Диссертация мавзуси: : "Golden fish" балиқчилик хўжалигиоқар сув бассейнлари шароитида камалак гулбалиқ етиштиришнинг илмий жихатлари



Download 26,55 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi26,55 Kb.
#59006
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
Садахрор давоми

Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда дунё аҳолисининг тез суръатларда ошиб бориши, уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабнинг тобора ўсишига олиб келмоқда. Балиқчилик тармоғи дунё бўйича жуда кўп кишиларни иш билан таъминлаш билан бир қаторда жамиятнинг иқтисодий ривожланишидаги муҳим жабҳалардан бирига айланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Озиқ – овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) маълумотларига кўра дунё бўйича 2014 йилда 167,2 млн тонна балиқ етиштирилган, шунинг 93,4 млн тоннаси овлаш орқали, 73,8 тоннаси эса аквакультурада ишлаб чиқарилган Аквакультурада етиштирилаётган балиқларнинг 92,7% дунёнинг 15 мамлакатида, шундан 10 таси Осиё мамлакатларида (аквакультурада етиштирилган балиқларнинг 84 %) тўғри келиши Осиё аквакультура соҳасида етакчи эканлигидан далолат беради.
Республикамизда мустақиллик йиллари барча соҳалардаги каби балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш борасида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, 2009 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили балиқчиликни ривожлантириш бўйича дастурлар қабул қилиниши натижасида республикада балиқ етиштириш ҳажми 6-9 минг тоннадан (2006-2009) 75-85 минг тоннага (2016-2017) етди. Бироқ, ҳукуматимиз балиқ етиштириш ҳажмини янада ошириб 2020 йилда 150 минг тоннага етказиш ва аҳолининг ушбу қимматбаҳо маҳсулотга бўлган талабини тўла қонли қондириш вазифасини қўймоқда. Ушбу вазифанинг ижросини эса фақат турли типдаги сув ҳавзаларнинг балиқ маҳсулдорлигини ошириш йўли билан амалга ошириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги
ПҚ-2939-сон “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, шунингдек
2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 719 - сон “Балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган.
Мавзуни долзарблиги шундан иборатки, балиқ маҳсулдорлиги ошириш натижасида эҳтиёждан ортиқ балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичларини ўрганишдан иборат.

:“Golden fish” балиқчилик хўжалигиоқар сув бассейнлари шароитида камалак гулбалиқ етиштиришнинг илмий жихатлари ,, мавзусига адабиётлар шарх Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи.


Балиқ маҳсулдорлигини ошириш, сув ҳавзалари ҳолатини мониторинг қилиш, балиқ овлаш, ҳовуз балиқчилигининг самарадорлиги ва интенсив аквакультура технологияларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар жаҳоннинг кўплаб етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида, жумладан; Institute of Fisheries(Польша), Research Institute for Fisheries, Aquaculture and Irrigation (Венгрия) Institute of Fisheries (Украина), Institute of Fisheries (Белоруссия), Кўл ва дарё балиқ хўжалиги давлат илмий-тадқиқот институти, Астрахан техника университети(Россия) Қозоғистон балиқчилик илмий-тадқиқот институти (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси ФА зоология институти(Ўзбекистон) олиб борилмоқда
Балиқ етиштириш технологиялари, балиқларни ҳар хил тизимда, турлича тиғизликда ўстиришга доир олиб борилган тадқиқотлар натижасида бир қатор илмий натижалар олинган, жумладан, балиқ етиштириш биотехнологиялари маҳсулдорлик кўрсаткичларига баҳо берилган (Institute of Fisheries (Польша); сув ҳавзалари табиий озуқа базаси ҳисобига балиқларнинг ўсиши, уларга қўшимча ўғит ва озуқа бериш орқали балиқ маҳсулдорлигини ошириш технологиялари ишлаб чиқилган (Research Institute for Fisheries,Венгрия); балиқ овлаш, балиқчилик ва яйлов аквакультураси технологияларида балиқ маҳсулдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган (Institute of Fisheries, Украина); ўстириладиган балиқлар рўйхатини кенгайтириш, ҳавзаларга балиқ ўтказиш меъёрлари ишлаб чиқилган (Institute of Fisheries, Белоруссия);интенсив аквакультура шароитида осётр ва африка лаққа балиғини етиштириш биотехнологиялари ишлаб чиқилган (Кўл ва дарё балиқ хўжалиги давлат илмий-тадқиқот институти, Астрахан техника университети, Россия); ҳовуз балиқчилигида карп балиқларини поликультура шароитида етиштириш технологиялари такомиллаштирилган (Қозоғистон балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Қозоғистон); (Ўзбекистон Республикаси ФА зоология институти,Ўзбекистон)



Download 26,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish