Кўпиклар
Агар эмульциядаги бир суюқлик ўрнига газ олинса, кўпик хосил бўлади. Кўпикда дисперсион мухит хамма вақт суюқлик холатида бўлади, лекин суюқлик кўп хажмнинг жуда оз қисмини ташкил этади. Кўпикнинг дисперслик даражаси жуда паст бўлгани учун у дағал дисперс системалар қаторига киритилади.
Концентрланган кўпиклар стабилизаторлар иштирокида хосил қилинади. Сув ва хаводан иборат барқарор кўпик олишда совун, етмак ва оқсиллар стабилизаторлар сифатида ишлатилади. Сирт актив моддалар стабилизаторлар вазифасини бажаради.
Стабилизаторлар суюқликнинг сирт таранглигини камайтириб, структураси механикавий мустахкам пардалар хосил қилади. Кўпик пардаси пишиу бўлса, кўпик барқарор бўлади. Фақат эластик пардали кўпикларгина узоқ вақт тура олади.
Кўпик мустахкам бўлмаса вақт утиши билан кўпик пардаси йиртилади ва натижада кўпик учиб қолади. Кўпиклардан трмуш ва техникада фойдаланилади. Масалан, рудаларни бойитишда ишлатиладиган флотация усули кўпик хосил қилиш жараёнига асосланган. хОзирги вақтда структура турлари қаттиқ моддалардан иборат бўлган кўпиклар (аэрозоллар) нихоятда катта ахамиятга эга. Улардан изоляция материаллари, микроьовак чармлар, пенопласт, пеношиша ва бошқа материаллар тайёрланади.
Қаттиқ кўп (масалан, пенопласт) хосил қилиш учун пластмассаларга баъзи моддалар (масалан, бикарбонат, мочевина ва бошқа моддалар) қўшиб аралашма 150-180 С да қиздирилади. Бу вақтда газ махсулотлар (азот, карбонатм ангидрид, сув буғи ва бошқалар) ажралиб чиқиб, система микроьовак структурали бўлиб қолади.
Кондитер кўпиклар (торт ва бошқа ноз-неъматлар) хам қаттиқ кўпиклар жумласига киради.
Аэрозолларнинг хосил бўлиши
Суюқлик ёки қаттиқ жисм заррачаларининг газ мухитда (масалан, хавода) тарқалиши натижасида хосил бўлган микрогетероген дисперс системалар аэрозоллар деб аталади. Барча аэрозоллар табиий аэрозоллар ва техник аэрозоллар дейиладиган икки гурухга бўлинади. Табиий аэрозоллар ер атмосферасида содир бўладиган турли-туман жараёнлар натижасида келиб чиқади. Техник аэрозоллар инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти (руда уазиш ва уни уайта ишлаш, кумир қазиш, турли материалларни майдалаш, цемент ишлаб чиқариш, ёуильи ёуиш ва хоказо ишлар) туфайли пайдо бўлади. Саноатда пайдо бўладиган аэрозоллар, кўпинча инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Улар табиатга хам зарар етказади. Шу сабабли техник аэрозолларни йўқотиш жамият олдида турган актуал масалалардан бири хисобланади.
Ленин қишлоқ хужалигида (масалан, экинларга сепиладиган инсектицидлар), саноатда (бўёқ сифатида) ишлатиладиган сунoий аэрозоллар кўпчилик холларда мехнат унумдорлигини оширади.
Аэрозоллар хам худди дисперс системалар сингари дисперегация ва конденсация усуллари билан хосил қилинади. Эен кўп қўлланиладиган диспергация усуллари блан танишиб утамиз.
Моддани электр майдонида сачратиш усули. Бу усулда аэрозолp хосил қилиш учун электр кучланиш манба қутбларининг бирига уланган пулверизатор ёрдами билан модда сачратилади. Бу усул билан деярли барқарор аэрозолp олиш мумкин.
Эритмани босим остида хаво ёрдамида сачратиш усули. Бу усулда аэрозолp хосил қилиш учун турли конструкциядаги пулверизаторлар ишлатилади.
Моддани улpтратовуш ёрдамида майдалаш, бу метод деярли юқори концентрациядаги дисперс фазага эга бўлган аэрозолp тайёрлашга имкон беради. Бу методдан антибиотикларниг сувдаги эритмаларини хосил қилишда фойдаланилади.
Суюқ моддаларни улpтрацентрафуга ёрдамида сачратиш. Дисперс фаза моддасининг сувдаги эритмасидан кўп миқдорда тайёрлаш керак бўлган бу холларда бу усулдан кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |