Диссертация илмий раҳбар и ф. д., проф Маликов Т. С. Тошкент 2018 2


-расм. Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2015-2017



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/40
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#91739
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
Ollokulova F

2.16-расм. Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2015-2017 
йиллардаги асосий кўрсаткичлари тўғрисида маьлумот
35
 
Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети харажатлари моддалари 
бўйича иқтисодиётга харажатлар турини таҳлил қиладиган бўлсак, 2015 
йилда 44913,7 млн.сўмни ташкил этган бўлса, умумий харажатдаги улуши
3,2 %ни, 2016 йилда эса 48330,9млн.сўмни, умумий харажатдаги улуши 3,0 
%ни ҳамда 2017 йилда 60137,9 млн.сўмни, умумий харажатдаги улуши 3,7
%ни ташкил қилган. 
35
www.mf.uz
расмий сайти маьлумотлари асосида магистрант томонидан тайёрланди
Иқтисодиётга 
харажатлар
Марказлаштири
лган 
инвестицияларн
и 
молиялаштириш
га харажатлар
Давлат 
бошқарув 
органларини 
сақлаш
Фуқароларнинг 
ўзини ўзи 
бошқариш 
органларини 
сақлаш
Заҳира 
жамғармаси
2015
44913,7
26494,4
15025,4
33026,1
1677,2
2016
48330,9
91378
16905,7
37361,6
1911,2
2017
60137,9
139 910
17 721
44 796
3 220
2018
79170,6
46 677
44 661
46 485
18 663
0
20000
40000
60000
80000
100000
120000
140000
160000


66 
Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар 
2015 йилда 26494,4 млн.сўмни ташкил этган бўлса, умумий харажатдаги 
улуши 1,8 %ни, 2016 йилда эса 91378,0млн.сўмни, умумий харажатдаги 
улуши 5,7 %ни ҳамда 2017 йилда 139910 млн.сўмни, умумий харажатдаги 
улуши 8,7 %ни ташкил қилган. 
Бюджетлар ўртасида даромад ва харажатларнинг ҳар қандай 
кўринишдаги 
тақсимланиши 
вертикал(тик) 
ва 
горизонтал(бўйлама) 
мутаносибсизликка 
олиб 
келиши 
мумкин. 
Бюджетнинг 
вертикал 
мутаносибсизлиги(дибаланси) маҳаллий бюджет харажатларининг ўз 
манбаларидан оладиган даромадларидан ошиб кетишидир Бюджетнинг 
горизонтал дибаланси эса, турли даражадаги бюджетларда даромад ва 
харажат қолдиқларининг ўзгариб туришидир. Бюджет дибалансининг 
мавжудлиги давлатларининг ўтиш давридаги хос хусусият эмас. Хусусан 
горизонтал дибаланс харажатлар ҳажмидаги таьсир кўрсатадиган 
иқтисодий активлик, табиий ресурслар ва демографик омилларнинг 
географик нотекис тақсимланиши оқибатидир. Малумки, горизонтал ва 
вертикал дибалансни тенглаштириш, текислаш мақсадида Республика 
бюджетидан, маҳаллий бюджетларга турли шаклдаги молиявий ёрдамлардан 
фойдаланилади. Булар дотация, субвенсия ва мақсадли субсидиялардир.
Маҳаллий бюджетларнинг бу даромад турининг ўзига хос томонлари 
мавжуд. Юқори бюджетлардан ажратиладиган субвенсия, дотация ва 
субсидиялар бошқа даромад туридан фарқ қилиб, бу даромад турлари йил 
бошида тасдиқланган режа миқдорида олинади, яни бу даромад турларига 
йил давомида ўзгартиришлар киритилмайди.
Дотация (лотинча, дотатио - ҳадя, хайр-еҳсон) бюджетни тартибга 
солиш усули сифатида ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солишнинг 
бошқа маблағлари, хусусан, тартибга солувчи даромадларидан ажратмалар 
етишмаган тақдирда харажатлар ва даромадлар ўртасидаги фарқни қоплаш 
учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қатьий суммада беғараз ва 
қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағларидир.


67 
Субвенсия (лотинча, субвенире - ёрдамга келиш) юқори бюджетдан 
қуйи бюджетга муайян мақсадларда фойдаланиш шарти билан беғараз 
ажратиладиган пул маблағларидан иборат. 
Бюджетлараро 
трансфертлар 

Ўзбекистон 
Республикасининг 
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, давлат мақсадли 
жамғармаларига ҳамда 
бунинг 
аксича 
ўтказиладиган, шунингдек 
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг 
вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар 
ва шаҳарлар бюджетларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган маблағлар; 
Барчамизга маьлумки, мамлакатимизда жорий йилнинг 1 январига қадар ўз 
харажатларини қоплай олмайдиган ҳудудларига бюджет субвенсиялари 
ажратилар эди. 
Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш бўйича жорий 
йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси республика 
бюджетидан (Тошкент шаҳри ва туманларидан ташқари) Қорақалпоғистон 
Республикаси бюджети, вилоятлар, туман ва шаҳарлар бюджетларидан
молиялаштирилувчи халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш 
ҳақлари учун мақсадли бюджетлараро трансферт ажратиш амалиётга 
киритилди.
Биринчидан, ўқитувчилар ҳамда тиббиёт ходимларининг иш ҳақларини 
кечиктирмасдан белгиланган муддатларда тўланишига эришилади, чунки 
даромадларнинг асосий қисми ойнинг учинчи ўн кунлигида тушади; (Ҳар 
ойда қисқа муддатли бюджет ссудаси ажратилар эди). 
Иккинчидан, маҳаллий ҳокимият органлари ўзларининг ваколатлари 
доирасида маҳаллий солиқ ва йиғимларни тушум даражасини ошириш йўли 
билан даромадлар базасини оширишга манфаати кучаяди;
Учинчидан, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини ҳамда 
йиғувчанлик 
даражасини 
солиштириш 
йўли 
билан 
маҳаллий 
ҳокимликларнинг фаолиятини реал баҳолаш имконияти пайдо бўлади 


68 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish