Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия


-расм. Ўзбекистон фуқароларига Туркия томонидан расмий ишлаш рухсатномалари сони



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

3-расм. Ўзбекистон фуқароларига Туркия томонидан расмий ишлаш рухсатномалари сони
Манба: Туркия Республикаси Оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазирлиги маълумотлари.
Баъзи мигрантлар норасмий ишлагани сабабли, 
мигрантларнинг умумий сони расмий маълумот
-
ларга қараганда кўпроқ эканлиги тахмин этилади.
ТУРКИЯДА МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА МИГРА-
ЦИЯНИНГ ФЕМИНИЗАЦИЯЛАШУВИ 
Туркча илмий адабиётда МДҲ мамлакатларидан 
Туркияга миграция собиқ иттифоқнинг парчала
-
ниши натижасида юзага келган иқтисодий инқи
-
роз, Туркиянинг виза режими билан боғланади. 
Demirdizen (2013) иттифоқнинг парчаланиши на
-
тижасида офис-менежер лавозимида ҳамда қишлоқ 
хўжалиги, енгил саноат ва ижтимоий хизматлар
-
да фаолият юритган хотин-қизларни инқироздан 
энг кўп зарар кўрган қатлам сифатида кўрсатган. 
Бу соҳада ишлаган хотин-қизларнинг ишсизлик ту
-
файли бошқа йўналишларни қидириши ва Туркияга 
миграцияси Туркиянинг Европага нисбатан қулай 
виза режими билан изоҳланади. Собиқ иттифоқ 
мамлакатларидан келган меҳнат мигрантлари, асо
-
сан, оддий ишчи, туризм соҳасида хизматчи, энага 
ва қарияларга боқувчи сифатида ишлайдилар. Маз
-
кур ишларда фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, 
асосан, хотин-қизлар ишлаши кузатилади. Бу соҳа
-
лар турк жамиятида “паст” даражадаги ишлар сифа
-
тида категориялаштирилганлиги сабабли маҳаллий 
аҳоли томонидан танланмайди. Yildirimalp (2014) 
мазкур ишларнинг нуфузи паст бўлиши билан бир
-
га маоши ҳам нисбатан паст эканлигини таъкидлаб, 
асосан, норасмий мигрантлар томонидан танлани
-
шини ёритиб берган. Иш берувчига мигрантларни 
ёллашнинг афзаллиги шундаки, бу ишларда фаоли
-
ят юритувчи хотин-қизларнинг иш жойида тунаши 
исталган вақтга уларга эришиш имконини беради. 
Кўпинча, бола парвариши учун ёлланган мигрант
-
лар уй ишларини ҳам бажариши кузатилади. Akalın 
(2014) уй ишларида ишловчи ўзбекистонлик 48 
мигрант хотин-қиз билан тадқиқот олиб борган. 
Тадқиқотда мигрант хотин-қизларнинг олий ёки ўр
-
та-махсус маълумоти, одатда ҳамширалик малакаси 
Туркияда қария ва хасталарни парваришлашда қўл 
келгани, ишчи кучи таклифини пайдо қиладиган 
маҳаллий хотин-қизлардан маълумот ва малака да
-
ражаси бўйича устун эканликларига урғу берилган. 
Иш берувчи ва норасмий ишчи-мигрант орасида 
иш вақти, соати, вазифалари ва маошини кўрсатув
-
чи ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлмасада, “оиланинг 
аъзоси” сифатида ўзаро ишонч асосида келишувга 
эришилган.
Çakmak & Yaman (2018) томонидан ёзилган 
мақолада Туркияда текстиль соҳасида ишлаётган 
собиқ иттифоқ мамлакатларидан келган меҳнат 
мигрант-аёлларнинг миграцияга қарор қилиши ва 


192
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
иқтисодий-ижтимоий омиллар таҳлил қилинган. 
Тадқиқотда иштирок этган ўзбекистонлик ишти
-
рокчининг Туркияни танлашида маданий яқинлик 
ва дин асосий омил эканлиги кузатилади. Akbiyik 
(2013)тадқиқотида уй ишларида ишловчи мигрант 
хотин-қизларнинг ўрта ёшли, бева/ажрашган экан
-
лиги ва иш жойида ётиб ишлашларини кўрсатган. 
Иш жойидаги муаммо сифатида асосан, паспорти
-
нинг олиб қўйилиши ёки норасмий ишлаганлиги 
сабабли Туркиядан депортация қилиниши қўрқуви 
кўрсатилган. 
Erdem & Şahin (2009)нинг мақоласида Тур
-
кияда уй хизматчилари-мигрантларнинг ўртача 
маоши 250-500 АҚШ доллари эканлиги кўрсати
-
лади. Норасмий ишлаганлиги сабабли иш жойидан 
суғурта ёки ижтимоий ҳимоясининг мавжуд эмас
-
лиги мигрантларнинг муаммоси сифатида тилга 
олинган. Gökmen (2011) ишлаш учун рухсатнома 
олиш ва норасмий ишламаслик учун турк фуқаро
-
лари билан турмуш қурган мигрант хотин-қизлар
-
нинг иш фаолиятини тадқиқ қилган. Турк фуқаро
-
лари билан турмуш қурган мигрантларнинг меҳнат 
бозорида юқори афзалликларга эга эканлиги қайд 
этилган.
Юқоридаги тадқиқотлар асосан, МДҲ мамла
-
катларидан келган мигрант хотин-қизларга таал
-
луқли. Бунга сабаб, Туркияда мигрантлар орасида 
умумий муаммоларнинг мавжудлигидир. Адабиёт
-
лар таҳлилидан, Туркиядаги ўзбекистонлик меҳнат 
мигрантларини кенг кўламда тадқиқ қилган илмий 
ишлар сони оз эканлиги кўринади. 
Туркия Республикаси Оила, Меҳнат ва Ижтимо
-
ий хизматлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2011 
йилда ўзбекистонлик эркаклар 52 та, хотин-қизлар 
эса 177 та ишлаш рухсатномаси олган. 2011-2019 
йилларда бу рақам ортгани кузатилади ва 2019 йил
-
да бу кўрсаткич мос равишда 1455 ва 3025 нафар 
кишига етган. 

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish