Диссертация илмий раҳбар: и ф. д., доц. Б. О. Турсунов тошкент 2022 мундарижа


III-боб бўйича хулоса…………………………………………………………75



Download 52,32 Kb.
bet2/7
Sana01.07.2022
Hajmi52,32 Kb.
#725009
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
III-боб бўйича хулоса…………………………………………………………75


ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛА………………………………………………….80



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………….83

КИРИШ




Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида биз шуни кўришимиз мумкинки, айрим тармоқларда пул маблағлари етишмай турган бир пайтда, ба’зи тармоқларнинг кўп миқдорда пуллари вақтинча бўш туради. Бир тармоғнинг маблағи ма’лум вақт мобайнида ортиқчалик ёки етишмай қолишлиги навбатма навбат алмашиб келишини ҳисобга олган ҳолда, маблағи етадиган ва шу маблағга етишмовчилиги бор бўлган тармоқларни бир бирлари билан учраштирадиган соҳа бу молия бозори, я’ни фонд биржасидир. Дунёнинг кўплаб, энг замонавий давлатларнинг бозор иқтисодиётида фонд биржалари фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, фонд биржалари бозор иқтисодиётининг энг муҳим институти сифатида қаралиб, тегишли молия институтларининг фаолиятини миллий иқтисодиётидан келиб чиққан ҳолда муҳим аҳамиятга эга бўлган кўплаб вазифаларни ўз ичига олади.
Халқаро тажрибага кўра, қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун зарур инвеститсияларни жалб қилишнинг муҳим манбаи бўлиб, банк кредити орқали молиялаштиришнинг муқобили саналади. Шу боис ҳам ҳар қандай давлат иқтисодий тизимининг ҳолати фонд бозоридаги фаолликда намоён бўлади. Мазкур бозорда юридик ёки жисмоний шахслар ўз маблағини келгусида фойда олиш мақсадида аксия ҳамда бошқа қимматли қоғозларга ё’налтиради. Қимматли қоғозлардан фойда олиш дивиденд ёки фоиз кўринишида ёхуд уларни иккиламчи равишда юқорироқ баҳога сотиш эвазига амалга оширилади. Молиявий фонд биржалари бир нечта субектларнинг иштирокида ишлайди: Эмитентлар. Фонд бозорида иштирок этувчи субектларнинг бундай тури юридик шахс, давлат органлари ёки маҳаллий ҳокимят органи бўлиши мумкин. Инвесторлар. Ушбу субект турига жисмоний ва юридик шахслар - компаниялар, корхоналар, давлат идоралари кириши мункин.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январ, ПФ-60-сонли “2022-2026-йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори айланмасини 200 миллион АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш. Мамлакатимизда капитал ҳаракатини босқичма-босқич эркинлаштириш ҳамда йирик корхоналарни ва улардаги улушларни (аксияларни), шу жумладан фонд биржаси орқали хусусийлаштириш.Давлат улушига эга тижорат банкларида трансформатсия жараёнларини якунлаб, 2026-йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор улушини 60 фоизгача етказиш каби устувор мақсадлар белгилаб берилган.
Иқтисодиётни ривожланишида, ҳамда унинг турли соҳалари бир маромда ишлаб туриши учун инвеститсиялар муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда, катта ҳажмда молиявий ресурсларни жамловчи ва уни иқтисодиётнинг устувор соҳаларига ё’налтира оладиган асосий молиявий институт – банклар бўлиб турибди, десак муболага болмайди. Мана шу фаолиятни қимматли қоғозлар воситасида амалга ошириш банклар учун кўп жиҳатдан қулайдир.
Бироқ, ҳанузгача қимматли қоғозлар республика иқтисодиётида ўз ўрнини эгаллаб улгурмади. Шу билан бирга фонд бозорининг иқтисодий муносабатлар тизимида тутган ўрнини етарли даражада эътиборга олмаслик ҳоллари ҳам йўқ эмас. Хориждан кириб келаётган ахборотни автомат равишда амалиётимизга жорий қилишга бўлган уринишлар терминлар талқинидаги чалкашликларга ва асосий тушунчалардаги ноаниқликларга олиб келмоқда ҳамда миллий фонд бозори назариясига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Фонд бозори инфратузилмаси институтлари фаолиятини рағбатлантирувчи самарали молиявий механизмлар мавжуд эмас. Уларнинг ҳудудлар бўйича таркиби номутаносиб. Мамлакатимиз фонд бозорининг хорижий сармоя бозорларига интеграциялашуви кузатилмаяпти. Қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиниши самарадорлиги етарли даражада эмас. Фонд бозорининг шаффофлиги таъминланмагани боис сармоядорларнинг ҳуқуқлари тўла ҳимояланмаган. Бу ўз навбатида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мулкдорлар синфини оёққа туриш, кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш жараёнларини сустлаштирмоқда.
Юқорида келтирилган муаммолар чуқур тадқиқотларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозори назариясини англаш, жаҳон амалиётида синалган ёндашувларни ижтимоий-иқтисодий ўзгартиришларни бошдан кечираётган мамлакатимиз шароитида жорий этиш имкониятларини баҳолаш, фонд бозори амалиётини истиқболда жамият ривожига салбий таъсир этиши эҳтимоли бўлган заиф томонлар ва хатоликларни аниқлаш нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилишни тақозо қилади. Буларнинг ҳаммаси мазкур битирув малакавий иш мавзусининг долзарблигини белгилаб беради

Download 52,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish