Диссертациянинг биринчи бобида тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг назарий масалалари чуқур таҳлил қилинган


-расм. Ҳудудларни маркетинг стратегияси



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana22.07.2022
Hajmi0,67 Mb.
#838054
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
17b3e630f2aba242bf5496f51b68f9b2b5d0391d

4-расм. Ҳудудларни маркетинг стратегияси
Бугунги кунда таҳлиллар шуни кўрсатадики, тўғридан-тўғри 
инвестицияларни вилоятга олиб кириш мумкин бўлган муҳим йўналишлари 
сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин: енгил саноат, савдо 
тармоқлари, қурилиш бизнес-инфратузилмаси; поябзал ишлаб чиқаришга 
ихтисослашган кластер; қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари ишлаб-чиқаришга 
ихтисослашган кластер; паррандачилик ва чорва кластерлари; автомобил 
сервис ва воситачилик марказлари; халқаро юк ташиш компанияларининг 
филиаллари. 
Юқорида келтирилган йўналишларга инвестицияларни жалб этишда 
вилоят умумий хусусиятини тўлиқ ўрганиб чиқиш заруриятини келтириб 
чиқаради. Тадқиқот ишимизда, Андижон вилоятининг тўғридан-тўғри 
инвестицияларни жалб этишнинг кучли ва кучсиз томонларини қиѐсий 
таҳлили ўрганиб чиқилди. 
Андижон вилоятидаги инвестицион жозибадорлик қанчалик юқори 
бўлмасин, бу иқтисодиѐтни барқарор ривожлантириш учун етарли даражада 
самарали деб бўлмайди. Умумий ҳолатда Андижон вилояти ва у билан 
Ҳудудни рақобатдаги устунлиги 
Содир бўлиши 
мумкин бўлган 
таҳдидлар
Натижага эришиш 
омиллари 
Маркетинг 
стратегиясини 
ишлаб чиқиш 
Бозор 
иштирокчилари
(инвесторлар, ишчилар ва 
сайѐҳлар

Имкониятлари 
(кучли томони) 
Чекловлар 
(кучсиз томони) 
Ҳудуднинг ресурслари 
Инфраструктура, меҳмондўстлиги, табиий-иқлим шароити 
табиий бойликлари, имиджи, ижтимоий сиѐсат 
аҳолини яшаш даражаси, ишлаб чиқариш ва хом-ашъѐ базасининг ривожаланиши 


21 
қўшни ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича рақобатдош бўлган 
вилоятларда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишдаги асосий 
муаммолар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 
инвестиция инфратузилмасининг етарли даражада ривожланмаганлиги; 
тижорат банклари, инвестиция фондлари, суғурта ва лизинг 
компанияларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг 
иштирокини самарали йўлга қўйилмаганлиги; 
сифатли ва талаб даражасидаги малакали ишчи кучининг етишмаслиги; 
тадбиркорларнинг бизнес-кўникмалари, шу жумладан инвестиция 
лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси ва ҳуқуқий билимларининг етарли 
даражада эмаслиги-ҳудудларда консалтинг, маркетинг ва юридик хизмат 
кўрсатувчи марказлар ташкил этиш ва фаолиятини такомиллаштирил- 
маганлиги; 
инвестиция таклифлари ва лойиҳа техник-иқтисодий асосларининг 
белгиланган талабларга жавоб бермаслиги-ташаббускорларга инвестиция 
лойиҳаларини ишлаб чиқишда тижорат банклари, ҳудудлардаги савдо-саноат 
палатаси ва бошқа мутасадди идоралар томонидан амалий ѐрдам 
кўрсатилишини етарли эмаслиги; 
маҳаллий ҳокимликларнинг хорижий инвесторларни ҳудуд тўғрисидаги 
батафсил маълумотлар билан таъминлашда фаол иштирок этмаѐтганлиги- 
хорижий инвесторларни тўлақонли равишда ахборот (инвестиция 
лойиҳалари ва бизнес таклифлар базаси, ҳудудий матбуот нашрлари, 
иқтисодий таҳлил, хом-ашѐ ва меҳнат салоҳияти тўғрисида маълумотлар) 
билан таъминлаш учун ҳар бир ҳудуд бўйича «Вилоят инвестиция 
салоҳияти» вэб-порталини ташкил этилмаганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Юқорида келтирилган сабабларни ечимини топишда вилоятларда 
тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш 
ва шу асосида муҳим стратегияларни, “йўл хариталари” ва ўзоқ йилларга 
мўлжалланган концепция ишлаб чиқиш зарурлигини белгилаб беради. 
Инвестициялар киритиш қарорини қабул қилишга таъсир кўрсатувчи 
омиллар тўплами инвесторнинг қайси тармоққа мансублилигига қараб 
фарқланади, лекин барча турдаги ва гуруҳдаги инвесторларни жалб қилишда 
худуднинг инвестицион муҳитини тавсифловчи ва унга хизмат қилувчи 
индикаторлар мавжуд бўлиши зарур.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish