54
планшет;
нуқталарнинг координаталари (кенглик ва узунлик секунднинг
улушлари аниқлигида);
қишлоқ хўжалик экинининг географик жойлашуви;
жойнинг рельефи;
қишлоқ хўжалик экинининг номи;
экиннинг баландлиги ва зичлиги;
тупдаги кўсакларнинг сони;
жўякнинг 1 метрида тупларнинг зичлиги, сони;
экин майдонларининг ифлосланиш даражаси бўйича баҳоси;
дешифровкалаш эталонлари учун жойда олинган фотосуратлар.
Нуқталарнинг ортофотопланларда
дала ишларини олиб бориш
нуқталари белгиланди.
Олинган дала материаллари асосида ACCESS маълумотлар базасини
бошқариш тизими (МББТ) ѐрдамида махсус маълумотлар базаси ишлаб
чиқилди. 3.3.5-расмда ACCESS МББТ дастурида яратилган дешифровкалаш
эталонларининг маълумотлар базаси намунаси келтирилган.
Тадқиқотлар натижалари бўйича маълум бўлдики, космик суратларда
қишлоқ хўжалик экинлари майдонларидаги хира жойлар тупроқнинг
шўрланган ѐки қумли турларини англатади. Пахта плантацияларидаги тўқ
жигар ранг бу жойларда пахта ҳосилдорлиги юқори эканлиги ва ғўза
тупларининг етарли зичлиги аломатидир.
Ортофотопланлар камерал
дешифровкаланганда, кучли ифлосланган жойларни аниқлаш, бедани ғўзадан
фарқлаш ѐки қишлоқ хўжалик экинлариниг ҳолатини аниқлаш қийин
эканлиги ва ҳ.к.лар маълум бўлди. Қишлоқ хўжалик экинларининг турларини
ва ҳолатини батафсилроқ таснифлаш мақсадида автоматик таснифлаш
борасида экспериментлар ўтказилди. IKONOS космик суратларини
таснифлашда ERDAS Imagine Subpixel Classifer модули ѐрдамида
субпикселли таснифлаш технологияси синаб кўрилди.
ERDAS Imagine Subpixel Classifer модулида олинган эталонларни
бошқа тасвирларга кўчириб ўтказиш имкониятлари мавжуд. Бу битта
55
хўжалик чегарасида олинган априор маълумотларни ѐндош хўжаликда
қўллаш ва турли вақтларда олинган суратлардан
фойдаланиш имконини
яратади. 18-расмда келтирилган IKONOS космосуратларига ERDAS Imagine
Subpixel Classifer модули воситасида субпикселли таснифлаш технологияси
бўйича ишлов бериш натижаси 19-расмда келтирилган. Космосуратларга
ишлов беришда учта: қизил, яшил ва зангори каналлардан фойдаланилди.
19-расм. ACCESS МББТда дешифровкалаш эталонларининг маълумотлар
базаси намунаси
Тажриба сифатида QuickBird космик суратлари таҳлил қилинди.
Бунда
таҳлил қилиш учун тўртта: қизил, яшил, зангори ва яқин инфрақизил
диапазонлардан фойдаланилди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, яқин
инфрақизил спектрли каналдан фойдаланиш тадқиқ қилинаѐтган ҳудуддаги
ўсимлик ҳолатининг градацияларини кўпайтириб, дешифровкалаш аниқлиги
юқори бўлишини таъминлайди. -расмда яқин инфрақизил каналини ўз ичига
олувчи QuickBird космик суратларини автоматлаштирилган дешифровкалаш
намунаси келтирилган.
56
20-расм. Яқин инфрақизил канални ўз ичига олувчи QuickBird космик
суратларини автоматлаштирилган дешифровкалаш намунаси
Юқоридаги расмда тўртта, шу жумладан қизил,яшил, зангори ва яқин
инфрақизил канал қўлланган сурат келтирилган. Пастдаги расмда тўртта
канални қўллаган ҳолда автоматлаштирилган дешифровкалаш натижаси
келтирилган. Хозирги вақтда план ва хариталарни яратишда оддий усулдан
ташқари компьютерли усул хам кенг қўлланилмоқда.
Қуйида электрон харитани тузиш алгоритми берилган. Ер
ресурсларини электрон хариталарини яратиш маълум технологик схема
бўйича олиб борилади. Ушбу технологик схемада бир нечта йирик тизимлар
келтирилган. Улардан асосийлари қуйидагилар:
1. Фотограмметрик тизим. Бу тизим ѐрдамида турли расмли материаллар,
уларга ишлов бериш ва ортофотопланларни
жой участкаси
тасвирининг проекцияларини замонавий электрон хариталар ѐрдамида
тузиш, яратиш керак.
2. Ортофотоплан ва хариталарни ракамлаш тизими. Бу тизимда харита ва
планлар ракамли куринишга келтирилади.
3. Картографик маълумотларга ракамли ишлов бериш, саклаш. Бу
тизимда жойнинг ракамли модели хосил килинади. Мавзули катламлар
яратилади. Маълумотлар базаси ва электрон харитаси архиви
яратилади.
57
4. Нашр ишлари амалга оширилади.
Қуйида Қибрай тумани массиви мисолида олинди ва Тошкент вилояти
маъмурий-худудий бўлиниши харитасини олинди ва харитани сканер
килиниб компьютер хотирасига киритилади.
MapInfo дастурига кириб меню файлга кириб «очиш» тугмасини босиб
«таблицани очиш» дарчаси чикади ва ундан D:
дискдаги Тошкент вилояти
Қибрай тумани харитаси файлини топиб «файллар тури»даги растрни
белгилаб кейин предстравлениядаги “Фаол харита” тугмасини босиб кейин
«очиш» тугмаси босамиз, ва кейин MapInfo дарчаси очилади ва унда
«курсатиш» ва «рўйхатга олиш» тугмачалари чиқади, ва
бизга керакли
бўлган «рўйхатга олиш» тугмасини босамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: