Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

2016 йилда ЯИМ ва пул 
массаси ўртасидаги нисбат 
21,5 фоизни, 2017 йилда 
24,2 фоизни ташкил этган бўлса, 
ушбу кўрсаткич 2018 йилда 
18,2 фоизни, 2019 йили 
17,9 фоизни, 2020 йили 
18,5 фоизни ташкил этган. Бунда 
шуни эътиборга олиш лозимки, 
кенг маънодаги пул массасининг 
умумий ҳажмида хорижий валю-
тадаги депозитлар ҳажми 
2016 йилдаги 16,8 фоиздан 
2020 йилдаги 
32,1 фоизгача кўпайган. 


107
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
тижорат банкларининг жами кредит портфелида 
(283 485 трлн. сўм) муаммоли кредитлар ҳажми
(10 178 трлн. сўм) 3,6 фоизни ташкил этган. Му
-
аммоли кредитлар ҳажмининг энг катта миқдори 
Хай-Тек банкда (89,4 фоиз), Туркистон банкда (86,7 
фоиз), Ўзагроэкспортбанкда (55,5 фоиз), Савдогар 
банкда (13,8 фоиз), Пойтахтбанкда (7,1 фоиз) ва 
Ҳамкорбанкда (5,0 фоиз) кузатилган;
учинчидан,
умумий молиялаштириш манбалари 
таркибида банк мижозлари депозитлари улушининг 
қисқариши ҳамда хорижий молия-кредит ташки
-
лотларидан жалб этилган қарзлар ҳажмининг юқо
-
ри суръатларда ўсиб бориши муаммоси. Хусусан, 
тижорат банкларининг жами мажбуриятларида хо
-
рижий молия-кредит ташкилотларидан жалб этил
-
ган қарз маблағларининг улуши 2019 йилнинг 1 ян
-
варь ҳолатига 104,4 трлн. сўмни ташкил этган бўл
-
са, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг 1 январига келиб 
105,3 трлн. сўмни, 2021 йилнинг 1 январида 151,7 
трлн. сўмга етган ёки 2018 йилга нисбатан 45,3 
фоизга кўпайган. Бундай ҳолат тижорат банклари 
мажбуриятларининг долларлашиш даражасининг 
ошиши ҳамда иқтисодиётда валюта рискларининг 
тўпланиб бориш эҳтимолини кўпайтиради. Шу би
-
лан бир қаторда, хорижий банклар ресурс манбаси 
ҳисобланувчи “бошқа банклардаги маблағлар-но
-
резидентлар” ҳисобварақларида маблағларнинг 
ошиб бориши (01.01.2019 йилда 13,5 трлн. сўм , 
01.01.2020 йилда 15,4 трлн. сўм, 01.01.2021 йилда 
21,7 трлн. сўм) ресурслар самарадорлигини пасай
-
тирувчи омиллардан бири ҳисобланади;
тўртинчидан,
тижорат банклари кредит порт
-
фелида жисмоний шахсларга ажратилган кредит
-
лар улушининг кўпайиши ва қарз юки даражаси
-
нинг ошиб бориш муаммоси. Хусусан, жисмоний 
шахсларнинг қарзга хизмат кўрсатиш коэффициен
-
ти (аҳолининг қарз юкини ифодаловчи кўрсаткич 
бўлиб, қарздорнинг кредитлар бўйича тўловлари 
ҳажмининг даромадларига нисбати сифатида ҳи
-
собланади) 2020 йилнинг январь-сентябрь ойла
-
рида 34 фоизни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 
8 фоизга, 2019 йилга нисбатан 1 фоизга кўпдир. 
Гарчи 2017-2020 йиллар давомида уй хўжаликлари 
даромадлари ҳажмининг ўсиш суръати 1,2 баробар
-
ни ташкил этган бўлса, уларнинг банк кредитлари 
бўйича мажбуриятлари 3,8 баробарга ёки 37,8 трлн. 
сўмга ошган. Кредитлаш ҳажмининг бундай кескин 
ўсиши биринчи навбатда, қарз олувчилар сонининг 
2,4 баробарга кўпайиши ҳисобига юзага келган. 
Кредитлар бўйича қарздорлар сони умумий иқти
-
содий фаол аҳолининг 21 фоизини ташкил этади. 
Шунингдек, тижорат банклари томонидан жисмо
-
ний шахсларга ажратилган кредитларнинг юқори 
ўсиш суръатлари ва уларнинг депозитларга нисба
-
тан икки баробарга кўплиги аҳолида кредит олиш 
кайфиятининг жамғариш кайфиятига нисбатан 
юқорилигидан далолат беради;
бешинчидан,
тижорат банклари томонидан иқти
-
содиёт субъектларини кредитлашда ҳудудий диф
-
ференциацияланиш даражасининг катталиги му
-
аммоси. Жумладан, 2020 йил давомида ажратилган 
жами 127207,5 млрд.сўмлик кредитларнинг 49 477,8 
млрд. сўми ёки 38,9 фоизи Тошкент шаҳри ҳисса
-
сига тўғри келган. Айни пайтда Сирдарё вилоятига 
4 341,5 млрд. сўм (3,4 фоиз), Сурхондарё вилоятига 
5 314,5 млрд. сўм (4,1 фоиз), Қашқадарё вилоятига 
6 558 млрд. сўм (5,2 фоиз), Самарқанд вилоятига
6 851,5 (5,4 фоиз) млрд. сўм ажратилган холос. Кре
-
дит маблағларининг бундай тақсимоти ҳудудий ри
-
вожланишда номутаносибликларни келтириб чиқа
-
риши мумкин. 

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish