Доцентлик унвонини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясига хужжатлар тавсия этиш тўғрисида Филиал Кенгаши котиби М.Мирзаев гапириб, “Ахборот-таълим технологиялари” кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Билолов Иномжон Ўктамович томонидан тайёрланган ҳужжатлар тўплами мазмун-мундарижаси билан Кенгаш аъзоларини таништириб ўтди.
М.Мирзаев илмий унвонга даъвогарнинг сўнгги уч йилда илмий тадқиқот ва ўқув ишларида сезиларли натижаларга эришгани, 24та катта-кичик илмий ишларни нашр қилгани, хусусан, Олий таълим учун “Электрон таълим ресурсларини яратиш технологиялари” фанидан ўқув қўланмаси, шу каби бир нечта ўқув-услубий қўлланмалари муаллифи эканлиги, ҳамда И.Ў.Билолов томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган мақсадли амалий илмий – техникавий лойиҳалар дастурига “Мамлакатимизда умумтаълим мактаблари таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг халқаро талаблар асосида механизмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш” мавзусидаги амалий илмий-техникавий лойиҳаси юборилганлиги ҳақида ахборот берди.
Кенгаш котиби И.Билолов томонидан тайёрланган ҳужжатлар жилди Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг амалдаги талабларига тўла жавоб беришини таъкидлади.
Ушбу масалага фикр билдирган филиал Бошланғич касаба уюшма раиси И.Рустамов юқоридаги илмий-услубий ишлар И.Билоловни доцентлик унвонини олиш учун номзодини қўйишга асос бўла олишини таъкидлади ва ҳужжатларини ОАКга юбориши бўйича тавсия бериш таклифини киритди.
Доцентлар З.Ҳамроқулов, О.Қўлдошев ва С.Абдурахмоновлар юқоридаги ижобий фикр-мулохазаларни маъқуллаган ҳолда, “Ахборот-таълим технологиялари” кафедраси доценти вазифасини бажарувчи И.Билолов доцент илмий унвонини олиш учун номзодлик хужжатларини Ўзбекистон Республикаси ОАКига юбориши мумкинлигини қўллаб-қувватладилар.
Кенгаш котиби М.Мирзаев доцентлик илмий унвонини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясига “Телекоммуникация инжиниринги” кафедраси доценти вазифасини бажарувчи иккинчи даъвогар Нурмамат Умаралиев томонидан тайёрланган ҳужжатлар тўплами мазмун-мундарижаси билан Кенгаш аьзоларини таништириб ўтди.
М.Мирзаев илмий унвонга даъвогарнинг сўнгги уч йилда илмий тадқиқот ва ўқув ишларида сезиларли натижаларга эришгани, 14 та катта-кичик илмий ишларни нашр қилгани, хусусан, 2017- 2018 йилларда № БА5-035 рақамли контракт асосида “Зарядланган зарралар оқими детекторини тадқиқ этиш ва унинг асосида ер силкинишларини башорат қилиш учун ўлчов ахборот комплексини яратиш” номли Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган амалий илмий лойихада масъул ижрочи вазифасини муваффақиятли бажарганини, лойиха натижасида яратилган илмий тадқиқот ускунасини ТАТУ Самарқанд филиали ва ТАТУ Фарғона филиали биносида ўрнатилган қурилмалар устида илмий тадқиқотларни давом эттираётганини, Олий таълим учун “Микропроцессор техникаси” каби бир нечта ўқув-услубий қўлланмалари ҳамда ЭХМ учун яратилган ва ҳозирда ўлчов ахборот комплексига ўрнатилган 2та дастур гувохномалари муаллифи эканлиги ҳақида ахборот берди.
Кенгаш котиби Н.Умаралиев томонидан тайёрланган ҳужжатлар жилди Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг амалдаги талабларига тўла жавоб беришини таъкидлади.
Ушбу масалага фикр билдирган Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Тожибоев юқоридаги илмий-услубий ишлар Н.Умаралиевни доцентлик унвонини олиш учун номзодини қўйишга асос бўла олишини таъкидлади ва ҳужжатларини ОАКга юбориши бўйича тавсия бериш таклифини киритди.
Доцентлар С.Собиров, М.Джалилов, С.Абдурахмоновлар юқоридаги ижобий фикр-мулохазаларни маъқуллаган ҳолда, “Телекоммуникация инжиниринги” кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Н.Умаралиев доцент илмий унвонини олиш учун номзодлик хужжатларини ЎзР ОАКига юбориши мумкинлигини қўллаб-қувватладилар.
Таклифлар Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан қўллаб қувватланди ҳамда номзодларнинг исми фамилияси тавсия учун яширин овоз бериш бюллетенига киритилди. Шундан сўнг Ш.Умаров, М.Джалилов, Х.Арибджановалардан иборат саноқ комиссияси яширин овоз бериш жараёнини ўтказдилар. Натижа: Н.Умаралиевга: 17та “ҳа”, бетараф ва қаршилар бўлмади; И.Билоловга: 17та “ҳа”, бетараф ва қаршилар бўлмади.