Мавзу: МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИНГ ҲИСОБИ, ТАҲЛИЛИ ВА АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон бозорида глобал молиявий активлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан тез суръатлар билан ўсмоқда. “CОVID-19 пандемияси бошланганидан бери хавфли активлар нархининг кескин пасайиши кузатилди: фонд бозорида сўнгги кучли сотувнинг паст нуқтасида хавфли активлар нархи 2008 йилда кўрилган пасайишнинг ярми ёки ундан кўпига тушиб кетди. Мисол учун, кўплаб фонд бозорларида - катта ва кичик мамлакатларда-30 фоиз ёки ундан ортиқ нархнинг пасайиши қайд этилган”2. Молия бозорининг ривожланиши натижасида дунё амалиётида молия бозорларини ташкил этиш ва уни бошқариш жараёнларида риск пайдо бўлиб, унинг олдини олиш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва корпоратив бошқарув жараёнида халқаро талабларга мос равишда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш зарурияти пайдо бўлади. Фонд бозорида катта спекулятив ўйинлар давом этаётгани, янги молиявий иқтисодий инқирозга олиб келиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари иқтисодий муҳитнинг барқарорлиги, бозор конъюктурасининг ўзгарувчанлиги ҳамда хорижий компаниялар томонидан рақобат қилиниши билан боғлиқдир.
Жаҳонда коронавирус пандемиясини ривожланиши бевосита қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг рақобатбардошлигини ошириш муаммолар вужудга келиши сабабли молиявий инструментларни тан олиш, уни ҳисобини ташкил этиш ва аудиторлик текширувларини ўтказиш муҳим масала ҳисобланади. Ушбу соҳада асосий масалалардан бири акциядорлик жамиятларининг ишлаб чиқариш фондларининг узлуксиз равишда янгиланиш борилиши ҳамда асосий ишлаб чиқаришда энг янги инновацион технологияларни жорий қилиш масалаларига тубдан янги ёндашувнинг ишлаб чиқилишини талаб қилади. Дунёнинг йирик давлатларида қимматли қоғозларнинг назоратсиз чиқарилиши натижасида кўплаб нуфузли халқаро таҳлил марказлари ва экспертларининг безовталанишига сабаб бўлмоқда. Ушбу шароитда асосий масала қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, улар томонидан чиқарилаётган молиявий инструментларни таъминланганлик даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор бериш зарурияти пайдо бўлмоқда.
Ўзбекистонда кейинги йилларда молиявий инструментлардан кенг фойдаланиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар қимматли қоғозларини дунёдаги машҳур фонд биржалари талаблари асосида уларга жойлаштириш натижасида бизнесни ривожланиши ва уни самарали бошқариш муаммосини ҳал этиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллаш бўйича ишлар амалга оширилди. «Яна бир муҳим масала-юртимизда фонд бозори, фонд биржасини янада ривожлантириш учун Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ишини тубдан қайта ташкил этиш лозим.»3. Бунда, айниқса, акция пакетларига давлат эгалик қилаётган акциядорлик жамиятлари фаолияти ва уларнинг акцияларини чет эллик инвесторларга сотиш билан боғлиқ жараёнларни бухгалтерия ҳисоби, таҳлили ва аудитини янада такомиллаштириш масаласининг ечимини топиш зарурияти вужудга келди.
1 Picodi – халқаро e-тижорат платформаси https://www.picodi.com/kz/sekreti-ekonomii.