаларини долзарблигини белгилаб беради.
2. Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мослиги:Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги чиқарилган фармонида белгиланган ва республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мос келади. 3. Диссертация мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси инновацион лойиҳалар режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг илмий ишлар режаси билан узвий боғланган.
4. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ушбу илмий изланиш бўйича қишлоқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларининг назарий-услубий асослари хорижий олимлардан Л.Цфу, Ц.Фан, Л.Чжоу[2], Л.В.Агаркова[3] И.Н.Буздалов[4], И.Санду[5], И.Г.Ушачев[6], мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари бозорини амал қилиш муаммолари Н.А.Попов[7] каби хорижий олимлар томонидан таҳлил қилинган. Ўзбекистонлик олимлардан қишлоқ хўжалигини аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдпаги роли ва уни ривожлантириш бўйича А.Абдуғаниев[8], Ўзбекистон Республикасида ғаллачиликни ривожлантиришда иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш тўғрисида Ғ.Х.Қудратов[9], қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш учун олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий ва назарий аҳамияти бўйича А.М.Жўраев, Р.Ҳ.Ҳусанов[10], турли мулкчилик шаклидаги қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини ошириш А.Х.Бурҳонов[11] ларнинг илмий ишларида ўрганилган.
Юқорида қайд этилган илмий ишлар аграр-иқтисодиёт фанига муайян даражада ҳисса қўшиб, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорининг самарадорлиги муаммоларини назарий ва амалий жиҳатдан илмий ўрганишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Республикамизда иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва самарадорлигини оширишнинг амалий жиҳатлари бўйича ислоҳотлар олиб борилишига қарамай, келтириб ўтилган тадқиқотлар мавжуд муаммоларни бартараф этишда етарлича тадқиқ этилмаганлиги, бу борада тадқиқот олиб борилишига асос бўлди.
5.Тадқиқотнинг мақсади. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
6. Тадқиқотнинг объекти. Мамлакатимизда фаолият юритаётган кўп тармоқли фермер хўжалиги корхоналари.
7. Тадқиқотнинг предмети. Мамлакатимизда фаолият юритаётган кўп тармоқли фермер хўжалиги корхоналари муаммолари, уларни ечими орқали кўп тармоқли фермер қишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантириш ҳисобланади.
8.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги илмий янгиликлар ҳимояга олиб чиқилади:
мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ўрни баҳолаш;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини бошқаришнинг назарий жиҳатларини ўрганиш;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини фаолияти таҳлилил қилиш ва унда самарали бошқаришни ташкил этиш муаммолари аниқлаш;
мамлакатимизда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини бошқаришнинг ўзига хос жиҳатлари кўрсатиш;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш механизмларини такомиллаштириш;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини бошқариш самарадорлигини баҳолаш;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш истиқболларии баҳолаш
кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш бўйича хулоса ва таклифлар бериш.
9. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг амалий натижаси шундан иборатки, диссертацияда ишлаб чиқилган ғоя ва таклифлар мамлакатимизда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш орқали маҳсулот ҳажми ҳамда самарадорлигини ошириш имконини беради. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жозибадорлигини диверсификациялаш ва турларини кўпайтириш орқали ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва кўпайтишининг иқтисодий жиҳатдан асослаб бериш учун хизмат қилади. Бунинг натижасида ушбу соҳани ривожлантириш, қўшимча ишлаб чиқаришни кўламини кенгайтириш имкониятлари юзага келиб, экспорт ҳажмини кўпайтириш истиқболига ижобий таъсир кўрсатади.
Бу масалани ўрганиш доирасида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш борасидаги рақобат тамойилларидан оқилона фойдаланиш чора –тадбирларини ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш бўйича бир қатор амалий таклифлар келтирилган.
Тадқиқот ишида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзагроэкспорт АЖда кўп тармоқли фермер хўжаликлари ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари ҳамда чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилишида фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, диссертация материалларидан олий ўқув юртларида Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» ва «Менежмент» фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
10. Бажарилиши кутилаётган тадқиқот ишлари режаси
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш механизмларини такомиллаштириш