103
4.4 Сифатни таъминлаш бўйича тадбирлар. Махсулотни стандартлаш
Пойабзални сифати деганда пойабзални вазифасига мос равишда
унга қўйилган эхтиёжларни қониқтира олинишига яроқлилигини
таъминловчи хусусиятларни мажмуаси тушунилади.
Пойабзални меъёрий техник хужжатларида (МТХ) қўлланиладиган
комплекс кўрсаткичлар келтирилган. Пойабзални сифатини МТХ
талабларига мос келиши икки босқичда бахоланади:
1.
Партиядаги хар бир объектни ташқи кўринишини умумий назорат
қилиш. Бунда корхона пойабзални навини белгилаб қўяди.
2.
Танлаб назорат қилиш.
Сифат кўрсаткичлари қўллаш даражасига кўра:
а) умумий;
б) махсуслаштирилган мажбурий бўлади.
Умумий кўрсаткичлар:
-
Пойабзални кафолатланган кийиб юриш даври;
-
таг деталларни бириктириш мустахкамлиги;
-
пошнани бириктириш мустахкамлиги;
-
тановорни деталларини ипли бириктириш мустахкамлиги;
-
учлик ва оралиқни қолдиқ ва умумий деформацияси.
Ишлаб чиқарилган пойабзалнинг сифати лаборатория синовларида
текширилиши мумкин [37].
Пойабзални қабул қилиш ва намуна олиш
Пойабзални партиялаб қабул қилинади. Партияга бир артикулдаги
маълум даврда тайёрланган (6 суткадан кўп бўлмаган), пойабзални
тайёрлаган корхонани, уни товар белгисини, артикулини, партия рақамини,
ишлаб чиқарилган вақтини, навини, меъёрий-техник хужжатларини (МТХ)
кўрсатиб, расмийлаштирилган пойабзаллар киради.
Тайёрловчи корхоналар хар бир жуфт пойабзални ташқи кўриниши,
маркаланишини ва қутилаш тўғрилигини МТХга мос келишини
текширади.
104
Истеъмолчи пойабзални сифатини текширишда биринчи жуфтни
эркин
олади,
қолганларини
пойабзалларни
умумий
сонини
текшириладиган пойабзалларни сонига бўлиб, қандай сон чиқса, шу сонни
оралатиб, пойабзалларни ичидан танлаб олинади.
ГОСТ 9289-78 да назоратни [38] ўртача ва кучайтирилган турлари
белгиланган. Ўртача назорат асосий хисобланади. Ўртача назорат пайтида
5 та партиядан 2 таси яроқсизга чиқарилса, кучайтирилган назоратга
ўтилади. Агар кучайтирилган назоратда навбатдаги 5 та партия яроқли
чиқса, яна ўртача назоратга ўтилади. Назорат партиясидаги ишлаб
чиқарилаётган махсулотни сифатини таъминлаш учун, уни ишлаб чиқариш
жараёнининг барча босқичларида тегишли чора-тадбирлар кўрилади ва
стандарт талабларига мос келиши назорат қилинади.
Мамлакатимизда ёки чет элда ишлаб чиқарилган юқори сифатли,
рақобатбардош махсулот ишлаб чиқаришга қаратилган тадбирлар
қуйидагилар хисобланади:
- тайёрлов ва йиғув цехлар ишини ташкил қилиш босқичларида
махсулот сифатини таъминлаш;
- бошланғич ва жорий назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
- нуқсонсиз пойабзал ишлаб чиқариш учун шароит яратиш;
- технологик жараёнларни аниқлигини, доимийлигини ва бир
маромда бўлишини таъминлаш;
- юқори сифатли пойабзал ишлаб чиқаришни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: