6
КИРИШ
Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Бугунги
кунда
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётида амалга оширилаётган туб
ислоҳотлар молиявий сиёсатни, шу билан бир қаторда фискал сиёсатни
иқтисодиётни барқарор ривожлантиришдаги аҳамиятини оширмоқда. Чунки,
фискал сиёсат давлат иқтисодиётини тартибга солишнинг асосий
воситаларидан бири саналади, ҳамда макроиқтисодий барқарорликни
таъминлашга, тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб қувватлашга
ва мамлакат аҳолисининг турмуш даражасига фаол таъсир этади.
Иқтисодий
барқарорликни
таъминлаш
борасида
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг
маърузасида
“2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат
стратегияси лойиҳасини кенг муҳокама қилиш давомида келиб тушган
таклифларни инобатга олган ҳолда 2017 йил учун мўлжалланган иқтисодий
ва ижтимоий дастурнинг ўн битта энг муҳим устувор вазифасини
белгилашни таклиф этаман. Шулардан асосийларидан бири, Макроиқтисодий
барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори
суръатларини сақлаб қолиш,
жумладан, давлат бюджети барча даражада
мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор
бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир” деб алоҳида
таъкидлади.
1
Қaйд этиш лoзимки, ҳoзиpгa қaдap
дaвлaтнинг функциялapини
бaжapиш учун лoзим бўлгaн мoлиявий мaблaғлapни шaкллaнтиpишнинг
сoлиқлapдaн бoшқa усули жaҳoн aмaлиётидa қўллaнилгaн эмaс. Дeмaк,
дaвлaт мaвжуд экaн, ҳам ҳукмpoн
куч сифaтидa, шунингдек бюджет
харажатларини мoлиялaштиpиш усули сифaтидa сoлиқлap муҳим аҳамият
касб этади. Ҳукуматимиз томонидан бугунги кунда олиб борилаётган
ислоҳотларнинг замирида солиқ юкини босқичма – босқич камайтириш
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14
январда
ўтказилган мажлисдаги «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак» маърузаси. //Халқ сўзи. 16.01.2017 й.
7
назарда тутилмоқда. Бу эса ўз навбатида бюджет-солиқ сиёсати соҳасидаги
қарорларнинг
самарали
бўлишини,
даромадлар
ва
харажатларни
режалаштиришда илмий асосланган ва таҳлил этилган иқтисодиётнинг турли
соҳаларини барқарор ривожлантиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларни мезонлар асосида ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишни
талаб этади. Шунингдек, давлат молиясини
стратегик такомиллаштиришда
фискал ва иқтисодий функцияларнинг мувофиқлигини таъминлаш
борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш барқарор фискал сиёсатини
амалга ошириш учун хизмат қилади, шу билан бир қаторда ушбу
муаммоларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади.
Бундан кўринадики, мамлакат иқтисодиёти ва мамлакатда истиқомат
қилаётган ҳар бир инсоннинг тақдири ҳукуматнинг фискал сиёсатини қандай
амалга ошираётганига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: