Диссертацияси мавзусини рўйхатдан ўтказиш ва «оак бюллетени»



Download 103 Kb.
bet1/5
Sana14.07.2022
Hajmi103 Kb.
#801649
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
асоснома


Докторлик диссертацияси мавзусини рўйхатдан ўтказиш ва «ОАК Бюллетени» журналида эълон қилиш бўйича асоснома


Талабгорнинг фамилияси, исми-шарифи: Жуманиязов Бекзод Очилович.


Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича берилган гувоҳнома рақами ва санаси: Лаёқат бўйича имтихон гувоҳномаси, LA 0000796, 10.10.2013.


Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси: “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи (1991-2012 йй)” .


Иxтисослик шифри ва номи: 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.


Диссертация иши бажарилаётган фан тармоғи: Тарих.


Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони: Қирғизбоев Муқимжон, с.ф.д., профессор.


Диссертация иши бажариладиган ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон манзили: Ал-Хоразмий номли Урганч давлат университети, info@urdu.uz .


Мавзу ФТРМҚнинг интернет-саҳифасида эълон қилинганлиги ҳақида маълумот: 2013 йил I-босқичида эълон қилинган
Талабгорнинг мақоми ва қабул қилинган санаси: Катта илмий ходим-изланувчи, 02.01.2014.


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон миллий мустақиллигини эълон қилиниши билан мамлакатда миллий манфаатларни ифода этиш мақсадларига қаратилган жамият ва давлатни шакллантиришга имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилди. Мамлакат Президенти И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий стратегик пировард мақсад сифатида эълон қилиниши билан мамлакатда демократик принциплар асосидаги янги сиёсий тизим шакллана бошлади. Бу жараёнда фуқаролик жамиятининг асоси бўлган сиёсий партиялар,нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ўзини ўзи бошқариш органларини шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш жараёнларининг аҳамиятини баҳолар экан, Президент И.А.Каримов қуйидаги вазифаларни илгари суради: «Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда»1.
Кўриниб турибдики, ҳозирги ислоҳотлар даврида фуқаролик жамияти институтларининг фуқаролар манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишдаги ўрнини оширишга доир масалаларни тарих фани нуқтаи назаридан тадқиқ этиш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Жаҳондаги ривожланган мамлакатларда сиёсий партиялар, ишчилар, деҳқонлар, фермерлар, ишбилармонлар, турли жамият ижтимоий қатламлари ва гуруҳлари вакилларидан иборат уюшмалар, диний, хотин-қизлар, ёшлар, фахрийлар бирлашмалари каби минглаб нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият юритиб, улар ўзлари аъзо бўлган фуқаролар манфаатлари ва эҳтиёжларини қондиришнинг ўзига хос зарурий фаолият кўрсатиш майдонига айланган.
Ўзбекистонда ҳам мустақиллтк даврига келиб тарихда илк бор фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ислоҳотлари бошланди ва бу соҳада фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари асосида фаолият юритадиган давлат ва жамият қуришнинг муайян тажрибалари эгалланди. Шунинг учун фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш жараёнида жамиятдаги турли ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қила оладиган жамият институтлари фаолиятларини ўсиб бориш жараёнини тадқиқ этиш, бу соҳадаги муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечимларини топиш зарурати долзарблашиб бораётганлиги учун ҳам биз бу соҳада тадқиқотлар олиб боришни докторлик диссертацияси мавзуси сифатида танладик.
Мавзунинг долзарблиги қуйидагилар билан изоҳланади:
-фуқаролик жамиятини барпо этиш ислоҳотлари жараёнида унинг институтларини функционал жиҳатларини ўрганиш, уларни демократик қадриятлар асосида фаолият юритишига доир янги функцияларни ўзлаштиришларига доир тажрибаларини умумлаштириш зарурати;
-жамият барқарорлигини сақлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда кенг иштирок этишини таъминлашга бўлган талабларнинг пайдо бўлганлиги;
-мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари даврида жамият институтларини демократик принциплар асосида шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, уларнинг ечимлари сифатида таклифлар ва тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш заруриятини пайдо бўлганлиги;
-мамлакатда фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини демократик асосларда шакллантириш учун уларнинг сиёсий партиялар, ННТлар ва ўзини ўзи бошқариш органларида янада фаол иштирок этишларига зарурат туғилганлиги;
-шунингдек, шаклланаётган ёш авлод дунёқарашига демократик қадриятларни сингдириш, фуқаролик жамияти шароитида яратувчилик ва фаоллик сифатларига эга бўлган инсонни шакллантириш муаммоларининг долзарблик аҳамият касб этаётганлиги бу соҳада илмий тадқиқотларни янада ривожлантиришга эҳтиёж сезаётганлиги;
-мамлакатда фуқаролик жамияти институтларининг демократик қадриятлар асосида ривожланиши жараёнидаги турли-туман тўсиқлар ва муаммоларни бартараф этиш учун таклифлар ва тавсиялар мажмуини шакллантиришга бўлган талабларнинг ошиб бораётганлиги.

Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish