Илмий раҳбар:
|
Мамаджонов Алишер Мамаджонович
техника фанлари доктори, профессор
|
Расмий оппонентлар:
|
техника фанлари доктори, профессор
|
|
техника фанлари номзоди, доцент
|
Етакчи ташкилот:
|
Тошкент ------- университети
|
Диссертация ҳимояси Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли илмий кенгашнинг 2021 йил « _» соат 1300 даги Илмий кенгаш мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100095, Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 2. Тел. / факс: (99871) 227-10-32, e-mail:tadqiqotchi@tdtu.uz)
Диссертация билан Тошкент давлат техника университети Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (18-рақам билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100095, Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 2. Тел. / факс): (99871) 227-10-32)
Диссертация автореферати 2021йил «____» куни тарқатилди.
(2021йил «»даги №___ рақамли реестербаённомаси).
Н.Р. Юсуфбеков
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, т.ф.д,профессор,академик
У.Ф.Мамиров
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, техника фанлари буйича фалсафа доктори (PhD)
Х.З. Игамбердиев
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси,
т.ф.д.профессор,академик
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурлиги. Ҳозирги кунда технологик жараёнларнинг бошқарув тизимларида дискрет техникаларнинг қўлланилиши кескин ортиб бораётган шароитларда, жумладан: рақамли ҳисоблаш машиналари, дискрет ижро механизмлари ва рақамли индикаторлар релели ва рақамли бошқарув тизимларининг шундай элемент базасини яратишга кучли эҳтиёж юзага келаяпти, хусусан датчиклар ва функционал ҳисоблаш қурилмаларининг оралиқ ўзгартиргичлари. Уларда киришга аналог сигнал берилганда чиқишдаги сигнал дискрет кўп босқичли релели таснифга (КБРТ) эга бўлади.
Технологик жараёнларни бошқариш учун қўлланиладиган КБТРга эга оралиқ ўлчов ўзгартиргичлари датчиклари, ўзгармас метрологик таснифларда нисбатан юқори қувват ва ишончлиликни, ток тури бўйича универсалликни, минимал реактив кучни таъминлашлари ва шу билан бирга унча қиммат эмас ва эксплуатацияда содда бўлишлари лозим. Бу талабларга, бир бирини тўлдирган ҳолда электр контактли ва индукцион (трансформаторли) ўзгартиргичлар жавоб берадилар.
Электр контактли ўзгартиргичлар, конструкцияси жиҳатидан содда бўлишларига қарамасдан ҳам ўзгарувчан, ҳам ўзгармас (доимий) токда қўлланишлари мумкин ва чиқишда етарлича катта қувватни таъминлайдилар. Аммо, уларнинг контакт сиртлари емирилувчи (оксидланувчи) бўлганлиги сабабли паст ишончлиликка эга, механик контактнинг мавжудлиги сабабли назорат қилинаётган объектдан катта уринишларни талаб қиладилар. Контактсиз трансформаторли ва индуктив ўзгартиргичлар бу камчиликлардан ҳоли, аммо қимматбаҳо ва схемани мураккаблаштирувчи қўшимча ўзгартиргичларсиз чиқишда етарли қувватни ва ток тури бўйича универсалликни таъминлаб бера олмайдилар. Буларнинг барчаси машҳур (мавжуд) ўзгартиргичларнинг қўлланиш соҳаларини сезиларли чеклайди. Герконли ўзгартиргичлар, ягона конструкцияда электромагнит ҳамда индуктив-трансформаторли ўзгартиргичларни органик бирлигини ифода этган ҳолда, уларнинг афзалликлари эга ва шу вақтни ўзида уларнинг камчиликларидан ҳолидирлар.
Совет ва ҳорижий патент материалларнинг, ҳамда элемент техникасини тадбиқ этишга доир материалларнинг таҳлили саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган герконларнинг қўлланилишини ортишини исботлайди. Герконларнинг назариясининг ишлаб чиқишга ва конструкцияларини такомиллаштиришга совет олмларидан: Б.К. Буль, В.П. Миловворов, К.И. Харазов , В.Н. Шоффа, Д.М. Диковский, ҳамда хорижий олимлардан: Г.С. Ротерс, Р. Пик, С. Эвершед, Г. Узигарлар улкан ҳисса қўшганлар.
Аммо, герконларни машҳур датчиклар ва ўлчов ўзгартиргичлари билан ажратилиши махсус герконли ўзгартиргичларни ишлаб чиқиш ва магнитли занжирлар ва герконларнинг органик ягоналиги нуқтаи назаридан янада такомиллашган ва оптимал даражага олиб чиқадиган магнитли занжирларнинг бошқарув занжирларини ҳисоблаш юзасидан зарур тадқиқотларнинг мавжуд эмаслиги туфайли етарлича самарасиз ҳисобланади. Агар герконлар бир қатор қурилмаларда нафақат магнитли, балки ҳам оптик, электр статик, инерциал, пневмогидравлик, акустик ва бошқа майдонлар билан бошқарилиши инобатга олинса, у ҳолда бошқариладиган герконларга эга бўлган қурилмаларнинг тузишни умумий тамойилларининг элементларини яратиш долзарб масала (вазифа) ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |