Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларини ривожлантириш, тайёрланаётган маҳсулотларини сифатини ошириш уларни халқаро рақобатбардошлигини таъминлашда жаҳонда саноатни янги турдаги замонавий ўлчаш воситалари билан таъминлашга йўналтирилган стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳимдир. Ҳозирги кунда саноатнинг турли тармоқларида босим ва сарф ўлчаш воситалари кенг қўлланилмоқда. Ривожланган ишлаб чиқариш корхоналари томонида ушбу соҳада замонавий ўлчаш ўзгартгичлари қўлланилган назорат воситалари кенг қўлланилмоқда. Ушбу иш замонавий босим ва сарф ўлчаш ўзгарткичлари ва уларнинг турли соҳаларда қўллаш истиқболларини таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш диссертациянинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотида қўйилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш зарур:
Босим ва сарф ўлчаш воситаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Босим ва сарф ўлчаш ўзгартгичларини қиёсий таҳлил қилиш;
Босим ва сарф ўлчаш ўзгартгичларини турли соҳаларда қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Мавжуд ўлчаш воситалари ва замонавий ўлчаш ўзгарткичларининг таҳлил қилиш қилиш асосида имкониятларини баён этиш;
Босим ва сарф ўлчаш воситаларини тадқиқ қилиш ва мавжуд усуллардан истиқболли усул ҳақида тавсиялар тавсия бериш.
Тадқиқот объекти ва предмети.Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида назорат учун қўлланилаётган босим ва сарф ўлчаш воситалариуларнинг меъёрий хужжатлари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Турли соҳаларда қўлланиладиган босим ва сарф ўлчаш воситалари ўрганилди ва таҳлил қилинди.
Босим ва сарф ўлчаш воситалари ва ўзгарткичлари ва назорат усуллари ифодаланган.
Босим ва сарф ўлчаш воситалари ва ўзгарткичларини илмий тадқиқ қилган ҳолда жорий этишнинг афзалликлари, ўрни ва аҳамияти тадқиқ қилинди;
Босим ва сарф ўлчаш воситалари ва ўзгарткичларини жорий этиш усули тавсия қилинди.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.Республикамиз саноат ишлаб чиқаришда назорат сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришда ҳавфсизлик, аниқлик, тезкорлик ва масофадан бошқариш учун амалий ёрдам беради.
Тадқиқ қилиш усуллари.Тадқиқот жараёнида қиёсий таққослаш, статистик гуруҳлаш, илмий умумлаштириш ва мантиқий фикрлаш усуллардан кенг фойдаланилган.
Тадқиқот натижасидан манфаатдор томонлар республиканинг саноат ишлаб чиқариш корхоналари нефть-газ, кимё, тоғ-кон саноати уларни экспорти билан шуғулланувчи корхоналар.