IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Тўпламларва улар устида амаллар. Эйлер-Венн диаграммалари. Тўпламнинг қувватини топишга доир масалалар ечиш
Муносабатлар устида амаллар. Муносабатлар композицияси. Бинар муносабатлар ва уларнинг матрицаларини топиш
Мукаммал дизъюнктив нормал шаклдаги буль функцияларини карно карталари орқали соддалаштириш.Иккилик мантиқий амалларига мос схемалар тузиш
Графларни аналитик усулда берилишига кўра чизиш. Оддий граф. Мультиграф, псевдограф. Граф учларининг даражалари ва қирралари сонини топиш. Графлар устида амаллар. Графларнинг қўшнилик ва инцидентлик матрицалари. Қўшнилик ва инцидентлик матрицаларига кўра графни ясаш
Қўшнилик ва инцидентлик матрицаларига кўра граф учларининг даражалари ва қирралари сонини топиш
Графларда ёқ тушунчаси. Боғланган ва боғланмаган текис графлар учун Эйлер формуласи. Йўналтирилган граф. Ёй тушунчаси. Йўналтирилган граф учун қўшнилик матрицаси. Графларни бўяш