I БОБ. КИРИШ
Мавзунинг асосланиши ва долзаблиги
Мамлакатимизнинг халқаро муносабатларидаги очиқ ва амалий ҳамда фаол ташқи сиёсатни олиб бораётганлиги натижасида ишончли ҳамкор сифатида мамлакатимизнинг халқаро обрўси йилдан-йилга тобора ортиб бормоқда. Бу борада Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айнан иқтисодий хавфсизликни таъминлаш борасида қуйидаги фикрларини келтириб ўтмоқчимиз: Барча қўшниларимиз билан дўстона ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш бизнинг асосий вазифаларимиздан бирига айланди. 2018 йилда 18 та давлатлараро расмий ташрифлар амалга оширилди ва 52 миллиард долларлик 1 минг 80 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди. Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом ва Осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил этди. Халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдидлар тобора кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, биз янги Мудофаа доктринасини қабул қилинди.
Миллий иқтисодиётимизнинг халқаро доирада хавфсизлигини ҳимоя қилиш асосида миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек, молиявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсиялари ижросини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, бутун дунёда СОVID-19 инфекцияси пандемияси давом этмоқда. Натижада бутун жаҳон глобал иқтисодий инқироз таъсирида қолиб, бу инқироз барча иқтисодиёт субъектлари, банк-молия ва реал секторни қамраб олди. Хусусан, иқтисодиётнинг қон томири бўлмишбанк тизими бу глобалл таназзулнинг қаттиқ таъсирига тушиб қолса, билингки, ўз-ўзидан бошқа тармоқлардаги фаолият ҳам ачинарли бўлади.
Мазкур масала ечими, яъни пандемиянинг банк тизимига таъсири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9-апрелдаги “Коронавирус пандемияси шароитида банк тизимини барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш” масалаларига тўхталиб ўтдилар.
Унга кўра пандемия натижасидаги инқироз ҳолатида тижорат банкларининг ликвидлиги ва тўлов қобилиятига салбий таъсир этадиган омиллар ва уларнинг ечимлари бўйича муҳокамалар олиб борилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3-апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида1 тижорат банкларига 3 йилга 2 триллион сўм миқдорида ликвидлик ажратиш ҳақида айтилди.
Ҳар қандай иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлиги банк-молия тизимининг барқарорлигига боғлиқ. Чунки банк-молия тизими давлат ва жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, маъмурий-бошқарув соҳаларини молиявий таъминлаш функцияларини бажаради. Шу билан бирга, банк-молия тизимининг барқарорлигига жиддий хавф туғдирувчи бир қанча объектив ва субъектив омиллар мавжуд бўлиб, уларни ўз вақтида аниқлаб бартараф этмаслик мамлакат хавфсизлигига раҳна солиши мумкинлигини унутмаслик лозим. Шундай омиллардан бири жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий-молиявий хатарлардир.
Жиноят оламида яратилган «хуфиёна» капитал, даромад, қўйилмалар нафақат иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва банк-молия тизимига салбий таъсир кўрсатади, балки террористик ва диний экстремизмнинг ривожланиши, сиёсий, миллий ва диний зиддиятларни вужудга келишига ҳам моддий асос бўлади. Қонуний тус олган ёки бўлмаса бошқача айтганда, легаллаштирилган жиноий даромадларнинг асосий қисми – жиноий қилмишларни ташкиллаштириш, давлат хизматчиларини сотиб олиш, шунингдек, турли хил кўринишдаги террористик, экстремистик ва шунга ўхшаш оғир жиноятларни содир этиш, ташкиллаштириш, амалга ошириш мақсадида сарфланади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни бугунги кунда халқаро ҳамжамият учун катта муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Жаҳон ҳамжамияти жиноятларни тўхтатишга ва у орқали топилган ҳар қандай бойлик, капитал, даромадларни легаллаштиришга қарши курашишга уринмоқда.
Айтайлик, ҳозирги кунда бир қатор мамлакатларнинг аҳволига назар соладиган бўлсак, жиноий фаолият орқали топилаётган маблағлар, мамлакатга кириб келаётган ноқонуний капитал нафақат мамлакат иқтисодиётини, балки бутун бошли бир мамлакатни йўқ қилиб юборишгача олиб келмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жиноий даромадларни легаллаштиришга, уюшган жиноятчиликка, коррупцияга, шунингдек, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига халқаро даражада жуда катта эътибор қаратилган. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қатор ишлар олиб борилган ва борилмоқда. Мазкур соҳасини, яъни халқаро ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида кўрилаётган чораларни етарли даражада ўрганиб, таҳлил қилиб, мамлакатимиз тинчлиги йўлида улардан фойдалана билишимиз лозимлиги мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |