Диссертация Илмий раҳбар: т ф. д., доц. Абдурахимов А. А 2-боб. Тадкикотлар методикаси Тадқиқотнинг мақсади



Download 85,5 Kb.
bet1/3
Sana06.03.2022
Hajmi85,5 Kb.
#483994
TuriДиссертация
  1   2   3
Bog'liq
5-топширик.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ В АЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

ЮЛДОШЕВА ШАХНОЗА УМИДБЕК КИЗИ

Озик-овкат саноатининг иккиламчи махсулотларидан фойдаланиб функсионал


кошимчалар кошилган майонез ретсептурасини шакллантириш

70720101-Озик-овкат махсулотларини ишлаб чикариш ва кайта ишлаш


технологияси (ёгларни кайта ишлаш технологияси )

Магистр


даражасини олиш учун ёзилган
диссертация

Илмий раҳбар:


т.ф.д., доц. Абдурахимов А.А

2-боб. Тадкикотлар методикаси
Тадқиқотнинг мақсади майонез тайѐрлаш технологиясини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
майонез ишлаб чиқариш учун асосий ва қўшимча хом ашѐ таснифларини ўрганиш;
майонез тайѐрлашнинг технологик босқичларини асослаш;
янги турдаги хом ашѐ манбалари асосида майонез турларини кенгайтириш;
майонез компонентлари рецептурасининг физик-кимѐвий ва технологик таснифларини ўрганиш;
хантал кукунининг майонез хусусиятларини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамиятини аниқлаш;
сут концентратларидан фойдаланган ҳолда паст калорияли майонезни рецептурасини яратиш ва барқарорлигини таъминлаш;
майонез рецептуралари таркибий қисмлари ва сақлаш технологиясини мувофиқлаштириш.

Тадқиқотнинг объекти турли хил кимѐвий таркибга эга биологик фаол моддалар ва ўсимлик мойлари, озиқ-овқат қўшимчалари, таъм берувчи воситалар, ароматизаторлар, бўѐвчи воситалар, майонез тайѐрланиш технологик жараѐннинг рақобатбардош усуллари, уларнинг турларини кенгайтириш ва озуқавий хавфсизлигини таъминлаш.
Тадқиқотнинг предмети майонез тайѐрлашда биологик фаол ва хавфсиз озиқ-овқат моддаларининг ўрни ва аҳамиятини аниқлаш, уларнинг сифатини яхшилаш ва озуқавий хавфсизлигини таъминлаш. Саноатда ресурс ва энергия тежайдиган технологиялардан фойдаланиш; маҳсулот сифати самарадорлигини оширишнинг илмий ва тадқиқот усулларини асослаш; маҳаллий ноанъанавий хом ашѐлар асосида олинган озиқ-овқат қўшимчалари ва таъм берувчи воситалардан фойдаланган ҳолда майонезнинг турларини кенгайтиришни таъминлаш; тайѐр маҳсулотнинг сифати ва озуқавий қийматини шакллантиришда қўшимчалар ва воситаларнинг аҳамиятини аниқлаш; назарий тадқиқот тушунчаларини асослаш ва уларни ишлаб чиқаришда жорий этиш.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация ишини бажаришда физик-кимѐвий таҳлилнинг замонавий усуллари қўлланилади, хусусан, ИҚ, ГСХ, ЮҚХ шунингдек, рентген тузилиш дифракцияси ва дифференциал термик таҳлил усулларидан фойдаланилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биологик фаол хом ашѐлар асосида майонез олиш технологияси таклиф этилган;
фойдаланилган янги хом ашѐ турларини қўллаб майонезларни тайѐрлашнинг инновацион усуллари яратилган;
янги хом ашѐлар асосида мойонезларнинг турларини кенгайтириш илмий жиҳатдан асосланган;
майонез рецептурасини ташкил этувчи компонентларнинг физик-кимѐвий ва технологик тавсифлари асосланган;
миллий хантал кукуни асосида янги турдаги майонез хусусиятларини шакллантириш илмий асосланган;

Download 85,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish