Диссертация илмий раҳбар: п ф. д., профессор Д. Г. Мухамедова Тошкент-2022 мундарижа



Download 173,5 Kb.
bet9/10
Sana03.02.2023
Hajmi173,5 Kb.
#907311
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИДА ЭМОЦИОНАЛ БАРҚАРОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ – ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Бакалавриат — ихтисосликлар йўналиши бўйича ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган назарий ва амалий билим берувчи таянч олий таълим.
Магистратура — бакалавриат асосида ўқув муддати икки йилдан кам бўлмаган, муайян ихтисослик бўйича олий таълим.
Олий ўқув юрти раҳбари ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун турли даража кишилари (талабалар, асгшрантлар, ўқитувчилар, ота-оналар, тадбиркорлар, бошлиқлар) билан ўзаро муносабатларга киришиши, ҳамкасблари билан ишга доир ва ижодий муносабатлар ўрнатиши, ахборотни ўзлаштириши ва ундан фойдаланиши лозим. Буларнинг барчаси олий ўқув юртлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг касбий тайёргарлиги даражасига юксак талаблар кўяди.
Олий ўқув юртида замонавий раҳбар танланган стратегияни амалга оширишда инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ташкилий, ижтимоий-педагогик ва психологик воситалар мажмуига эга бўлиши лозим. Қуйида келтирилган фазилатлар раҳбар ташкилий-бошқарув моделини акс эттиради:
1. Касбий маҳорат фазилатларнинг етги гуруҳини ўз ичига олади: ташкилий-бошқарув маданияти, педагогик маданият, иқтисодий маданият, илмий фаолият маданияти, ҳуқуқий маданият, олий ўқув юртини бошқариш тажрибаси, тадбиркорлик тажрибаси.
2. Ташкилотчшшк фазилатлари, яъни одамлар билан муносабатлар: лидерлик, киришимлилик, ходимларнинг баҳамжиҳат меҳнат фаолиятини ташкил эта олиш, шахсий нуфуз.
3. Ишчанлик, ишга муносабат: стратегик фикрлай олиш, омилкорлик, шахсий утшқокдик.
4. Ахлоқий фазилатлар: ходимлар қобилияти ва хулқ-атворига баҳо беришда адолатлилик, беғаразлик ва хайрихохдик. Раҳбар ахлоқий фазилатларининг икки гуруҳини ажратиш мумкин: маънавий фазилатлар ва хулқ-атвор маданияти. Маънавий фазилатлар - ҳалоллик, виждонлилик, камтарлик, ўз қадр-қимматини билиш. Хулқ-атвор маданияти раҳбарнинг хушмуомалалиги, сабр-тоқатлилиги, ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, орасталигини назарда тутади.
5. Сиёсий маданият. Унинг мезони - бутун жамият, қўл остидаги жамоа ва айрим ходим манфаатларига эътибор, шунингдек сиёсий вазиятни билиш, мунозара олиб бора олиш, ҳар хил нуқтаи назарларга сабр-тоқатлилик.
6. Иш қобилияти - раҳбар давомли, оғир ижодий ишни бажаришга қодирлиги. Иш қобилиятига бир томондан соғлиқ, ёш, нерв системаси каби физиологик омиллар таъсир кўрсатади. Бошқа томондан, руҳий-иродавий мажмуа: меҳнаткашлик, тиришқоқлик, оилавий фаровонлик, оптимизм ҳам муҳимдир.
Раҳбарнинг шахсий фазилатлари ҳақида гапирганда муҳим жиҳат – одамларга раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эътибор бериш лозим. Бунда одамларга раҳбарлик қилиш касбий ва маънавий ҳукуқи ҳақида гапириш ўринли бўлади. Касбий ҳуқуқ энг аввало билимдонлик, ташкилотчилик қобилиятлари билан, маънавий ҳукуқ эса – раҳбарнинг ахлоқий фазилатлари ва сиёсий маданияти билан таъминланади.
ХУЛОСА
Таълим бошкарувида олиб борилаётган ислоҳотлар ўқув-билув жараёнларини сифатли тарзда бошқариш механизмларини янада такомиллаштиришни, демократик, инсонпарварлик тамойилларга асосланган таълим бошқарувини шакллантириш зарурлигини талаб қилмоқда. Айниқса, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш соҳасининг сифат босқичида мамлакатимиз умумий олий таълим муассасаларидаги таълим сифати ва самарадорлигини доимий тарзда ошириб бориш зарурати талабаларнинг касбий-педагогик копметенцияларини янада ривожлантириш, улардаги таълим сифатини бошқаришни замон талаблари даражасида ташкил этишни тақозо қилади.
Таълим муассасаларида сифат менежментининг жорий этилиши истеъмолчиларнинг эҳтиѐжларини ўрганиш асосида таълимни ривожлантириш стратегиясининг барқарор тараққиѐт, узлуксиз таълим, билимларнинг глобаллашув концецияларини эътиборга олган ҳолда сифат муаммоларини ҳал қилиш имкониятини беради.
Олий таълимга қўйиладиган талаблар кучайиб бораётган шароитда ишни ташкил этиш анча мураккаблашди ва профессионал бошқарувни талаб этади. Юкоридагиларни хисобга олиб хулоса килсак, айникса хозирги тез ривожланаётган замонда таълимда бошкарувнинг урни таълим сифатини оширишда мухум ахамият касб этишини айтиш мумкин.
Шундай қилиб, таълим илмий-техникавий ва иқтисодий ривожланишнинг муҳим элементигагина эмас, балки шахс ва жамият ижтимоий ва маънавий ривожланишининг бевосита қисмига ҳам айланди. Шу туфайли ҳам таълим жараёнини бошқариш натижаси муҳим ижтимоий-иқтисодий омил ҳисобланади.

Download 173,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish