107
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
тижорат банкларининг
жами кредит портфелида
(283 485 трлн. сўм) муаммоли кредитлар ҳажми
(10 178 трлн. сўм) 3,6 фоизни ташкил этган. Му
-
аммоли кредитлар ҳажмининг энг катта миқдори
Хай-Тек банкда (89,4 фоиз), Туркистон банкда (86,7
фоиз), Ўзагроэкспортбанкда (55,5 фоиз), Савдогар
банкда (13,8 фоиз), Пойтахтбанкда (7,1 фоиз) ва
Ҳамкорбанкда (5,0 фоиз) кузатилган;
учинчидан,
умумий молиялаштириш манбалари
таркибида банк мижозлари депозитлари улушининг
қисқариши ҳамда хорижий молия-кредит ташки
-
лотларидан жалб этилган қарзлар ҳажмининг юқо
-
ри суръатларда ўсиб бориши муаммоси. Хусусан,
тижорат банкларининг жами мажбуриятларида хо
-
рижий молия-кредит ташкилотларидан жалб этил
-
ган қарз маблағларининг улуши 2019 йилнинг 1 ян
-
варь ҳолатига 104,4 трлн. сўмни ташкил этган бўл
-
са, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг 1 январига келиб
105,3 трлн. сўмни, 2021 йилнинг 1 январида 151,7
трлн. сўмга етган ёки 2018 йилга нисбатан 45,3
фоизга кўпайган. Бундай ҳолат
тижорат банклари
мажбуриятларининг долларлашиш даражасининг
ошиши ҳамда иқтисодиётда валюта рискларининг
тўпланиб бориш эҳтимолини кўпайтиради. Шу би
-
лан бир қаторда, хорижий банклар ресурс манбаси
ҳисобланувчи “бошқа банклардаги маблағлар-но
-
резидентлар” ҳисобварақларида маблағларнинг
ошиб бориши (01.01.2019 йилда 13,5 трлн. сўм ,
01.01.2020 йилда 15,4 трлн. сўм, 01.01.2021 йилда
21,7 трлн. сўм) ресурслар самарадорлигини пасай
-
тирувчи омиллардан бири ҳисобланади;
тўртинчидан,
тижорат банклари кредит порт
-
фелида жисмоний
шахсларга ажратилган кредит
-
лар улушининг кўпайиши ва қарз юки даражаси
-
нинг ошиб бориш муаммоси. Хусусан, жисмоний
шахсларнинг қарзга хизмат кўрсатиш коэффициен
-
ти (аҳолининг қарз юкини ифодаловчи кўрсаткич
бўлиб, қарздорнинг кредитлар бўйича тўловлари
ҳажмининг даромадларига нисбати сифатида ҳи
-
собланади) 2020
йилнинг январь-сентябрь ойла
-
рида 34 фоизни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан
8 фоизга, 2019 йилга нисбатан 1 фоизга кўпдир.
Гарчи 2017-2020 йиллар давомида уй хўжаликлари
даромадлари ҳажмининг ўсиш суръати 1,2 баробар
-
ни ташкил этган бўлса, уларнинг банк кредитлари
бўйича мажбуриятлари 3,8 баробарга ёки 37,8 трлн.
сўмга ошган. Кредитлаш ҳажмининг бундай кескин
ўсиши биринчи навбатда, қарз олувчилар сонининг
2,4 баробарга кўпайиши ҳисобига юзага келган.
Кредитлар бўйича қарздорлар сони умумий иқти
-
содий фаол аҳолининг 21 фоизини ташкил этади.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан жисмо
-
ний шахсларга ажратилган кредитларнинг юқори
ўсиш суръатлари ва уларнинг депозитларга нисба
-
тан икки баробарга кўплиги аҳолида кредит олиш
кайфиятининг жамғариш кайфиятига нисбатан
юқорилигидан
далолат беради;
бешинчидан,
тижорат банклари томонидан иқти
-
содиёт субъектларини кредитлашда ҳудудий диф
-
ференциацияланиш даражасининг катталиги му
-
аммоси. Жумладан, 2020 йил давомида ажратилган
жами 127207,5 млрд.сўмлик кредитларнинг 49 477,8
млрд. сўми ёки 38,9 фоизи Тошкент шаҳри ҳисса
-
сига тўғри келган. Айни пайтда Сирдарё вилоятига
4 341,5 млрд. сўм (3,4 фоиз), Сурхондарё вилоятига
5 314,5 млрд. сўм (4,1 фоиз), Қашқадарё вилоятига
6 558 млрд. сўм (5,2 фоиз), Самарқанд вилоятига
6 851,5 (5,4 фоиз) млрд. сўм ажратилган холос. Кре
-
дит маблағларининг бундай тақсимоти ҳудудий ри
-
вожланишда номутаносибликларни келтириб чиқа
-
риши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: