Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон


Инновацион-Инвестицион фаолиятни ташкил этишнинг мазмуни, унсурлари ва босқичлари



Download 0,78 Mb.
bet7/18
Sana17.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#919882
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он

1.2. Инновацион-Инвестицион фаолиятни ташкил этишнинг мазмуни, унсурлари ва босқичлари
Инноватика – инновацияларнинг назарий асосларини, прогнозлаш ва яратиш ҳамда инновацион фаолиятни режалаштириш ва ташкил қилишнинг илмий усул ва услубиятларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш билан шуғулланадиган фаолият йўналишларидан бири бўлиб, инновацион фаолиятнинг назарий асоси, илмий негизи ҳисобланади. Замонавий тизимли таҳлил – ижтимоий-техник қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича илмий билиш ва ижтимоий сиёсат услубияти йўналиши сифатида тушуниладиган тизимлаштириш инноватиканинг назарий ва услубий асоси ҳисобланиб, объектлар ва уларнинг хулқ – атворини бир бутун тузилмалар сифатида тадқиқ этиш унинг асосида ётади.
Саноат товарлари ишлаб чиқариш эгилувчанлигини таъминлаш ва меҳнатнинг кибернетик воситалари ва уларга асосланган интеграциялашган ишлаб чиқариш тизимларини қўллаш маълум даврлардан ўтиб, ҳозирги вақтда инновациялар (янгиликлар) даврини бошдан кечирмоқда. Саноат янги товарлари ёки хизмат кўрсатиш соҳаси хизматларига янги технологиялар янада фаолроқ жорий этилмоқда. Инновациялар оддий иш бўлган саноат тармоқларида компаниялар ва саноат ташкилотлари уларни жорий этиш тезлиги бўйича мусобақалашишмоқда. Ҳозирги вақтда фақат динамик ривожланиш, энг юқори сифатли маҳсулотларни таклиф қилиш, мақбул қарорлар қабул қилиш учун технологик ва ишлаб чиқариш имкониятларига эга бўлинган вазиятдагина рақобат курашида ғолиб чиқиш мумкин бўлади.
Ҳозирги вақтда инноватика фундаментал илмий муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган янги услубий ёндашув ва усулларни талаб қиладиган янги илмий йўналиш сифатида шаклланмоқда. Инноватика илмий йўналиш сифатида ўзининг вужудга келиши ва ривожланишида бошланғич босқичда турибди. Шунга қарамай, унинг асосий концептуал ҳолатини шакллантириш мумкин:
- маълум буюртмачи ва бозорга йўналтирилган комплекс, ташкилийтехнологик тизимларни таҳлил қилиш,
- тадқиқотчилар ва ишлаб чиқувчиларни нафақат инновацион ташкилий-технологик тизимларни яратишга, балки уларнинг мазмунини чуқур таҳлил қилиш ва юзага келган инновацион-инвестицион муаммоларни ҳал қилишга йўналтириш;
- инновацион-инвестицион фаолиятни ташкил қилиш ва бошқариш. Доимий мақсадга йўналтирилганлик, унинг катта рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида энг кўп самарага эришиш ва инсон ҳаётий фаолиятида умумий неъматлар даражасини ошириш инноватиканинг пировард вазифаси ва фарқли белгисини ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, инновацияларни яратишда ўринли бўлган муаммоли вазият умумий манзарасини тузиш, юқори ижтимоий-иқтисодий самара олиш манфаати йўлида инновацион-инвестицион фаолиятни режалаштириш ва ташкил қилиш инноватиканинг асосий вазифаси ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганлар билан боғлиқ равишда инноватика деганда бошқарилувчи тизимларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг фаолиятини шакллантирадиган билимлар интеграциясини таъминлайдиган ҳамда инновацион-инвестицион лойиҳаларни тузишни режалаштириш ва ташкил қилиш ҳамда ҳар хил турдаги тизимларга татбиқан инновацион-инвестицион услубият илмий асосларини ривожлантириш билан шуғулланадиган фанлараро илмий йўналишни тушуниш тақозо этилади.
Инноватика ва бошқарилувчи объектлар инновацион-инвестицион фаолияти пировард натижа, бозор ва истеъмолчига йўналтирилган. Шунга мувофиқ равишда, бозор соҳаси ноаниқлиги ва зиддиятлари, рақобат шароитида амал қиладиган мақбул инновацион ташкилий-технологик тизимлар вектор мезонларини ишлаб чиқиш ва асослаш усуллари ва воситаларига эътибор қаратиш лозим.
Инноватикага илмий йўналиш сифатида иккита ўзаро бир-бирини тўлдирувчи таркибий қисмлар хос: назарий ва амалий инноватика. Улардан ҳар бирининг мазмунини қисқача кўриб чиқамиз. Назарий инноватика инновацион ривожланиш илмий услубиятини яратиш ва ривожлантиришнинг назарий муаммолари, янги илмий билимлар, ғоялар, ихтиролар ва янги технологиялар асосида жараёнларни режалаштириш ва бошқариш назарий муаммолари билан шуғулланадиган илмий фаолият йўналишини ўзида мужассамлаштиради. Инноватиканинг назарий қоидалари ва услубий асосларини ишлаб чиқишга қаратилган ўзаро боғлиқ тушунчалар, ғоялар, янги билимлар, усуллар, гипотезалар ва фаразлар тизими назарий инноватиканинг асоси ҳисобланади.
Амалий инноватика илмий-амалий фаолият вазифалари, инновацион фаолиятни режалаштириш, ташкил қилиш ва амалга оширишнинг илмийназарий ва амалий муаммолари билан шуғулланади.
Инноватика вужудга келиши ҳозирги ҳолатининг тахлили илмий муаммони шакллантириш имконини бериб, унинг ечими инноватиканинг назарий ва услубий асосларини ривожлантиришга ёрдам беради. Муаллифларнинг фикрича, бу айни вақтда тадқиқот объекти ҳисобланган муаммодир. Мураккаб ташкилий-техник тизимлар билан тақсимланган бошқарув тизимини тадқиқ этиш, бундай бошқарув тизимини шакллантириш хатарлари ва ноаниқликлари шароитида пухта алоқали тақсимланган тармоқларда мақбул бошқарув усулларини ишлаб чиқиш бундай муаммо сифатида намоён бўлади.
Исталган илмий муаммонинг ечими энг аввало, саноат ишлаб чиқариши инновацион-Инвестицион фаолиятида зарурий инвестициялар билан таъминланган ғояларнинг вужудга келиши ва инновацияларнинг амалга ошиш жараёнидан фойдаланиш билан боғлиқ асосий тушунчалар, иборалар ва категорияларга таянади. Саноат ишлаб чиқариши инновационинвестицион фаолиятида инвестициялардан фойдаланиладиган инновацияларни амалга ошириш жараёни графиги қуйидаги 1.2.1-иловада келтирилган.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish