Диссертация "Химояга рухсат этилсин" "Бино ва иншоотлар" Магистратура бўлим бошлиғи кафедра мудири



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/38
Sana09.07.2022
Hajmi2,07 Mb.
#759233
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
binolar energiya samaradorligini oshirishda ozbekiston iqlimining oziga xosligini xisobga olish

 
 


19 
Январь ойи учун 
1.1-жадвал 
Қутб томонлари 
Шм. Шм.
Шқ. Шқ. 
Ж.Ш
қ. 
Ж. 
Ж.Ғ. Ғ. 
Шм.
Ғ. 
Шамол 
эсишининг
такрорланиши. % 


53 
11 
11 

11 

Шамол тезлиги, м/сек. 
1,9 

3,6 
3,3 
4,4 
3,4 
2,8 
2,1 
 
Июль ойи учун 
1.2-жадвал 
Қутб томонлари 
Шм. Шм.Шқ. Шқ. Ж.Шқ. Ж. Ж.Ғ. Ғ. Шм.Ғ. 
Шамол эсиш 
такрорланиши. % 
30 
24 
20 




11 
Шамол тезлиги, м/сек.
3,4 
3,7 
3,3 
1,3 
0,8 1,3 2,1 
2.5 
8.
Июль ойида булутсиз осмондан тушаётган қуёш радиацияси 
йиғиндиси ва ўртача қийматлари; 
Горизонтал сирт учун: 
I
max
=920 Вт/м
2
;
I
ўрт
=333 Вт/м
2
Ғарбга қараган вертикал сирт учун:
I
max
=746 Вт/м
2
;
I
ўрт
=172 Вт/м
2
Лойихалаш вақтида хавонинг харакатини, хароратининг суткалик 
ўзгариш кенглиги (амплитудаси)ни, хавонинг намлик даражасини, ташқи 
хисобий кўрсаткичларни, шамолнинг тарафини, қуёшнинг чақнаш 
эхтимоллигини, ёғин-сочин миқдорини жадвалдан қабул қиламиз. 
Доимийликлик–иқлимий кўрсаткичлар қийматларнинг белгиланган ўз 
чегараларидан пастда ёки юқорида такрорланиб туриши. Сутка, ой ёки йил 
давомида танлаш билан қайд қилиб борилган кўрсаткич қийматларидан 
қайсиси бирор холни ифодалашига қараб соатлик, суткалик, ойлик ва 
йиллик босими бир- биридан фарқ қилади. 


20 
Масалан, йиллик доимийлиги 0,98 га тенг бўлган энг совуқ хаво 
оқимининг хароратини хисоблаб чиқариш усули қуйидаги босқичларни ўз 
ичига олади: 
а) 
n
йил мобайнида кузатишлар даврида йил сайин энг совуқ суткалар 
ва хавонинг хар суткадаги ўртача харорати аниқланади; 
б) танлаб олинган харорат қийматлари, яъни кўрсаткичларида тартиб 
сони берилиб, бу қийматлар пасайиб борадиган тарзда жойлаштирилади. 
в) хаво хароратининг кўрсаткичи 0,5 
о
С гача яхлитланади, хар бир 
харорат кўрсатгичи учун ўртача тартиб сони белгиланади - m
ўрт

г) хар бир харорат кўрсатгичи учун қуйидаги формула бўйича 
бадастурлик Р белгиланади.
4
,
0
3
,
0
1




n
m
P
ўрт
 
д) эхтимоллик тўрида (нормал ёки логнормал) бадастурлик графиги 
тузилади: ординаталар ўқи хароратни, абциссалар ўқи бадастурликни 
ифодалайди; бу график қоида тарзида, тўғри чизиқдан иборат бўлади; 
е) графикдан бадастурлиги 0,98 га тенг келадиган, изланаётган харорат 
қиймати олинади.
Хавонинг хар ойдаги ва йиллик ўртача харорати айрим ойлардаги ва 
йил мобайнидаги ойлик ва йиллик бадастурлиги ўрта хисобда 0,5 га тенг 
бўлган харорат тартиб ойини ифодалайди. 
Хавонинг мутлоқ энг кичик (минимал) харорати билан мутлоқ энг катта 
(максимал) харорати кузатишлар олиб борилган даврда хавонинг шу жойда 
кузатилган энг паст харорати билан энг юқори хароратини ифодалайди. Бу 
кўрсаткичларни бадастурлиги бир рақамига яқин. Энг иссиқ ойдаги 
хавонинг энг катта ўртача харорати сутканинг кундузги энг илиқ қисмини 
ифодалайди; хар кунги хаво хароратининг энг катта қийматлариданўртача 
ойлик миқдор сифатида хисоблаб чиқилган, бу кўрсаткичнинг суткалик 
бадастурлиги хар кунги хаво хароратининг энг катта қийматларидан 


21 
хисоблаб чиқарилган ўртача ойлик миқдордан иборат; бу кўрсаткичнинг 
суткалик бадастурлиги ўрта хисобда 0,5 га тенг. 
Энг совуқ ойдаги хавонинг энг кичик ўртача харорати сутканинг тунги 
энг совуқ қисмини ифодалайди; кузатиш даврида хар кунги хаво 
хароратининг энг кичик қийматларидан ўртача ойлик миқдор сифатида 
хисоблаб чиқилган; бу кўрсаткичнинг суткалик бадастурлиги ўрта хисобда 
0,5 га тенг. 
Хаво хароратининг амплитудаси (ўзгариш кенглиги). Ўртача суткалик 
амплитуда шу ойдаги хаво хароратининг энг катта ўртача қиймати билан 
энг кичик ўртача қиймати, ўртасидаги фарқ сифатида хисоблаб чиқилган. 
Суткалик энг катта амплитуда хавонинг суткалик бадастурлиги 0,9995 га 
тенг бўлган суткалик энг катта харорати билан суткалик энг кичик харорати 
ўртасидаги фарқни ифодаловчи кўрсаткичдир. 
Хар ойдаги сув буғининг парциал босими айрим ойлардаги намлик 
тартибини ифодалайди; бунда ойлик бадастурлик ўрта хисобда 0,5 га тенг. 
Хавонинг ўртача энг кичик нисбат намлиги – кузатиш олиб борилган 
даврда хар кунги хавонинг қийматлардан хисоблаб чиқилган ўртача ойлик 
миқдордир; бу кўрсаткичнинг ойлик бадастурлиги ўрта хисобда 0,5 га тенг.
Барометрик босим ўртача йиллик атмосфера босимидир; у 10Па гача 
яхлитланади. йиллик бадастурлик ўрта хисобда 0,5 га тенг. 
Йилнинг совуқ даврида А ва Б кўрсаткичлар бўйича шамолнинг эсиш 
тезлиги – муддати белгиланган кузатишлар сонидан олинадиган ва хавонинг 
харорати (А ва Б кўрсаткичларга мувофиқ равишда) энг паст бўлган 
вақтдаги шамолнинг бадастурлиги 0,8 га тенг. 
Йилнинг илиқ даврида А ва Б кўрсаткичлар бўйича шамолнинг эсиш 
тезлиги июль ойидаги румблар бўйича шамолнинг энг кичик ўртача 
тезлигига тенг қилиб олинади, лекин 1 м/сек дан кам бўлмайди.
Йилнинг совуқ даврида А ва Б кўрсаткичлар бўйича ташқаридаги 
хавонинг харорати, тегишлича, энг совуқ давридаги ўртача харорат ва 


22 
йиллик бадастурлик 0,92 га тенг бўлган энг совуқ 5 кунликдаги харорат 
сифатида хисоблаб чиқарилади. 
Йилнинг совуқ даврида тегишли А ва Б кўрсаткичлар бўйича 
ташқаридаги хавонинг энтальпияси муносиб хароратда ва энг совуқ ойда 
хавонинг ўртача нисбий намлиги энг кам бўлган вақтда хисоблаб 
чиқарилган. 
Йилнинг илиқ даврига тегишли А ва Б кўрсаткичлар бўйича хавонинг 
харорати ва энтальпияси, йилнинг совуқ даврига тегишли А ва Б 
кўрсаткичлар бўйича шамолнинг эсиш тезлиги соатлик бадастурлик 
графигини тузиш йўли билан аниқланади. 
Йиллик бадастурлиги 0,98 га тенг бўлган энг совуқ беш кунликдаги 
хавонинг харорати кузатишлар олиб борилган даврида хар йили энг совуқ, 
хароратни топиш ва йиллик бадастурлик графигини тузиш йўли билан 
аниқланади. 
Хавонинг энг юқори харорати 34 
о
С ва бундан зиёд бўлган кунлар сони 
иссиқ даврнинг давом этиш муддатини билдиради ва кўп йиллар 
давомидаги шундай кунларнинг ўртача сони сифатида хисоблаб 
чиқарилади. 
Шамолнинг ойлик ўртача тезлиги ойлик бадастурлик ўрта хисобда 0,5 
га тенг бўлган айрим ойлардаги шамол режимини ифодалайди. 
Шамолнинг эсиш тезлигини билдирувчи ўртача ойлик қийматларнинг 
энг каттаси шамолнинг январ ойидан то декабр ойигача бўлган, яъни 12 
ойлик ўртача тезлигининг энг катта қиймати хисобланади. 
Румблар бўйича шамолнинг ўртача тезлиги тезликларнинг умумий 
сонини хар румбга тегишли шамолли холларнинг умумий сонига тақсимлаш 
йўли билан топилади. 
Январ ойидаги румблар бўйича шамолнинг энг катта ўртача тезлиги 
уларнинг такрорланиб туриши камида 16% ни ташкил этадиган румблар 
бўйича энг катта тезлик сифатида хисоблаб чиқарилади. Агар такрорланиб 
туриши 12-15% бўлган румблар бўйича ўртача тезликнинг ана шу 


23 
миқдордан катталиги 1 м/сек дан ортиқ бўлса, у холда шамолнинг энг кичик 
тезлиги такрорланиб туриши 12-15 фоизни ташкил этадиган румблар 
бўйича қабул қилинади. 
Июль ойидаги румблар бўйича шамолнинг энг кичик ўртача тезлиги 
такрорланиб туриши 16% дан кам бўлмаган румблар бўйича энг кичик 
ўртача тезлик сифатида хисоблаб чиқарилади.
Тўғри тушадиган қуёш радиацияси (ёғду) кўзга кўриниб турадиган 
қуёш гардишига бевосита чиқаётган мувозий нурлар дастаси кўринишида 
ер юзига тушадиган қуёш радиациясини бир қисми хисобланади. 
Осмондан булут бўлмаган вақтда ер юзига тушадиган қуёш радиацияси
қуёш вақти билан мўайян соатдаги энергетик ёруғлик кучини ифодалайди. 
Бу кўрсатгич назарий йўл билан хисоблаб чиқилган. 
Ўртача булутли кунларда ер юзига тушадиган ўртача суткалик қуёш
радиацияси актинометрия станцияларидан, яъни қуёш нури энергиясини 
ўлчайдиган станциялардан олинган маълумотлар ёрдамида аниқланади. Бу 
кўрсаткичларнинг суткалик бадастурлиги ўрта хисобда 0,5 га тенг. 
Қуёш нурлари (ёғдуси) нинг кузатилаётган давомати ўртасидаги 
нисбат. Булутсиз, хаво ва уфқ буткул очиқ кунларда қуёш чиққан пайтдан то 
қуёш ботгунга қадар қуёш нурларининг ер юзига тушиб туриши нурнинг 
давомийлиги хисобланади.


24 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish