Диссертация илмий раҳбар: и ф. д., доц. Б. О. Турсунов тошкент 2022 мундарижа



Download 481,77 Kb.
bet21/24
Sana06.07.2022
Hajmi481,77 Kb.
#750647
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Болтабоев Бахром Dessartatsiya (2)

Биринчидан, фонд бозори орқали капитал жалб қилишга интилаётган, яъни қимматли қоғозларини чиқариб, жойлаштирувчи эмитентлар сони жуда кам. Йирик эмитент ҳисобланган давлат ўз қимматли қоғозларини валюта биржасида фақат банклар ўртасида жойлаштирган. Акциядорлик жамиятлари эса давлат аралашувининг юқорилиги сабабли ҳам бундай амалиётда мустақил иштирок этмаяпти. Натижада муомаладаги қимматли қоғозлар сон ва тур жиҳатдан жуда ҳам кам.
Иккинчидан, фонд бозори инфратузилмаси бугунги талабларга тўлиқ жавоб беради, дея олмаймиз. Савдо майдони миқёси жуда ҳам тор. Мобиль иловалар орқали қимматли қоғозлар савдолари ташкил этилмаган. Шу ўринда бу жиҳат фонд бозори институтлари хизматига талаб билан бевосита боғлиқлигини ҳам қайд этиб ўтиш зарур.
Учинчидан, қимматли қоғозлар орқали даромад олиш имкониятлари борасида аҳоли саводхонлигини ошириш ҳам кун тартибидаги масалалардан биридир. Лекин бу жараён қимматли қоғозларга тўланадиган даромадларга бевосита боғлиқ. Агар қимматли қоғозлар бўйича даромадлар мунтазам тўлаб борилса, акциялар бўйича дивиденд тарзидаги даромадлар даврийлик асосида тўланишига эришилса, ўз-ўзидан аҳолининг қизиқиши ва ўз навбатида молиявий саводхонлиги ҳам ошиб боради.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам соҳа равнақига ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти, албатта. Айни пайтда фонд бозори 100га яқин норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Мазкур қонунчилик ҳужжатларида қатор чекловлар мавжудлигини эътироф этиш лозим. Жумладан, ривожланган давлатларда банклар фонд бозорининг фаол иштирокчиси ҳисобланади, юртимизда банкларга бошқа субъектларнинг акцияларини бирламчи бозорда харид қилиш тақиқланган. Молия бозори ва корпоратив бошқарувнинг немис ва япон моделларига кўра, банклар, суғурта компаниялари фонд бозорида фаол инвестор ва қимматли қоғозлар савдосининг фаол ташкилотчиси сифатида намоён бўлади.
Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка кўра, қимматли қоғозларни чиқариш ҳуқуқи фақат акциядорлик жамиятларига берилган. Маълум шартлар асосида ҳам масъулияти чекланган жамиятларга қарз муносабатини англатувчи қимматли қоғозлар чиқаришга рухсат йўқ. Шу боис қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларда белгиланган нормалар бугунги иқтисодий ривожланиш суръатларига мос келади, дея олмаймиз.
Айни вақтда фонд бозорида, асосан, оддий акциялар муомаласи амалга оширилмоқда. Акциялар бозорига аҳолининг, инвесторларнинг қизиқишини ошириш мақсадида имтиёзли акциялар, облигациялар бозорини ривожлантириш талаб этилади. Қарз муносабатини англатувчи қимматли қоғоз ҳисобланган облигациялар муомаласи ҳам республикамизда жуда тор доирада. Бугунги кунда бор-йўғи 6та акциядорлик жамияти томонидан чиқарилган 338 миллиард сўмлик облигациялар фақат юридик шахслар ўртасида жойлаштирилган ва кенг оммага очиқ таклиф амалга оширилмаган. Айнан облигациялар бўйича даромадлилик истиқболда инвесторларнинг акциялар бўйича молиявий операцияларида мўлжал вазифасини ўтаб беради.
Акциялар ва облигациялар бозорида маълум бир ижобий натижаларга эришилгач, истиқболда ҳосилавий қимматли қоғозлар турлари ҳисобланган фьючерс ва опционларни ҳам муайян мезонлар асосида муомалага киритиш мақсадга мувофиқ.



Download 481,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish