Диссертацияни менежментга мослаш учун "болалар" 5,0 минг доллар сўрашяпти деганингизда хаммаси тамом бўлди. "



Download 17,92 Kb.
Sana26.03.2022
Hajmi17,92 Kb.
#510809
TuriДиссертация
Bog'liq
Баходиржон


Баходиржон. Мени Сизга нисбатан хурматим, эътиқодим жуда юқори эди. Лекин диссертацияни менежментга мослаш учун “болалар” 5,0 минг доллар сўрашяпти деганингизда хаммаси тамом бўлди. “Болалар” ким эканлигини жуда яхши биламан, ёш бола эмасман. Кўнглим бўш холос. Жуда кўп нарсани биламан-у лекин айтмайман, кўнгил авайлайман. “Болалар” сиз ўзингизсиз. Буни Сиз билан муносабатда бўлган, ўша ердаги муҳитдан хабардор одамлар ва Фарғонадаги юрган гаплардан хабардор одам билмаслиги мумкин эмас. Фарғонада гапларни чиқишининг биринчи манбаси Абдулла Мирзаев бўлади, яъни у биринчи химоядан кейин келиб кафедра аъзолари олдида (бизда ишлаётганда) Ғойибназаров бир ойда битта диссертация ёзяпти деган, бу гапни кўпчилик эшитган.
Мени ёшим, оворагарчилигим, соғлигимни (эсингизда бўлса сизни идорангизда ёмон бўлиб қолганимда ўзингиз “скорый” чақиргансиз), асосийси Сизга бўлган хурматим ва қилган хизматларимни хисобга олмасдан, кўриб -билиб туриб, диссертацияни мослашни 5,0 минг доллар деб туришингиз хеч бир инсонийликка тўғри келмайди. Кейинги пайтда қийналиб кетиб шундай аҳволга тушдимки, асабийлашиб, ақлдан озишимга оз қолди.Буни ўзингиз гувоҳисиз. Лекин Сиз бу нарсага эътибор бермадингиз, кўзингизга пул кўринди. Сизга агар 5,0 минг доллар бўлса менга керак эмас, ўзи ярим ставкада ишласам, ёшим 72 да бўлса дедим. Агар ундай бўлса болаларга айтиб кўраман, бир келинг гаплашамиз дедингиз. Бордим хам, охири 2,5 минг доллар деб туриб олдингиз. Рози бўлдим ва 1,0 минг долларни бериб, иш бўлаверсин семинарга чиқайлик қолганини бераман дедим. Шунга келишдик. Фарғонадан туриб иш нима бўляпти деб хабар олиб турдим. Материалингиз бўлса юборинг деганингиздан кейин 2011 йилда Молия институтига топширилиб, М.Абсалямов экспертизациясидан ўтиб, кенгашга топширилгандан кейин химоялар тўхтаб қолиб кетган диссертациямни юбордим.
Ва ниҳоят чамаси ноябрнинг ўрталаридами 3 та боб тайёр бўлди , менда турибти деб қўнғироқ қилдингиз. Мен Сизга Ковид касалхонадаман, қачон чиқишимни билмайман дедим. Касалхонадан чиққандан кейин қўнғироқ қилдим. Иш тайёр бўлдими деб сўраганимда қолган пулни олиб келинг деб хавсаламни яна бир бор пир қилдингиз.Ишни қўлимга олай семинарга чиқсин бераман деб жавоб берсам хам бир келарсиз дедингиз. Мен Сизга касалхонадан энди чиқдим, узоқ йўлга юраолмайман холим йўқ десам “қувватга кирганда келарсиз” дедингиз. Пулни олдида хеч нарса билан хисоблашмаслигингиз мени жуда ранжитди ва бу қилмишингиздан юрагим жуда тез ура бошлади ва шу захоти Сизга ишни тўхтатинг, мен химоя қилмайман дедим. Сиздан қолган пулни юборинг кейин 4 бобни юборамиз деганингизда асабийлашиб ёмон бўлиб қолдим. Ишни кўрмасдан нима эканлигини билмасдан пулни юборсам, у ёғига яна харажат чиқаверади. Шу пайтгача бўлгани етар.
Ишни энди бас қилдим, хужжатларни юборинг деб бир-икки қўнғироқ қилганимдан кейин
куни – кеча бериб юборибсиз-у, охирги берган минг долларни бериб юбормапсиз. Қўнғироқ қилиб муомиллани қайтариш нима бўлади десам “болалар ишни қилган” деб қайтариш ниятингиз йўқ. Келарсиз гаплашармиз дедингиз.
Ишни “болалар” эмас, ўзингиз қилгансиз, агар қилинган бўлса? Мен буни жуда яхши биламан. Такроран айтаман – мен ёш бола эмасман, 73 ёшга қараб кетдим. Хеч бўлмаса ёшимни хурмат қилишингиз керак эди.
Охирги минг долларни яхшилик билан қайтарганингизда илгари қилган харажатларимга ва хизматларимга рози бўлиб қолаверар эдим. Энди хаммасини Сизга хисоб – китоб қилиб бераман ва уларни хам қайтарасиз:
1). Фарғонага келганингизда мен Сиздан ўғлимни 2та ўртоғини Фарғона политехника институтида механика факультетидан иқтисодига ўтказиш керак, шунинг учун Шухрат Отажоновнинг телефонини беринг десам (ўша вақтда Ш. Отажонов Вазирлар Маҳкамасида ишлар эди)бермадингиз. Бўлмаса ўзингиз қилаверинг дедим. Орадан 2 ёки 3 ой ўтиб, хе йўқ, бе йўқ иш бўлди 6,5 минг доллар бериб юборинг дедингиз. Жуда қиммат-ку десам
6 мингга тушириш мумкин дедингиз. Ишни қилишдан олдин қанча бўлишини айтиб, огоҳлантириш керак-ку. Сиз айтган суммани болалар кўтармади. Улар перевод учун Тошкентдан протокол келса хам ундан (переводдан) воз кечиб, ўз жойларида ўқишда қолди. Мен катта харажат қилдим ва у пулни қайнатамдан олганман деганингиздан кейин майли мен ярмини кўтараман дедим. Ўз ёнимдан, эсингизда бўлса ўзбек сўмини бердим ва уни шогирдингиз бозорда долларга алмаштириб берди. Унда доллар 3 минг сўм эди. Қолганини хам қилиб бераман дедим. Тошкенга борганимда Шухратни топиб гаплашсам, у 2 та талабани Фарғона Политехника институтининг бир факультетидан иккинчисига перевод қилиб берганини ва бунинг учун Сиздан пул олмаганини (мен унга сизни пул сўраган деб айтганим йўқ) айтгандан кейин қолганини бермай қўявердим. Орадан чамаси 2-3 ой ўтгандан кейин Фарғонага келганингизда Сизга учрасам, жуда совуқ кутиб олдингиз. Шундан кейин Сиз билан алоқани узиб қўявердим. 5-6 йил (ундан кўпроқ бўлиши мумкин) Сиз билан умуман алоқа қилмадим. Сиз Фарғонада Университетга келганингизда хам яқинлашмадим, домлалардан сўрабсиз Тожибоев қани деб, улар менга етказишди. Абдулла Тошкентга кетаётганида Ғойибназаровга мендан салом айтиб юрманг дедим, чунки уни “подводить” қилиб қўйганман дедим. Бироқ Абдулла Тошкентга бориб келиб айтдики, Тожибоев “яримтани” кўтариб келаверсин дебсиз.
2). 2011 йили чет элда мақола чиқариш керак экан деганимда Англияда чиқадиган журналда кичкинагина мақолани 500 долларга чиқартириб бердингиз.
Энди алоқа тиклангандан кейинги даврдаги муносабатга ўтсак. Бу даврдагиси хаммасидан ўтиб тушди. Биринчи бориб диссертацияни химоя қилиб қўяй деб Сизга кўрсатсам “бўлмайди” маълумотлар эски дедингиз. Унда Сизга айтдимки тайёргарликсиз келиб қолибман, хозир фақат икки юз доллар бор деб уни бердим. Олдингиз. Кейин Фарғонага келиб 1000 доллар қилиб олиб бордим, уни олиб бир зумда қўл қўйдириб бердингиз.
2). Семинардан олдин пулингиз борми, қарз бериб туринг, бераман дедингиз. Мен бор деб 300,0 минг сўм берсам, йўқ менга 100 доллар керак дедингиз. 300,0 минг сўм қолаверди. Менда хозир йўқ, лекин Фарғонага қўнғироқ қиламан бериб юборишади дедим, эртасига 100 долларни Фарғонадан юборишди, уни олиб бердим.
3). Хужжатларни оладиган шахсга мўлжалланган 100 долларни хам Сиз олиб қолибсиз, у пул хам қайтмади.
4). Тошкентдан иш бошлаш учун сизга минг долларни бериб келганимдан кейин 2 кун ўтиб қўнғироқ қилиб 1 млн сўмни пластикка ташлаб юборинг болаларга бериш керак дедингиз. Хар икки кунда пул сўраб турса нима қиламан деб, дарҳол розилик бермадим. Ойликлар пластикка тушиб қолса жўнатаман дедим. Лекин Сиз 2 кунда уч марта телефон қилдингиз пулни тезроқ ташланг деб, хадеб қўнғироқ бўлавергандан кейин пулни ташладим.
5). 2021 йилни май ойида Фарғонада 3 кун бўлганингизда ёнингизда юрдим, олий даражада мехмон қилдим. Сизни хурматингиздан 5-6та юқори мартабали одамларни хам таклиф қилдим. Қолаверса шогирдингизни даволатгани Туманга яхши хусусий шифохонага врачга олиб бордим, унга ёрдам бердим. Буни хам Сизни хурматингиздан қилдим.
6). Телефон орқали гаплашганимизда, адашмасам 8 августда Бешариққа бораман 50 йиллик юбилей қиляпман келасиз дедингиз. Бизга қанақа хизмат десам Олтиариқни яхши узумидан олиб келинг пулини бераман дедингиз. Яхши узумни Баходиржонни хурмати юқори деб ўзимда йўқ “Малибу” машинада 100 км дан ортиқ жойга олиб бордим. Кўнгил учун пули қанча бўлади деб сўраб хам қўймадингиз. Берганингизда хам олмас эдим.
Гапираман десам гап кўп, юқоридагиларни ўзи хам етарли бўлса керак.
Фаросатли одамлар ўзлари тушунсалар керак, Фарғонадан Тошкентга бориб келишни ўзи бўлмайди. Борганда қуриқ борилмайди. Мен бу оворагарчиликлар, харажатлар тўғрисида хеч нарса демайман.
Бизга пул осмондан ёғилмайди. Хавога учириб юборадиган пул хеч кимда йўқ. Яхшиямки, фарзандларим ўз йўлларини топиб олган. Улар тадбиркор. Лекин шунақа деб уларни пулини харомга чиқаришим нотўғри. Шунинг учун энди пулларни бир қисмини бўлса хам қайтаришингиз керак. Муносабатимиз бузилганга қадар олган пулларингизга розиман. У даврда хам қарз бериб туринг деб олиб бермаган жойларингиз бор. Лекин муносабат тиклангандан кейин олган пулларни қайтаришингиз керак. Бу сумма 2.5 минг доллар бўлади, Бу пулларни ўз қўлим билан Сизга берганман. Бермаслигингиз хам мумкин. Лекин у холда Б.Бегаловга (у мени билади)шу хатни олиб бориб бераман. Ундан пулларимни олиб беринг демайман. Мана ким билан ишлаётганингизни билиб қўйинг дейман холос. Интернетга хам чиқариб юборишим мумкин.
Сиз тўғрингизда нархоз ва бошқа жойларда хам гап кўп. Биламан ўзингизни химоя қилиш учун катталарни фарзандларига хам ёрдам берасиз. Лекин улар хам хонаси келса ёрдам бераолмаслиги мумкин. Нима бўлганда хам худога қараб иш қилиш керак. Бу йўл яхшиликка олиб бормайди. Агар тўғри тушунсангиз мен сизга яхшилик қилиш мақсадида ёзяпман. Вақтида ўзингизни йиғиштириб олинг, хамма нарсани пулга чақаверманг демоқчиман. Энди мени келинг гаплашамиз деб чақириб юрманг. Тошкентга қатнаш жонимга тегди.
Менда шунча азоблар, гаплар туриб, ёш боладек хизматлар, сарф-харажат қилиб индамасдан кетаверсам хам бўлмайди. Хали хам ўзимни босиб анча юрдим. Шу туфайли нима эканлигингизни тобора чуқурроқ била бордим. Одам фақат ўзини ўйламасдан бошқаларни хам ўйлаш керак. Агар мени тўғри тушунсангиз муносабатни давом эттиришга тайёрман, йўқса халиги гап.
Агар бу гаплар бўхтон десангиз. Баъзи- бир исботларини телефонни детализация қилса чиқади. Пулни мана бу пластикка ташланг деб, бировларни пластигини номерларини бергансиз. Қолаверса гувоҳлар хам топилади. Лекин мен сизни органга бермоқчи эмасман сизни худога солиб қўявераман.
Download 17,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish