Дипломатия Режа Фанга кириш. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 379,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi379,94 Kb.
#119780
TuriДиплом
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маъруза. Қадимги Шарқ, Юнонистон ва Римда халқаро муносабатлар ва дипломатия abe8991f3f1e4e3c6bc789774d0272c3



1
1-маъруза: Қадимги Шарқ, Юнонистон ва Римда халқаро муносабатлар ва 
дипломатия
Режа
1. Фанга кириш. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва 
дипломатия 
2. Юнонистонда халқаро муносабатлар ва дипломатия
3. Римда халқаро муносабатлар ва дипломатия
Таянч иборалар: дипломат, дипломатия, де-юре, де-факто, деспотия, 
контрагент, Шоҳ йўли, Зираворлар йўли, Хушбўй моддалар йўли, Қаҳрабо 
йўли, Чой йўли, Туз йўли, Сахрои Кабир савдо йўли, Қалайи йўли, лугаль, 
“Ману”, “Артхашастра”, мандала, дута, ван, хуася, “ўртадаги подшоликлар”, 
“вертикал бўйича иттифоқлар”, “горизонтал бўйича иттифоқлар”, мухтор элчи, 
юйши, “цзун хэн” мактаби, “тенг давлатлар” концепцияси, проксения, 
амфиктиония, иеромания, иеромнемлар, пилагорлар, “симмахия”, силлагос, 
фециаллар коллегияси, “муқаддас ота” (pater patratus), рекуператорлар 
(recuperetores), “фуқаролар ҳуқуқи” (jus civile), “халқлар ҳуқуқи” (jus gentium), 
сенат қарори (senatus consultum), легатлар ва ораторлар, ауденция, квестор, 
курия. 
1. Фанга кириш. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия
Инсоният жамиятида давлатлар пайдо бўлибдики, улар ўртасида у ёки бу 
даражада сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатилган. Дипломатия 
белгиларининг пайдо бўлиши жуда қадим замонга, яъни уруғчилик тизими 
даврига бориб тақалади. Фақат дипломатик алоқалар расмий кўринишга 
келиши давлатчилик тарихи бошланиши билан боғлиқ. Давлатлараро ташқи 
сиёсат соҳасидаги вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, чет элда ҳуқуқ ва 
манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги расмий фаолият дипломатия орқали 
амалга оширилади. “Дипломатия”
1
термини ҳозирги маънода Ғарбий Европада 
XVIII аср охиридан қўлланила бошлаган. Дипломатия давлат ташқи 
сиёсатининг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади, ана шу сиёсатнинг 
мақсад ва вазифалари дипломатия шакли ҳамда услубларини белгилаб беради. 
Қадимги дунё тарихида дипломатия давлатнинг иқтисодий сиёсат билан боғлиқ 
бўлган вазифаларни бажарган. 
Замонавий дипломатик фаолиятнинг асосий шакллари:
 дипломатик конгресслар, конференциялар ёки кенгашлар; 
 нота, меморандум, баёнот ва ҳоказо шакллардаги дипломатик 
ёзишмалар; 
 халқаро шартномаларни тайёрлаш ва имзолаш;
 давлатнинг элчихоналар ва миссиялар орқали амалга оширадиган чет 
элдаги вакиллиги; 
1
Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. Ж.1. Б. 624.


2
 халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш;
 ташқи сиёсий масалалар бўйича ҳукумат нуқтаи назарини матбуотда 
ёритиш. 
Дипломатик муассасалар ва уларнинг масъул ходимлари дипломатик 
имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади. Халқаро ҳуқуққа биноан, 
дипломатик вакилларга ўзлари ишлаётган мамлакат ички ишларига аралашиш 
ман этилади. Дипломатия фаолияти дипломатик ва консуллик муносабатларда 
намоён бўлади. Дипломатик ва консуллик муносабатлари Вена конвенциялари 
(1961 ва 1963 йй.)да белгилаб қўйлилган тартиб-қоидалар асосида амалга 
оширилади. 
“Дипломатик муносабатлар тўғрисида”ги Вена конвенцияси 1961 й. 18 
апрелда Вена шаҳрида (Австрия), дипломатик муносабатлар ва иммунитетлар 
масалалари бўйича БМТ конференциясида қабул қилинган (мазкур конвенция 
53 моддадан иборат).
“Консуллик алоқалари тўғрисида”ги Вена конвенцияси 1963 й. март – 
апрелда (24 апрелда) 92 давлат вакиллари қатнашган БМТнинг Вена 
конференциясида қабул қилинган ҳамда 1967 йил 19 мартда кучга кирган. 
Мазкур конвенция халқаро муомалада иштирок қилувчи барча давлатлар 
ўртасидаги консуллик алоқаларини тартибга солиб туради. Ўзбекистон мазкур 
конвенцияга 1994 йил 6 майда қўшилган.
Дастлабки давлатчилик Миср, Месопотамия, Элам (ҳоз. Эрон ҳудуди), 
Ҳиндистон ва Хитойда бундан 3,5 – 5 минг йиллар муқаддам вужудга келган. 
Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик тарихи салкам 3000 
йилга бориб тақалади. Худди мана шу даврлардан бошлаб давлатларнинг бир-
бири билан ташқи алоқалари йўлга қўйила бошлаган. Илк давлатлараро 
алоқалар, асосан, товар айирбошлаш, яъни ўзаро савдо орқали амалга 
оширилган. Давлатларнинг ўзаро савдо алоқалари натижасида қадимги карвон, 
денгиз йўллари вужудга келган. Буюк ипак йўли мил. ав. II асрдан то мил. ХV 
асргача, яъни буюк географик кашфиётларга қадар, энг қадимги давлатлараро 
ташқи алоқаларни амалга оширишда муҳим рол ўйнаган. Бошқа қадимги савдо 
йўллари ҳам халқаро муносабатларда муҳим роль ўйнаган:
 “Шоҳ йўли” – мил. ав. VI ар.нинг сўнгги чорагида, Доро I ҳукмронлиги 
даврида қурилган транзит алоқа йўли. Бу йўл дастлаб аҳамонийларнинг 
йирик савдо ва маъмурий марказларидан бўлган Суза шаҳрини Кичик 
Осиё ва Ўрта денгиз бўйидаги шаҳарлар билан боғлаган ва 2400 км.га 
чўзилган. 
“Шоҳ 
йўли”нинг 
бир 
тармоғи 
шимолий-шарққа 
йўналтирилган бўлиб, Марғиёна ва Бақтрия ҳудудлари орқали 
Ҳиндистонгача етиб борган
2
.
 Зираворлар йўли – Ҳиндистон билан Шарқий Африка ва Ўрта Ер денгизи 
мамлакатларини боғлаган;
 Хушбўй моддалар йўли – Арабистон ярим оролини Ўрта Ер денгизи 
мамлакатлари ва Икки дарё оралиғи билан боғлаган; 
2
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2005. Т. 10. Б. 107–108.


3
 Қаҳрабо (янтарь) йўли – Болтиқбўйи билан Ўрта Ер денгизи 
мамлакатларини боғлаган. Бу йўл ҳақида Геродот ҳам ёзиб ўтган;
 Чой йўли – Хитойда Тан сулоласи (618–907 йй.) давридан бошланиб, Сун 
сулоласи (907–1270 йй.) даврида кучайган;
 Туз йўли – Адриатика денгизи қирғоқларидан Римгача чўзилган узунлиги 
242 км. бўлган йўл. Бу йўлдан Римга туз ташилган;
 Саҳрои Кабир (Транссахара) савдо йўли Африканинг шимоли (Карфаген 
ва Қадимги Рим)ни Жануб билан боғлаган. Бу йўлдан кўпроқ қуллар 
ташилган;
 Қалай йўли – Қозоғистон, Олтой ва Ўрта Осиёнинг шимолий 
қисмларидаги қалайи конларидан қазилган металлни Волгабўйи ва 
Уралбўйи ҳудудларига олиб борилган
3
.
 Буюк ипак йўли – қадимда ва ўрта асрларда Шарқ ва Ғарб 
мамлакатларини илк бор ўзаро боғлаган қитьалараро карвон йўли 
(мил.авв. II аср – мил. XV аср). Буюк ипак йўли атамаси ушбу йўлдан 
ташилган қимматбаҳо товар – Хитой ипаги билан боғлиқ.
Агар ХV асрда дунёда атиги 5-6 та давлат бўлган бўлса, 1900 йилга келиб 
уларнинг сони 30 тага етди
4
. Ҳозирги кунда дунёда халқаро ҳуқуқнинг де-юре 
ёки де-факто субъектлари дея тан олинган, муайян ҳудудни эгаллайдиган, 
мустақил ёки ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига эга ва давлат сифатида тан олинган 
252 та мамлакатлар мавжуд бўлиб, булардан 195 давлат халқаро 
муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъектлари ва БМТнинг аъзолари 
ҳисобланади (Ватикан ва Фаластин – кузатувчи сифатида)
5

Қадимги Шарқдаги давлатлар Миср деспотияси, Месопотамия 
давлатлари, Хетт подшолиги, Оссурия ва Форс подшолиги, қадимги Хитой ва 
Ҳиндистондаги давлатлар ташқи сиёсатда ҳарбий кучга суянганлар. Бунда улар, 
асосан, ҳудудларни босиб олиш, қулларни қўлга киритиш, чорва молларини 
талаш учун уруш олиб борганлар. Халқаро муаммолар ҳарбий куч билан ҳал 
этилган. Лекин, шу билан бирга, дипломатик фаолият тури ҳам жонлана 
бошланган. Дипломатик муносабатлар ҳукмдор номидан олиб борилган. 
Халқаро муносабатлар тарихида энг қадимги шартнома мил.авв. 3100 йилда 
Месопотамия номлари (шаҳар-давлат) Умма ва Лагаш ўртасида тузилган бўлиб, 
унда давлат чегаралари белгиланган, агарда бирор-бир баҳс-мунозара пайдо 
бўлса, ҳакамлик суди орқали ҳал қилишлик таъкидланган
6
.
Шарқнинг ҳарбий-теократик ҳукмдорлари босқинчиликка асосланган 
дипломатияси бир қанча масалаларни ҳал қилиш имконини берган. Ана шундай 
бир вазиятда шартномаларнинг бир қанча турлари, халқаро масалаларни ҳал 
қилиш учун қўшни мамлакатларга элчилар жўнатиш ва ҳарбий-сиёсий разведка 
(жосуслик) пайдо бўла бошлади. 
3
https://www.vestifinance.ru/articles
4
Давлатлар ва халқаро ташкилотлар. Т. “Академия”. 2005. Б. 5.
5
 
https://ru.wikipedia.org/
6
https://www.litres.ru/vyacheslav-scherbako/istoriya-mezhdunarodnyh-otnosheniy-ot-drevnosti-do-so/chitat-onlayn/


4
Юнон шаҳар-давлатлари (“полис”) ташқи сиёсатидаги асосий вазифалар 
ҳудудини кенгайтириш, кўпроқ қулларга эга бўлиш, бозорларни эгаллаш 
бўлган. Бундан ташқари, гегемонликка, колонияларга эга бўлиш, давлатнинг 
ташқи хавфсизлигини таъминлаш, иттифоқчи излаш ва ҳарбий иттифоқлар 
тузиш каби 
иқтисодий-сиёсий 
мақсадлар бўлган. Шундай 
қилиб, 
дипломатиянинг усул ва воситалари доимий равишда ривожланиб борган.
Элчилик таркиби ҳар хил бўлиб, ўша вақтдаги муаммонинг кўламига 
боғлиқ эди. Элчиликдаги барча аъзоларнинг ҳуқуқлари бир хил бўлган. 
Кейинчалик элчилик ҳайъатига бошчилик қиладиган “оқсоқол” тайинланадиган 
бўлди. Элчилик ҳаъйати ўзи билан икки жойига мум суртилиб, сўрғичланган 
ёрлиқ билан (δίπλὼματα) келган. Дипломат атамаси юнонча ёрлиқ атамасидан 
келиб чиққан.
Классик Юнонистонда дипломатик фаолият юнон-форс урушлари, Афина 
ва Пелопоннес иттифоқи ўртасида Эллин дунёсига гегемонлик учун кураш, 
кейинчалик эса Македониянинг умумий юнон ҳудудида гегемонлик ва Шарқни 
босиб олиш учун кураши натижасида янада ривожланди. 
Ғарбда эса Рим республикаси даврида Пуни урушлари ва Шарқдаги эллин 
ҳукмдорлари билан курашиш натижасида дипломатик алоқалар фаоллашган. 
Рим империяси ташқи сиёсатида асосий мақсад давлатни мустаҳкамлаш 
ва ҳудудини кенгайтириш бўлиб, атрофидаги ҳудудларни қўшиб олиш ва 
чегараларни қўшни халқлар ҳужумларидан мудофаа қилиш эди. Империянинг 
дастлабки асрида босқинчилик сиёсати ва шунга мос равишда дипломатик 
сиёсат устунлик қилган. Кейинчалик эса империя ўз ҳудудини ҳимоя қилиш 
сиёсатига ўтишга мажбур бўлган.
Рим императори ташқи сиёсатни ўзининг махсус канцелярия 
(девонхона)си орқали олиб борган. Империянинг сўнгги давридаги дипломатик 
фаолиятида Форс подшолиги ва варвар давлатларининг таъсири кучайган. 
Хитой ва Ҳиндистонда дипломатик муносабатларнинг бошланиши у ерда 
қадимги давлатларнинг вужудга келиши билан боғлиқ. Қадимги ҳинд ва хитой 
цивилизацияси ўзаро элчилик алоқаларда ёзма шартномалар, бир ҳукмдорнинг 
иккинчи ҳукмдорга мурожаати, элчилик ваколати исботлайдиган ёзув ёки 
моддий нарсалар, элчиларнинг ўз миссияларини бажарганлиги ҳақидаги 
ҳисоботлар кўринишида ривожланган. Дипломатик музокара давомида ўзига 
хос этикетлар шакллана бошлаган. 
Хитой ва Ҳиндистон элчиларининг фаолиятлари мамлакатларидан узоқда 
шаклланган. Ҳиндистондаги Маури ва Кушон ҳукмдорлари Ўрта Осиё 
давлатлари, Миср, Сурия, Македония каби мамлакатлар билан дипломатик 
алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаганлар. Ҳатто, ҳинд элчисининг 
Римга келганлиги ҳақида манбаларда маълумотлар мавжуд. 
Хан сулоласига мансуб Хитой императорлари Эрон подшолари, Ўрта 
Осиё ҳукмдорлари, Марказий Осиёдаги кўчманчи қабила бирлашмаларининг 
етакчилари, Корея ҳукмдорлари, жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари ва япон 
давлати билан дипломатик муносабатлар олиб борган. 
Хитой ҳукмдорлари ташқи шартномалар тузишда ўзларининг 
хоҳишларини амалга ошириш йўлида давлатлар ўртасида ўзаро низо чиқаришга 


5
қилишга ҳаракат қилганлар. Хитой ҳукмдорлари, ҳатто, Рим империяси билан 
ҳам дипломатик алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилганлар. Аммо, Парфия 
давлатининг қаршилиги туфайли бундай алоқа ўрнатилмаган. 
Узоқ Шарқ ва Жанубий Осиё ҳудудларида ҳам бир қатор 
цивилизациялашган давлатлар пайдо бўлди. Аммо, транспорт воситаларининг 
соддалиги улар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг заиф ва ривожланмасдан 
қолишига сабаб бўлган. Мил. авв. I – мил. II асрнинг охиригача бўлган уч аср 
мобайнида Буюк Ипак йўли фаол ҳаракатда бўлган. Лекин, III аср бошларида 
бошланган кўчманчилар ҳаракати туфайли маълум вақтгача фаолиятдан 
тўхтаган. 
Мил. авв. III–II минг йилликлардаги Месопотамиянинг ташқи сиёсий 
тарихи, биринчи галда, Месопотамия ичкарисида мавжуд бўлган давлатлар 
ўртасидаги муносабатлар тарихидир. Ёзув пайдо бўлмасдан олдинги даврнинг 
охири ва илк сулолалар даврининг бошида Месопотамияда йигирмага яқин 
“ном” туридаги шаҳар-давлатлар мавжуд эди. Месопотамияда гегемонлик 
қилишга қаратилган даъволар даставвал “Киш подшоси” унвонига эга бўлиш 
билан боғлиқ эди. “Киш лугали” унвони подшо – гегемонлигининг анъанавий 
унвони бўлиб қолди. 
Месопотамиянинг ташқи алоқалари, асосан, шарқ томон қаратилган эди. 
Мил. авв. IV минг йилликда Месопотамия Эроннинг ясси тоғлик ҳудудлари 
билан савдо алоқаларини олиб борган. 
Мил. 
авв. 
III 
минг 
йилликда 
Месопотамияга 
келтирилган 
маҳсулотларнинг аксарият қисми айнан савдо орқали таъминланар эди. Бу эса 
табиийки, савдо алмашинувининг йўлга қўйилган тартибини назарда тутарди. 
Қолверса, савдо карвонларининг эркин қатновини таъминловчи ўзаро 
кафолатлар ҳам мавжуд бўлиши керак эди. Киш ҳукмдори Менбарагесси 
(мил.авв. 2600 й.) иштирокида бизга маълум бўлган ҳарбий тўқнашувлардан энг 
қадимгиси Элам билан боғлиқ эди. Элам кейинги асрлар давомида 
Месопотамия давлатларининг энг хавфли душмани бўлиб келди. Месопотамия 
айнан шу пайтда тўхтовсиз ҳарбий тўқнашувлар даврига кириб борганди. Киш 
ҳукмдорларидан ташқари, Ур, Урук, Лагаш ҳукмдорлари ҳам ўзларини “Киш 
подшоси” деб атай бошладилар. Аккад сулоларига тегишли бўлган шоҳлар 
кейинчалик ушбу унвонни ўзларининг унвонлари қаторига киритдилар. Икки 
йирик “ном”лар – Лагаш ва Умма ўртасида икки асрдан кўпроқ вақт давомида 
чўзилган тўқнашувни ҳамда “Киш подшоси” Месилимнинг ушбу низода 
ўйнаган ролини ёритиб берган бир қатор матнлар бизгача етиб келган. Шундай 
матнлардан бирида Шумер олий худоси Энлиль Лагаш худоси Нингерсу ва 
Умма худоси Шара ўртасида чегара ўрнатди, яъни улар ўртасидаги низони ҳал 
этди. Шундай қилиб, “ном”лар ўртасидаги тўқнашув уларнинг илоҳалари 
ўртасидаги низо сифатида ифодаланади ва худолар орасида ҳал этилади. Демак, 
бизга маълум бўлган энг қадимги келишувлардан бирида замонавий халқаро-
ҳуқуқий амалиётнинг кўплаб элементларини кўришимиз мумкин
7

7
https://kitobsevar.uz/
Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи (Ўқув қўлланма). – Тошкент: Тафаккур, 
2009. Б. 5-6.


6
Бутун Месопотамия ҳудудларини ўз ичида қамраб олган давлатни 
биринчи бор Саргон
8
(мил.авв. 2316–2261 йй. ҳукмронлик қилган) барпо этди. 
Ушбу давлат ўзининг ички тузилиши жиҳатдан ҳам конфедерация, ҳам 
марказлашган давлатни эслатадиган кўриниш касб этганди. Саргон томонидан 
барпо этилган давлат Осиёдаги биринчи “буюк” давлат эди. Яқин Шарқда эса – 
иккинчи (Мисрдан сўнг) эди. Олд Осиёдаги халқаро вазият шаҳар-давлатлар 
уларга тўғридан тўғри таҳдид солган “буюк” давлат ўртасидаги қарам-
қаршилик билан ифодаланади. Шарқ (Элам) ва ғарбга (Сурия) қаратилган 
юришлар энди Месопотамия учун анъанавий тус олди. “Тўрт иқлим подшоси” 
Нарам-Син ва эламликлар ҳукмдори Хит ўртасида бизга маълум бўлган 
биринчи халқаро шартнома қадимги Элам давридан ҳозирги кунгача етиб 
келган. Ушбу шартномага кўра, Элам подшосининг мажбуриятлари 
қуйидагилардан иборат эди:
 Аккадга нисбатан тўла лояллик (самимият) (Эламда Нарам-Синга 
нисбатан ғанимликка йўл қўймаслик, Аккаднинг ҳар қандай 
душманларига қарши ҳаракатларда унга ҳарбий ёрдам кўрсатиш);
 Қочоқларни тутиб бериш, яъни Нарам Синга душманлик қилганларга 
паноҳ беришдан воз кечиш
9
.
Иттифоқлар (тенг ҳуқуқли ёки тенгсизми) кўплаб миқдорда тузиларди. 
Агар иттифоқ тенг ҳуқуқли бўлмаса, унда подшо – гегемон қарам 
подшоликларга, уларни доимо назорат қилиш мақсадида ўзининг 
маслаҳатчиларини (хазиану) юборарди. Қарам подшолар бундай иттифоқнинг 
раҳбарига юборган мактубларида уни “ота” ёки “ҳукмдор” деб номлашарди. 
Афтидан уларнинг мажбурияти битимларда аниқ белгиланган ва биринчи галда 
ҳарбий ёрдам кўрсатишдан иборат эди. Иттифоқ тузилиши худолар олдида 
қасам ичиш билан мустаҳкамланган. Сиёсий мақсадларга эришиш йўлида 
ҳарбий куч, айёрлик, пора бериб сотиб олиш, исёнларни келтириб чиқаришдан 
фойдаланилган. Барча ушбу усулларни Бобил сулоласи муваффақиятли тарзда 
қўллаган. Сиёсий мақсадларга эришиш йўлида иқтисодий “ёрдам”дан 
фойдаланилган ҳолат ҳужжатлар негизида ўз тасдиғини топган тарзда биринчи 
маротаба тарихда Мари ва Бобил ўртасидаги муносабатларда қайд этилган
10

Хаммурапи барпо этган давлат гарчанд кўп умр кўрмаган бўлса ҳам 
бутун Месопотамияни ва, ҳаттоки, Эламнинг бир қисмини қамраб олганди. 
Мил.авв. II минг йилликнинг ўрталарида Яқин Шарқда маълум даражада 
бир-бирига тенг ҳисобланган бир неча “буюк” давлатлар мавжуд эди: Миср, 
Касситлар Бобили, Шимолий Месопотамиядаги Митанни ва Кичик Осиёдаги 
Хетт подшолиги. 
Сурия, Фластин, Шимолий Месопотамия ва Кичик Осиёдаги кичик ва 
майда подшоликлар ёки князликлар юқорида кўрсатиб ўтилган “буюк” 
давлатларга қарам бўлиб қолдилар.
8
Қаранг: 
https://ru.wikipedia.org/wiki/
 Саргон Древий.
9
https://kitobsevar.uz/
Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи (Ўқув қўлланма). – Тошкент: Тафаккур, 
2009. Б. 7. 
10
Ўша жойда. Б. 8.


7
“Буюк” давлатлар подшолари ўзаро ёзишмалар чоғида бир-бирларини 
“биродар” деб номлаганлар. Муайян муносабатларга тўхталадиган бўлсак, улар, 
албатта, давр талаби ва кучларнинг амалдаги нисбатига асосланарди. Миср 
маликасига уйланиш масаласига Бобил ҳукмдорлари улкан ташқи сиёсий 
обрўга эга бўлиш имконияти сифатида қарардилар. Аммо, фиръавнлар бунга 
нисбатан ўзгача фикрга эга эдилар: улар бундай никоҳни Мисрнинг обрўсини 
ерга урадиган деб ҳисоблардилар. Ўзаро совғалар алмашиш дипломатик 
муносабатларнинг муҳим таркибий қисми эди
11

1933–1936 йилларда қадимги Месопотамиядаги Мари давлатининг 
пойтахти харобаларида археологик қазишмалар чоғида катта ибодатхона, сарой 
ва қадимги ҳужжатлардан иборат архив топилган. Архивда сақланган тарихий 
матнлар орасида дипломатик ҳужжатлар ҳам муҳим ўрин тутади. Бу ҳужжатлар 
орасида Мари подшоси Зимрилимнинг Бобил подшоси Хаммурапи ўртасида 
тузилган ҳарбий иттифоқ ҳақида шартнома диққатга сазовордир
12

Қадимги Шарқ тарихида сақланиб қолган дипломатик хатлар, 
шартномалар ва бошқа халқаро актлар бизга ўша даврда давлатлараро халқаро 
муносабатларнинг қандай даражада ривожланганлигини кўрсатади. 
Қадимги Шарқнинг энг йирик давлати бу Миср эди. Мил. авв. III минг 
йилликда Миср фиръавнлари қўшни давлатлар билан алоқалар ўрнатишга 
ҳаракат қилганлар. VI сулола ҳукмдорлари (мил.авв. XXV аср) мисрликлар 
Қизил денгизнинг жанубий қисмида жойлашган Пунт мамлакатига элчилик 
ҳайъатини жўнатганлар. Мисрлик элчилар ерли қабилалар ҳукмдорлари билан 
музокаралар олиб борганлар. 
Мил.авв. II минг йиллик бошларида Миср ҳукмдорларининг қўшни Осиё 
давлатлари ҳукмдорлари билан алоқалари жонланган. Миср ҳукмдори саройида 
Осиё мамлакатларига элчи сифатида жўнатиладиган махсус чопарлар гуруҳи 
ташкил топган. Қадимги Шарқда ҳарбий ҳаракатлар бошланиши олдидан 
дипломатик музокаралар ўтказиш амалиёти мавжуд бўлган. Мил.авв. XVI асрда 
Мисрнинг шимолий қисмини босиб олишга киришган гиксослар Фива 
ҳукмдорлари олдига бажариб бўлмайдиган талабаларни қўйган ва талабалар 
бажарилмаган тақдирда уруш эълон қилиниши ҳақида огоҳлантирилган. Бу 
халқаро муносабатлар тарихида биринчи марта ҳарбий ҳаракатлар олдидан 
қўйилган ультиматум эди. 
Гиксослар ҳукмронлиги давридаги Мисрнинг давлат тузуми турли 
шартномаларнинг имзоланишини ҳамда гиксос ҳукмдорлари ва уларга қарам 
бўлган маҳаллий ҳокимлар ўртасидаги сулолавий никоҳларнинг юзага 
келишини рағбатлантирарди. Гиксосларга қарши узоқ давом этган озодлик 
кураши Фива фиръавнларининг тўлиқ ғалабаси билан якунланди. 
Янги подшолик даври (мил.авв. 1550–1069 йй.)
13
дипломатик 
муносабатларига оид кўплаб маълумотлар берувчи манбалар ичида Аль-амарна 
архиви ўзининг бойлиги билан ажралиб туради. Бу архив Қадимги Миср 
дипломатиясининг айрим жиҳатларини очиб беради. Аль-амарна архиви
14
11
Ўша жойда. Б. 8.
12
Арслонзода Р. Архившунослик (маърузалар матни). Фарғона. 2018. Б. 12. 
13
Қаранг: https://ru.wikipedia.org/wiki/Новое_царство
14
Қаранг: https://ru.wikipedia.org/wiki/Амарнский_архив


8
1887–1888 йиллари қадимги Ахехатон шаҳри атрофидан топилган бўлиб, 360 та 
(айрим маълумотларда 382 та) сопол тахтачага ёзилган ёзувлардан иборат ва 
улар асосан фиръавнга бошқа давлатлар ҳукмдорлари ва қарам суриялик 
қабилалар етакчиларининг хатларидир. Архив мил.авв. XIV асрга оид тарихий 
матнларнинг ноёб мажмуасидир. Ал-Амарна архивининг деярли барча сопол 
лавҳаларида дипломатик тусдаги хатлар қайд этилган. Ушбу хатлар Аменхотеп 
III ва Аменхотеп IV саройига Бобил, Митани, Оссурия, Хетт подшолиги, 
Арцава мамлакати, Кипр ороли ҳамда Миср томонидан бўйсундирилган 
Фаластин, Сурия, Финикия шаҳар-давлатлари ҳукмдорларидан келган. Бу 
даврда Миср Яқин Шарқнинг энг қудратли давлатларидан бири эди. 
Ал-Амарна архиви ҳужжатлари ичида Миср фиръавни Рамзес II ва Хетт 
ҳукмдори Хаттусили III ўртасида мил.авв. 1296 йилда тузилган шартнома 
матни ҳам мавжуд. Шартнома узоқ муддатли, лекин натижасиз урушдан сўнг 
абадий тинчлик, дўстлик ва биродарлик, ҳамкорлик, тажовуздан ўзаро воз 
кечиш, иттифоқчилик ва бирор-бир томон ҳарбий тажовузга учраганда унга 
кўмаклашиш, ички тартибсизликларюзага келганда ўзаро ёрдам бериш, 
қочоқларни, оқсуяк ёки одди инсон бўлишидан қатъий назар, уларга 
мурувватли муносабатда бўлиш шарти билан қайтариб бериш тўғрисида 
тузилган
15
.
Олд Осиёда Миср ҳокимияти остидаги ерларни идора қилишга тааллуқли 
масалалар билан подшонинг “Фиръавн мактублар уйи” номли махсус муассаса 
шуғулланган. “Фиръавн мактублар уйи”га раҳбарлик қилган амалдор жуда 
катта таъсирга эга бўлган. Ушбу шахс Мисрнинг Олд Осиёдаги эгаликларини 
бошқаишга оид барча масалалар бўйича фиръавннинг маслаҳатчиси эди.
Мисрликлар, одатда, забт этилган Олд Осиё вилоятлнинг анъанавий 
сиёсий тузумини ўзгартирмаганлар. Фиръавн ва Мисрга қарам бўлган Фаластин 
ҳамда Сурия ҳукмдорлари ўртасидаги ёзишмаларда мурожаат қилишнинг 
маълум қоидаларига риоя қилинган. Тенг ҳуқуқли ва дўстона муносабатларда 
бўлган подшолар бир-бирларини “биродар” деб аташган. Қудрат жиҳатдан 
устунроқ ёки ёши каттароқ ҳукмдорга “ота” деб мурожаат қилишган, ўзларини 
эса “ўғил” дея аташган. Қарам ҳокимликлар юборган хатларида фиръавнни 
“ҳукмдор” (ёки “султон”, “жаноб”), ўзларини “қул”, “қарол” (хизматкор) деб 
номлашган. Олқишлаш, табриклаш ва алоқа қилишнинг маълум шакллари 
мавжуд бўлган. Қарам ҳокимлар ўзларининг тайинланиши чоғида ҳамда 
Мисрда янги ҳукмдорнинг ҳукмронлиги бошланганда махсус формула бўйича 
содиқлик қасамини ичиши лозим эди. Гаровга олиш маҳаллий ҳокимни 
итоаткорликда сақлаб келишга ва бўйсундирилган ерларда Мисрнинг 
таъсирини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим восита эди.
Ал-Амарна архивида сақланган хатларнинг аксариятини Мисрга махсус 
элчилар ва чопарлар етказишган. Элчилар ва чопарларни икки тоифага бўлиш 
мумкин:
 алоҳида ишончга эга бўлган шахслар, улар воситасида фиръавнларнинг 
мустақил давлатлар подшолари билан муносабатларни таъминлаган;
15
Ўша жойда. Б. 12.


9
 мансабдор хизматчилар, улар орқали эса Миср саройининг ноиблари 
ҳамда Фаластин, Сурия ва Финикияда жойлашган кўплаб шаҳар-
давлатларнинг ҳокимлари билан алоқалари амалга оширилган
16
.
Ҳам фиръавннинг, ҳам Осиё ҳукмдорларининг ҳар бир элчиси у 
юборилган мамлакатни, унинг урф-одатларини, маданиятини, йўлларини, 
географик хусусиятларини яхши билиши лозим эди. У моҳир дипломат ва 
жангчи бўлиши шарт эди. Кўп ҳолларда элчи юборилган мамлакатнинг тилини 
ҳам яхши биларди, акс ҳолда таржимон унга ҳамкорлик қилган. 
Элчининг шахсий дахлсизлиги, дипломатик иммунитет тўғрисидаги 
тасаввур ҳали халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган меъёрларига 
айланмаган эди. Шунинг учун ҳам, у ёки, бу подшонинг ҳузурига келган 
элчининг тақдири ҳукмдорнинг тўла ихтиёрида бўлган. 
Кичик Осиё ерларинингн катта қисмида ташкил топган ва мил.авв. XVII–
XII асрлар давомида мавжуд бўлган Хетт подшолиги (ёки Хатти мамлакати) 
Қадимги Шарқнинг энг қудратли давлатларидан бири бўлган.
Хеттлар пойтахти бўлган Хаттуса шаҳри архивларидан топилган миххат 
билан ёзилган сопол парчалари ушбу подшолик дипломатияси тарихига оид 
асосий манбалар ҳисобланади.
Хатти мамлакати подшоларининг фаол ташқи сиёсати Қадимги 
подшоликнинг илк ҳукмдорлари даврида бошланган. Хеттлар “денгиздан 
денгизгача ёйилган мамлакат” концепцияси асосида ташқи сиёсат олиб 
борганлар. Улар қудратли ҳарбий куч туфайли ташқи сиёсатда катта 
муваффақиятларга эришганлар. Хетт ҳукмдорлари дипломатик актлар – 
шартномалар орқали ўз мавқеларини мустаҳкамлаганлар. Шартномаларда 
давлатлар ўртасидаги чегаралар келишиб олинган, уларни бузмаслик, 
бировнинг ҳудудида янги шаҳарларга асос солмаслик ва бирор томоннинг 
шунга ўхшаш уринишларига йўл қўймаслик каби мажбуриятлар белгиланган. 
Қарам бўлган подшога учинчи томон билан иттифоқ тузишман этилган. Хетт 
подшоси урушга кирган пайтда у билан шартнома тузган томоннинг 
“бетарафлиги” ёки хеттлар душмани билан махфий алоқаларда бўлганлиги 
ғанимлик ҳаракати деб баҳоланган. Шартномаларнинг кўплаб моддалари ички 
ва ташқи душманларнинг ҳар қандай тажовузларига қарши биргаликда 
курашишга бағишланган. Биринчи даъватнинг ўзида контрагент (шартнома 
тузган ҳар икки томоннинг бири) ўзининг қўшинлари билан ёрдамга келиши 
лозим эди. Шартноманинг айрим бандлари фақат бир томон учун тааллуқли 
бўлиши мумкин эди. Шартномада кўзда тутилган шартларнинг тўлиқ 
бажарилиши устидан назорат қилиш асосий гувоҳ – худолар зиммасига 
юкланган.
Хетт мамлакатининг ташқи сиёсатида сулолавий никоҳ муҳим ўрин 
эгаллаган. Хетт подшоларининг қизларига бош хотин, яъни мт маликаси 
мақомини кафолатловчи шартлар илгари сурилган. Хеттларнинг сулолавий 
никоҳларига оид концепцияси айнан шунда ўз ифодасини топган.
Хетт подшолигининг ташқи сиёсатида элчилар, вакиллар, чопарлар ва 
бошқалар муҳим рол ўйнаган. Хетт анъаналарида дипломатик элчилик 
16
Ўша жойда. Б. 11.


10
вазифасини адо этувчи мансабдор шахс – “асо одами” (геролд) унвонига эга 
бўлган инсон учрайди. Ушбу даража элчи ва вакил даражасидан юқори 
ҳисобланган, чунки “асо одами” унвонига кўп ҳолларда подшо уруғларига аъзо 
бўлган амалдорлар эга эди.
Ҳукмдорларнинг дипломатик муносабатларида мирзалар (котиблар) 
муҳим рол ўйнаган. Айнан улар нафақат ўз ҳукмдорининг кўрсатмаларига, 
балки, биринчи галда хеттларнинг ўзида шаклланган мезонларга таяниб 
шартномалар ва хатларнинг матнларини тайёрлашган. Хетт жамиятининг 
талабларидан келиб чиқиб, мирзалар бир неча тилларни билишлари лозим эди. 
Улар махсус мирзалик мактабларида таълим олишган. 
Хетт давлатида дипломатик муносабатларни ўрганишда 1906–1907 
йилларда Богазкой (Туркия)дан топилган ва 20 минг миххат ҳужжатдан иборат 
архив катта аҳамиятга эгадир
17

Кейинги юз йилликларда Миср ва Хетт подшоликлари кучсизланиб, 
Шарқдаги ҳукмронлик мавқеаларини йўқота бошладилар. Олд Осиёда 
етакчилик мавқеи пойтахти Ашшур бўлган Оссурия қўлига ўтади. 
Ал-амарна архиви ҳужжатларида Оссурия элчисининг Мисрга келиши 
ҳақидаги маълумотда учрайди. Аменхотеп IV нинг Оссурия элчисини қабул 
қилган.
Оссурия Саргонийлар – Саргон, Синахериб ва Ашшурбанипаллар 
ҳукмронлиги даврида энг қудратли давлатга айланади (мил. авв. VIII-VII 
асрлар). Саргонийлар даврида армия кучайтирилиб, кенг миқёсда босқинчилик 
сиёсатини амалга оширганлар. Оссурия ҳукмдорлари ўз ташқи сиёсатларида 
ҳосилдор ҳудудлар ва металл конларини босиб олишга, бойликлар ва қуллар 
сонини кўпайтиришга, савдо йўллари устидан ўз ҳукмронликларини ўрнатишга 
ҳаракат қилганлар. Ўша даврда ушбу географик ҳудуддан иккита савдо йўл 
ўтган эди:
 Ўрта Ер денгизидан Месопотамияга, у ердан шарқий ҳудудларга;
 Месопотамиядан жанубий-ғарбга, Сурия-Фаластин ҳудудларига, у ердан 
эса Мисрга кетар эди. 
Форс подшолиги кучайгунга қадар Оссурия қадимги шарқдаги энг кучли 
империя ҳисобланган. Унинг географик ўрни доимий равишда қўшни давлатлар 
билан тинимсиз урушлар олиб боришига, ҳарбий соҳада янги техникалар ва 
дипломатик соҳада янги усулларни қўллашига сабаб бўлар эди.
Оссуриянинг босқинчилик ташқи сиёсати Олд Шарқдаги давлатларнинг 
умумий душманга қарши биргаликда кураш бошлашига сабаб бўлди. Оссурияга 
қарши учта катта коалиция вужуда келди: 
 Миср бошчилигидаги жанубий-ғарбий иттифоқ;
 жанубий-шарқдаги Элам;
 шимолдаги Урарту давлати эди. 
Лекин бу иттифоқлар заиф бўлиб, Оссуриянинг ғалаба қозонишини 
қаршилик қила олмади. Мил. авв. VIII аср охирида Саргон Фаластинда Миср 
фиръавни бошчилигидаги иттифоқчиларни мағлубиятга учратди. 
17
Арслонзода Р. Архившунослик (маърузалар матни). Фарғона. 2018. Б. 12.


11
Кейин шарқдаги элам-халдей иттифоқига қарши кураш бошлади. Оссурия 
ҳукмдори Халдей шаҳарлари эркинлигини ҳимоя қилувчи сифатида майдонга 
чиқди. Натижада Халдей шаҳарлари ўзларининг эркинликларини қўлга 
киритдилар, Саргон эса ўзини Бобил подшоси деб эълон қилди. Шундай қилиб, 
Оссурия ва Бобил маълум бир вақтга бирлаштирилди, Оссурия эса сиёсий 
гегемонликни қўлга киритди. 
Оссурияга қарши учинчи иттифоққа Урарту бошчилик қилар эди. Урарту 
давлати ўзининг металл буюмлари, мураккаб суғориш иншоотлари, 
чорвасининг мўллиги ва мевали боғларга бойлиги билан шуҳрат қозонган эди. 
Урартлар тоғли ҳудудлар ва дарё бўйларида маҳаллий вакиллар томонидан 
бошқариладиган кичик князликлар тузган эдилар. Кейинчалик бу князликлар 
сиёсий жиҳатдан бирлашиб, Оссурия учун хавфли душманга айланган эди. 
Узоқ инқироздан кейин тикланган Миср Оссуриянинг яна хавфли 
рақибига айланди. Айни пайтда Шарқда Оссурияга қарши яна бир иттифоқ 
вужудга келди. Бу иттифоқнинг марказлари Элам ва Бобил эди. Чунки бир 
пайтлар бирлашган Оссурия-Бобил иттифоқи мустаҳкам бўлиб чиқмади. Мил. 
Авв. 689 йилда оссурияликлар Бобил шаҳрини қайтадан ишғол этишади. 
Оссуриянинг сўнгги афсонавий ҳукмдори Ашшурбанипал (мил.авв. 668-
626 йй.) даврида Оссурияга қарши кучлар билан тўхтовсиз олиб боришга тўғри 
келди. Айниқса, Миср билан кураш ниҳоятда оғир кечган. 
Ашшурбанипал Миср билан келишувдан маҳрум бўлгач, асосий 
эътиборини Элам ва Бобилга қаратади. Қадимги савдо ва маданий марказ 
ҳисобланган Бобилнинг босиб олиниши Оссурия ҳукмдорларига Миср ва Элам 
ҳудудлари билан боғланиш имконини беради. 
Ашшурбанипал даврида Бобил ҳокими сифатида укаси Шамаш-Шумукин 
қўйилган эди. Аммо у акасига хиёнат қилиб, мустақиллигини эълон қилади. 
Бобил шаҳридан атрофдаги мамлакатларга Оссурияга қарши умумий иттифоқ 
тузиш таклифи билан элчилар юборилади. 
Шамаш-Шумукин таклифига Мисрдан Форс қўлтиғигача бўлган 
ҳудудлардан ижобий жавоблар олинади. 
Мисрликлардан ташқари бу иттифоққа мидияликлар, эламийлар, 
Финикия шаҳар-давлатлари, Лидия подшолиги ва араб шайхлари ҳам 
қўшиладилар. Ашшурбанипал Шамаш-Шумукиннинг ҳарбий тайёргарлиги 
ҳақида хабар топгач, уни исён деб эълон қилади ва унга қарши урушга 
тайёргарлик кўра бошлайди. Аммо, бобилликлар Шамаш-Шумукиндан юз 
ўгириб, Ашшурбанипал тарафга ўтганлар.
Бобилнинг 
Ашшурбанипал 
билан 
иттифоқи 
Шамаш-Шумукин 
бошчилигидаги иттифоққа қаттиқ зарба берган. 
Шамаш-Шумукиннинг ҳалокатидан кейин кўплаб бобилликлар қўшни 
Элам давлатига қочиб ўтганлар. Натижада Элам Оссурияга қарши 
иттифоқчилар марказига айланади. Бу воқелик Оссурия подшосининг 
норозилигига сабаб бўлади ва у Эламга қарши тезлик билан ҳарбий 
ҳаракатларни бошлайди. Ашшурбарипал вақтдан ютиш мақсадида Эламга элчи 
юбориб, дарҳол қочоқларни қайтаришни талаб қилади. Эламликлар қўйилган 
талаб ниҳоятда қатъий бўлган: “Агар сен мен талаб қилган одамларни 


12
бермасанг, мен сенинг юртингга бораман, шаҳарларингни вайрон қиламан ва 
одамларингни қул қилиб олиб кетаман, сени тахтдан ағдариб, ўрнингга 
бошқасини қўяман”. Элам ҳукмдори Индабигас қочоқларни қайтаришга 
қаршилик қилади. Шундан сўнг кўп ўтмасдан, Индабигас ўзининг ҳарбий 
саркардаларидан бири тарафидан ўлдирилади ва хоин саркарда Уммалхалдеш 
ўзини подшо деб эълон қилади. Лекин Уммалхалдеш ҳам Ашшурбанипалнинг 
ишончини оқлай олмайди ва мил.авв. 642 йили у ҳам ўлдирилади. Элам 
вайрона бир ўлкага айланади. Ашшурбанипал яна бир қанча жанглардан сўнг, 
Элам пойтахти Сузани ишғол қилади. Шундан сўнг, Элам ўзининг сиёсий 
мустақиллигини йўқотиб, Оссурия таркибига киритилади.
Ашшурбанипал даврида Оссурия ўз ривожининг чўққисига эришган 
бўлиб, Яқин ва Ўрта Шарқда муҳим роль ўйнаган давлатга айланган. Унинг 
даврида Оссуриянинг ҳудуди Урарту тоғларидан Нубия чегараларигача, Кипр 
ва Киликиядан Эламнинг шарқий чегараларигача чўзилган эди. Шунга 
қарамасдан, Оссурия инқирозга учрай бошлайди. Инқирознинг белгилари 
Ашшурбанипал давридаёқ кўрина бошлаган. Тинимсиз урушлар илк 
сабаблардан бири эди. Шимол ва жанубдан келаётган янги халқлар ҳам 
Оссуриянинг ҳолатини оғирлаштирди. Оссурия бу сиқувга бардош бера олмади 
ва Шарқдаги етакчилик мавқеидан маҳрум бўлади. 
Мил. авв. VI асрда тарих саҳнасига янги давлат Олди Осиёни, ҳатто 
Мисрни ҳам бирлаштирган Форс подшолиги чиқади. Аҳамонийлар даврида 
Форс давлати ўша даврда мавжуд бўлган Осиё ҳукмдорлари ғарбий ва шарқий 
йўналишларда бўйсундирган ҳудудлардан ҳам кенгроқ ҳудудларга ёйилган. 
Мил.авв. I минг йилликнинг дастлабки чорагида Шимолий Ҳиндистонда 
илк давлатлар шаклланиб борди, аммо манбаларнинг тақчиллиги туфайли 
давлатлараро муносабатларнинг тўлиқ манзарасини очиш имконини бермайди. 
Ҳиндистон шимолида давлатлараро муносабатлар тўғрисидаги айрим 
маълумотлар Александр Македонскийнинг Ҳиндистонга юриши ҳақидаги ёзма 
манбаларда учрайди.
Қадимги Ҳиндистон дипломатияси ҳақидаги айрим қизиқарли 
маълумотлар қадимги ҳинд қонунлари тўплами “Ману”
18
да келтирилган. Ману 
қонунларининг асл нусхаси бизгача етиб келмаган. Ушбу қонунларнинг бизгача 
етиб келган қисми мил.авв. I асрга оид бўлиб, шеърий шаклда ёзилган. Ушбу 
қонунлар тўплами санскрит тилида ёзилган ва дастлаб XVIII асрда оммага 
эълон қилинган. XIX–XX асрлар мобайнида бир қанча тилларга, жумладан рус 
тилига ҳам таржима қилинган. 
Ману қонунларида мил.авв. I минг йилликдаги ҳиндларнинг сиёсий, 
халқаро алоқалар, савдоси ва ҳарбий соҳасига оид кўплаб маълумотлар 
келтирилган. Ману қонунлари фалсафий фикрлар тўплами бўлиб, унинг ташқи 
сиёсатга оид бўлимида дипломатик санъатнинг асосий вазифаси, асосан, 
урушнинг олдини олиш ва тинчликни сақлаш эканлиги таъкидланган. Тинчлик 
ва уруш масаласи дипломатларга боғлиқ бўлиб, улар иттифоқчилар ўртасида 
жанжаллар уюштирса уруш келиб чиқади, деб ҳисобланган. 
18
Қаранг: https://history.wikireading.ru/159193


13
Ману қонунларига кўра, дипломат, асосан, ўз ҳукмдорининг 
буйруқларини бажарса-да, элчиликка борган давлат ҳукмдорининг истакларини 
ҳам ҳисобга олишга мажбур. Шу билан бирга, у ўз давлатини ҳар қандай 
ҳийлалардан сақлаши лозим. Шунинг учун, дипломат зийрак, ҳар томонлама 
билимли, ўзига мурожаат қилган кишилар билан муносабатда ниҳоятда 
эҳтиёткор бўлиши керак. Элчи қўшни давлат ҳукмдорининг нафақат сўзлари ва 
ҳаракатларидан, балки юз ифодасидан ҳам унинг мақсадларини очиқ ўқий 
олиши лозим эди.
Давлат раҳбари элчиларни жуда эҳтиёткорлик билан танлаган. Дипломат 
ёши улуғ, ҳурматга сазовор, ақлли, ширин сўзли, ўз вазифасига содиқ, тўғрисўз, 
устаси фаранг, ўткир хотирали, қаерда ва нима қилишни биладиган шахс 
бўлиши лозим эди
19
. Давлатлар ўртасидаги энг оғир масалалар дипломатик йўл 
билан ечилиши керак эди. Урушга иккинчи даражали масала, деб қаралган. 
Ману қонунларида дипломатияга қўйилган талаблар ана шулардан иборат 
бўлган. 
Қадимги ҳинд ташқи сиёсат назарияси бўйича яна бир асосий манба мил. 
I асрга оид Каутилиянинг “Артхашастра” номли фалсафий асари ҳисобланади. 
Асарда давлат тузилиши, маъмурий-хўжалик бошқаруви, суд ишлари, ҳарбий 
ва дипломатик санъат бўйича маълумотлар мавжуд.
Нитишастра – “Артхашастра”нинг бир қисми бўлиб, у, асосан 
подшоларга ахлоқий насиҳатлар, шунингдек, ички ва ташқи сиёсатга оид 
маслаҳатлардан иборат. 
Қадимги Ҳиндистонда давлатлараро муносабатлар назариясининг 
асосида мандала (“доира”, одатда “давлат доираси”) концепцияси ётади. 
Мандала – бу ташқи сиёсатга оид муайян ҳаракатлар ва чора-тадбирлар 
мажмуи бўлиб, буюк давлат (ва у охири келиб “жаҳон салтанати”) барпо этиш 
ташқи сиёсатнинг охирги мақсади, деб ҳисобланган. Мандала тушунчаси билан 
бир қаторда қадимги ҳинд сиёсий назариясида “етти хадли (аъзоли) давлат” 
концепцияси 
муҳим 
ўрин 
эгаллайди. 
Унинг 
асосий 
элементлари 
қуйидагилардан иборат:
 подшонинг ўзи;
 вазирлар;
 шаҳар-қалъалар; 
 қишлоқ ерлари;
 хазина;
 қўшин ва иттифоқчилар
20
.
“Артхашастра”да “қўшинлар” ва “иттифоқчилар” тавсифи тез-тез тилга 
олинади, чунки давлатлараро муносабатларда айнан шуларнинг аҳамияти 
каттадир. “Артхашастра”га биноан, иттифоқчининг асосий хусусияти – фойда 
келтириш, энг яхши фазилати – итоаткорлик. Сиёсат санъатини эгаллаган 
подшо, биринчи галда шартномаларнинг мураккаб тизимига таяниб, якка 
ҳокимлика интилиши лозим. Ҳар хил тинчлик битимлари сиёсатнинг энг 
биринчи ва муҳим воситаси сифатида назарда тутилган. Тинчликка эришиш 
19
https://www.litres.ru/vyacheslav-scherbako/istoriya-mezhdunarodnyh-otnosheniy-ot-drevnosti-do-so/chitat-onlayn/
20
Холлиев А. Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи (маърузалар тўплами). Тошкент. 2014. Б. 13.


14
фақатгина кучлироқ душман устидан ғолиб чиқишнинг энг яхши воситаси 
сифатида тавсия этилади. Муросаи мадора муносабати билан “сиёсатнинг тўрт 
усули” ҳам тилга олинади:
 ўгитлар, панд-насиҳатлар;
 совғалар;
 низо уруғини сепмоқ;
 куч ишлатиш.
Ушбу усуллар душманга нисбатан очиқдан-очиқ куч билан қаршилик 
қилишга ожиз бўлган заиф подшоларга тавсия этилади
21
.
“Артхашастра”да дипломатик тусдаги турли хил шартномалар таърифига 
катта эътибор қаратилган. Улар орасида тенг ҳуқуқли ва тенгсизлари, фойдали 
ва фойдасизлари, шартлари мавжуд ва шартлари йўқ шартномалар алоҳида 
белгилаб кўрсатилган. Ташқи сиёсатнинг анъанавий усуллари орасида 
аҳамияти жиҳатидан иккинчи ўринда уруш туради. Уруш барча усуллардан 
фойдаланиб бўлгандан кейингина, охирги восита сифатида кўрилган. Подшога 
ғалабаларга жангсиз эришиш тавсия қилинган, чунки тинч йўл билан 
бўйсундириш камроқ куч ва харажатни талаб қилади.
Каутилиянинг “Артхашастра”сида махсус боб элчиларнинг вазифаларига, 
туркумларига бағишланган. Унга кўра, элчи “дута” деб аталган ва қуйидагича 
тавсиф берилган:
 мухтор
22
;
 чекланган ваколатларга эга;
 чопар (мактублар етказувчи).
“Артхашастра”да дипломатик тусдаги ёзишмаларнинг формуляр (шакл, 
қоида)лари ҳам берилган
23
.
Ҳинд 
ҳукмдорлари 
элчилардан 
жосуслик 
мақсадларида 
ҳам 
фойдаланганлар.
Қадимги Мауря давлатининг асосчиси Чандрагупта Александр 
Македонскийнинг ворисларидан бири Салавка билан ўзига қулай бўлган 
шартлар асосида сулҳ тузишга муваффақ бўлган
24
. Чандрагупта Салавкага 500 
та фил бериш эвазига Эроннинг жанубий-шарқдаги тоғли ҳудудларини қўлга 
киритган. Салавка ва Чандрагупта ўртасида бир неча марта элчилик алмашади 
ва иттифоқни мустаҳкамлаш мақсадида Чандрагупта Салавканинг қизига 
уйланади. Салавканинг Ҳиндистонга жўнатган элчиларидан бири Мегасфен 
эди. Мегасфен қадимги Ҳиндистон пойтахтида бўлиб, у ҳақидаги хотираларини 
ёзиб қолдирган. Унинг хотиралари Страбоннинг асарларида сақланиб қолган. 
Эллин давлатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги дипломатик алоқалар 
мил.авв. III асрда ҳам давом этган. Чандрагуптанинг невараси Ашока даврида 
эса ҳинд элчилари нафақат Салавкийлар давлати, ҳатто Македонияга ҳам етиб 
боришган. 
21
Ўша жойда. Б. 14.
22
МУХТОР (араб. сайланган, танлаб олинган, ихтиёри ўзида) – Бирор иш қилиш ҳуқуқи бўлган, ихтиёрига 
бирор иш топширилган. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент, 2006. Т. 2. Б. 657.
23
Ўша жойда. Б. 15.
24
Ўша жойда. Б. 15.


15
Страбон мил. I-II асрларда Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган кушонлар 
элчиларининг Рим империясида бўлганликлари ҳақида ёзиб қолдирган. Мил. 
100 йил Траян даврида Римга ҳинд элчиларининг келганликлари ҳам 
манбаларда ёзиб қолдирилган.
Мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмида Хуанхэ дарёсининг ўрта 
оқимида Шан давлати мавжуд эди ва унинг таъсири Хитойдаги илк 
давлатчилик тузилмаларига ҳамда қабилавий уюшмаларга ёйилганди. Мил.авв. 
II минг йилликнинг охирида Хитойнинг шимолий-ғарбий қисмида истиқомат 
қиладиган чжоу қабилалари шанликларни забт этади ва Ғарбий Чжоу номи 
билан маълум бўлган йирик давлатни барпо этишади. Чжоу давлатининг 
пойтахти Хао шаҳридан Лои шаҳрига (ҳозирги Лоян) кўчирилиши билан 
(мил.авв. 770 й.) Шарқий Чжоу подшолиги бошланади. 
Хуанхэ дарёсининг ўрта оқими ва Буюк Хитой текислигида жойлашган 
давлатлар қолган барча халқлар ва подшоликлардан фарқли равишда ўзларини 
“ўртадаги давлатлар” ёки “ўрта подшоликлар” деб номлашган. “Ўрта 
подшоликлар”нинг барчаси Чжоу давлатининг устунлигини тан олишган. Чжоу 
ҳукмдори “ван” деб аталган ва (“Само ўғли”) илоҳий унвонга эга эди. “Ўрта 
подшолик”ларнинг ҳукмдорлари эса, уни Хитойдаги олий диний нуфузга эга 
бўлган шахс сифатида ҳурмат қилишган. 
Ушбу подшоликлар ўртасида доимий урушлар бўлиб турганлиги боис 
давлатлараро муносабатлар, улар ўртасида иттифоқлар тузиш тартиби, 
разведкани (жосусликни) ташкил этиш масалаларига оид бой амалий тажриба 
асрлар давомида тўпланган. Шу пайтда давлатлараро муносабатлар назарияси 
ва амалиётига тааллуқли таълимотлар ва доктриналар яратилди. “Ўртадаги 
подшолик”лар – “хуася” ва “варварлар”нинг ўхшаш эмаслиги тўғрисидаги 
тасаввурлар шаклланди ва бу ҳол ташқи сиёсий алоқалар тамойилларига ўз 
таъсирини ўтказди. 
“Само ўғили”ни бутун оламнинг ҳукмдори сифатида тасвирлайдиган 
Чжоу доктринасидаги “ўртадаги подшоликлар” аҳолисининг “вараварлар”дан 
устунлиги ғояси Конфуций (мил.авв. 551–479 йй.) таълимотининг негизини 
ташкил этади. Ушбу таълимот қадимги Хитойда давлатлараро муносабатлар 
назарияси ва амалиётига сезиларли даражада таъсир этди. 
Ҳукмдорлар ҳузуридаги айрим амалдорларнинг вазифалари доирасига 
бошқа давлатлар билан муносабатларни йўлга қўйиш масаласи кирарди ва 
махсус кишилар элчилар нутқини тайёрлашарди. Дастлаб саройда муҳокама 
қилинган ушбу нутқлар қўшни давлатлар билан музокаралар олиб боришда 
катта аҳамиятга эга эди. 
Ўз пайтида Чжоу ҳукмдори Си ҳукмдори – Хуан Гуннинг мустақил 
равишда ташқи сиёсий ва дипломатик ҳаракатлар олиб бориш, ҳамда ҳарбий 
иттифоқлар тузиш, шунингдек, “ба” (гегемон) унвонига эга бўлиш ҳуқуқини 
тан олди. Иттифоқчи подшоликлар гегемонга бирлашишда муқаддас қасам 
ичишарди. Си давлатидан сўнг гегемонлик бирин-кетин бошқа давлатлар 
қўлига ўтиб борди. 
Чжанго даврида иттифоқчи давлатлар подшоларининг ўғилларини 
гаровга олиш давлатлараро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятига айланди. 


16
Давлатлар томонидан майда подшоликларни босиб олиш жараёни авж олганди. 
Бу эса, подшоликлар ўртасидаги иттифоқларнинг йириклашувига сабаб 
бўларди. Давлатлараро йирик бирлашмаларнинг алоҳида шакллари юзага 
келдики, улар “вертикал бўйича иттифоқлар”, “горизонтал бўйича иттифоқлар”, 
“узоқдаги давлатларнинг яқиндаги давлатларга қарши иттифоқи”, деб 
номланиши билан маълумдир. Ушбу шароитда давлатлараро битимларни тузиш 
амалиёти билан боғлиқ махсус фаолият турига эҳтиёж пайдо бўлди. Бундай 
заруратдан нафақат уруш вақтида, балки бошқа пайтларда ҳам фойдаланилган
25

Жамиятнинг ўқимишли қатламлари орасида дипломатик тусдаги 
вазифаларни бажариш учун зарур билим ва тажрибага эга бўлган, вазиятни 
назарий ва амалий жиҳатдан тушунадиган, гапга чечан, ишининг ўзига хос 
усталари пайдо бўлди. Дипломатияга тааллуқли фаолиятнинг катта аҳамиятга 
эга эканлигини Чжанго даврида мавжуд бўлган барча ғоявий-сиёсий 
мактабларнинг вакиллари таъкидлашган. Жумладан, Конфуций дипломатия 
санъатига ўргатишни подшоликни бошқаришдан кейин иккинчи ўринга қўйган. 
Элчилар ёзма эмас, балки оғзаки кўрсатмалар билан юборилган. 
Қадимги Хитойда дипломатик дахлсизлик ҳақида тушунча мавжуд 
бўлмаслигига қарамасдан, амалда ҳар қандай подшоликда элчига ўта ҳурмат 
билан қарашган. 
Чжанго даври ҳукмдорларининг саройлари қошида “юйши” деб 
номланган амалдорлар мавжуд бўлган. Улар ҳукмдор номига бошқа 
подшоликлардан келган барча мактубларни қабул қилиш, ҳамда келгуси 
музокаралар учун маълумотлар тайёрлаш билан шуғулланганлар. Давлатлараро 
муносабатлар назарияси ва амалиёти билан “цзун хэн” мактабининг фаолияти 
боғлиқ бўлган. Ушбу мактабнинг пайдо бўлиши донишманд Гуй Гуцзи 
(мил.авв. IV–III асрлар) номига тақалади. Мактабнинг номи икки турдаги 
давлатлараро иттифоқларнинг номидан келиб чиққан – “цзун” (вертикал бўйича 
иттифоқ ёки шимол-жануб иттифоқи) ва “хэн” (горизонтал бўйича иттифоқ ёки 
шарқ-ғарб иттифоқи)
26

Мил. авв. 221 йилда Хуанхэ ва Янцзи дарёси оралиғидаги ҳудудларни 
Син подшолиги биринчи бор бирлаштириб, Син Шихуанди (Синнинг биринчи 
ҳукмдори) деган унвон (титул) олади. 
Истилоларни амалга ошириш Син Шинхуанди ташқи сиёсатининг асосий 
вазифасига айланди. Ҳукмронлиги давомида қўшни қабила ва халқларни 
бўйсундириш учун бир неча маротаба экспедициялар уюштиради. Мил.авв. 209 
йил Син Шихуанди вафот этди. Мил.авв. 202 йилда Син сулоласи ҳам халқ 
қўзғолони натижасида ағдарилди, ўрнига Хан империяси (мил.авв. 202 – мил. 
220 йил) ҳокимият тепасига келди. Бу даврда Хитой янада марказлашган 
қудратли давлатга айланди, катта миқдордаги ҳарбий кучга ва яхши 
ташкилланган бюрократик аппаратга эга бўлди. 
Хан имперясининг ташкил топган кунидан бошлаб энг муҳим ташқи 
сиёсий вазифаси – чегараларни кўчманчи хунн қабилаларининг мунтазам 
25
Ўша жойда. Б. 16.
26
https://cyberleninka.ru/article/n/genezis-otnosheniy-kitaya-s-tsentralnoy-aziey-v-domongolskoe-vremya/viewer


17
босқинларидан ҳимоя қилиш эди. Мил.авв. III асрнинг охирига келиб 
империянинг шимолий чегараларида ушбу қабилаларнинг қудратли 
бирлашмаси вужудга келди. 
Мил.авв. 198 йилдаги “Тинчлик ва қариндошликка асосланган шартнома” 
деб маълум бўлган шартномага биноан Лю Бан шанюй (хунн қабилаларининг 
олий сардори) Модега нисбатан ўлпон тўлаш мажбуриятини расман тан олади. 
Мил.авв. 195 йилда Лю Бан вафот этгач, Моде ўлган ҳукмдорнинг рафиқаси 
Люйхоуни хотинликка сўрайди. Люйхоу қимматбаҳо совғаларни хунн 
сардорига юборади ва никоҳ тўғрисидаги таклифга рад жавобини беради. 
Хитой ҳукмдорлари девонхонаси ички ва ташқи сиёсатдаги воқеаларни 
диққат билан кузатиб, уларнинг барчаси ҳақида қайдлар қилиб борган. Хитой 
элчихонаси бошлиқлари ўзларига топширилган вазифалар ва уларнинг 
бажарилиши ҳақида батафсил маълумотлар бериб борган. 
Хан императори У-Ди (мил.авв.140–87 йй.) фаол ташқи сиёсат олиб 
борган ҳукмдорлардан бири ҳисобланган. У мил.авв. 138 йилда “Ғарбий” 
ўлкаларга ўз элчиларини жўнатади. Бу элчиликка ҳарбий бошлиқ Чжан Цзян 
бошчилик қилади. Унга Ғарбдаги давлатлар ҳукмдорлари билан кўчманчиларга 
қарши иттифоқ тузиш топширилган. Лекин, у йўлда хуннларга асир тушиб 
қолади. Элчи ташқи жиҳатдан хуннлар одатларини қабул қилади ва у бир хунн 
қизига уйланади. Фақат хуннлар уни кузатишни тўхтатганларини ўргангач, у 
ердан қочиб, сайёҳатини давом эттиради. 
Чжан Цзян Фарғона водийсига келгач, шартнома тузиш мақсадида келган 
Юнон-Бақтрия давлати аллақачон йўқ бўлиб кетганини, бир неча йил олдин 
кўчманчи сак қабилалари тарафидан босиб олиниб, мустақил давлат 
тузилганлигини ўрганади. Хитой элчиси Фарғона ҳукмдорлари билан 
хуннларга қарши иттифоқ тузишга ҳаракат қилади. Бунга муваффақ бўла 
олмагач, Эрон ва Осиё мамлакатларининг умумий аҳволи, давлат тузилиши, 
ҳарбий кучлари, шаҳарлари ва савдо йўллари ҳақидаги маълумотларни тўплаб 
юртига қайтади. Мил.авв. 126 йили кўп қийинчиликлардан сўнг юртига қайтиб 
келади. 
Мил.авв. 115 йилда усунлар ҳузурига элчи сифатида яна Чжан Цзан 
жўнатилади. Ушбу элчилик Хитойнинг Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқнинг бошқа 
давлатлари билан муносабатларини илиқлаштиради. 
У-Ди даврида Хан империяси йирик истилочилик урушларини олиб 
борган. Лекин, ушбу истилочилик урушлари давлат хазинасини қуритади. 
Натижада У-Дидан кейин бундай кўламдаги истилочилик урушлари 
тўхтатилади. 
Мил.авв. I асрда хитойликлар “Буюк иапк йўли” орқали Парфия давлати 
билан бир неча маротаба элчилик ва савдо карвонларини алмашадилар. 
Мил. 73 йилда Бан Чао элчи сифатида ғарбий ўлкаларга юборилади. 
Унинг бу ерлардаги фаолияти Хитойни ғарбий мамлакатлар билан сиёсий ва 
савдо алоқаларининг кенгайиши учун катта аҳамиятга эга бўлди. 80-
йилларнинг охиридан бошлаб Буюк ипак йўли орқали Кушон давлати, Парфия, 
Яқин ва Ўрта Шарқнинг бошқа мамлакатлари билан дипломатик муносабатлар 


18
ўрнатилди. Рим империяси (қадимги Хитой манбаларида Дацин деб номланади) 
билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга уринишлар ҳам бўлди.
Қадимги Хитойнинг деярли 2000 йиллик тарихи давомида яқин ва узоқ 
қўшнилар билан ташқи муносабатларни амалга оширишнинг муайян 
тамойиллари ишлаб чиқилди. Давлатлараро алоқалар ва шартномалар 
негизидаги муносабатларнинг Қадимги Хитой учун хос бўлган икки асосий 
тенденциясини эътироф этиш лозим:
 “ди го” – “тенг давлатлар” концепцияси тамойили, яъни “ўртадаги 
подшоликлар”нинг ўзаро муносабатлари амалиётидан келиб чиққан ва 
давлатлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли муносабатлар асосланган;
 У-Ди давридан бошланган конфуцийликнинг “дунёни тартибга солувчи 
монархия” доктринасига таяниб, “варвар”ларни ва барча ўзга 
мамлакатларни Хитойга ўлпон тўловчи сифатида қарашга, эгоцентризм 
концепциясига асосланган
27
.
Мил.авв. I минг йиллик биринчи ярмидаёқ “Авесто”да дипломатик 
муносабатларнинг пайдо бўлиши ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган. Ўша 
даврда қабилалар ўртасидаги келишувлар ва ҳарбий қарама-қаршиликлар 
Митра худосининг асосий фаолияти сифатида намоён бўлади. Митра худоси 
раҳнамолигида қабилалар ўртасидаги муносабатларга оид маълумотлар ҳам 
мавжуд. 
Қадимги Мидия ҳукмдори Киаксар ҳукмронлиги (мил.авв. 625–585 йй.) 
даврида Оссуриянинг бир қисми, шимолий Месопотамия, Гиркания, Парфия, 
Арея, шу билан биргаликда, Сўғднинг бир қисми ва Ўрта Осиёнинг жанубий 
қисми ҳам босиб олинади.
Мидияликлар ва парфияликлар ўртасида бир неча йил давом этган кураш 
натижасида парфияликларнинг номигагина Мидияга қарамлиги ҳақида 
шартнома тузиш билан тугалланади. Аслида эса парфияликлар ўзларининг 
амалдаги ҳудудларини сақлаб қоладилар. Бу шартнома Ўрта Осиёнинг мил.авв. 
VII аср охири – VI аср бошидаги тарихига оид дастлабки шартнома эди. 
Мил.авв. VI аср иккинчи ярмидан Ўрта Осиёнинг ғарбий вилоятлари 
Аҳамонийлар империяси таркибига киритилади. Кир II (мил.авв. 559–530 йй.) 
дастлабки юришлари натижасида Бақтрия, Парфия, Сўғдиёна, Марғиёна ва 
Хоразмни босиб олади. Аҳамонийлар чегараларининг шимолий-шарқий 
ҳудудлар томонга қараб кенгайиши, кучли сак-массагет иттифоқи билан 
тўқнашувни келтириб чиқаради. Натижада Кир II Сирдарё ва Амударёнинг 
қуйи оқимида жойлашган сак-массагетларига қарши юриш қилишга қарор 
қилади. Геродотнинг маълумот беришича, юришдан олдин Кир ва Тўмарис 
ўртасида оғзаки элчиликлар алмашинади. 
Жангдан олдинги ўзаро элчилар алмашинувида Кир Тўмарисни ўзига 
турмушга чиқишни таклиф этади. Аммо, Тўмарис унинг ҳийласини ўз вақтида 
англаб етади ва таклифни рад қилади. Шундан кейин Кир Амударёни кечиб 
ўтиб, ҳарбий ҳаракатларини бошлайди. Тўмарис эса Кирга ҳарбий 
ҳаракатларни тўхтатиб, ўз юртига қайтиб кетишини ва массагетларни ўз ҳолига 
қўйишни таклиф қилади. Кейинги воқеалар Кирнинг Тўмарис маслаҳатига 
27
Ўша жойда. Б. 19.


19
қулоқ солмаганлигини кўрсатади, шафқатсиз жанг натижасида массагетлар 
ғалаба қозонадилар, Кир ва аҳамонийлар қўшинининг катта қисми қириб 
ташланади
28

Келтирилган маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки
аҳамонийлар даврида Ўрта Осиё қабила ва қабила бирлашмалари ўртасида 
ўрнатилган дипломатик муносабатлар беқарор характерда бўлиб, асосан оғзаки 
тарзда олиб борилган. Бунинг сабаби ҳали сак-масагетларда ёзувнинг мавжуд 
эмаслиги билан изоҳланади. Афтидан элчилик билан шуғулланган махсус 
кишилар етказиладиган хабарни ёдлаб олар эдилар. 
Юнонларнинг Ўрта Осиёдаги сиёсий ҳукмронлиги деярли икки юз йил 
давом этиб, мил.авв. II аср иккинчи ярмида Юнон-Бақтрия давлатининг 
қулагунига қадар давом этган. 
Бу даврдаги дипломатик муносабатларни икки даврга бўлиш мумкин: 
 Ўрта Осиё халқларининг Александр Македонский билан муносабатлари 
даври;
 Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия давлати таркибига кирган жанубий 
ҳудудлар ўртасидаги муносабатлар даври. 
Биринчи давр. Мил.авв. 329 йил Александрнинг Мароқанд (Самарқанд)га 
юриши даврида унинг ҳузурига европалик скиф қабилаларидан элчилар келади. 
Дўстлик ҳақидаги баҳона билан Александр уларга жавоб элчилигини жўнатади. 
Элчиликнинг асл мақсади скиф ерларининг табиий шароити, халқининг сони ва 
ҳарбий қудратини аниқлаш эди
29

Кейинги йилларда Александр Танаис (Сирдарё) бўйидаги Уструшонага 
юриш уюштиради, у ерда сакларга қарши Александрия Эсхата (тахминан 
ҳозирги Хўжанд шаҳри яқинида) шаҳрини қурдиради. Шундан кейин 
Александр дарёнинг ўнг қирғоғидаги скиф (ёки сак)ларга юриш қилиб, уларни 
мағлубиятга учратади. Натижада скифлар Александр ҳузурига элчи 
жўнатадилар. Ундан нотўғри ҳаракат учун кечирим сўраб, тинчлик сулҳини 
тузишни 
ва 
унга 
бўйсунишларини 
айтадилар. 
Аммо, 
Александр 
хушмуомалалик билан уларга ишонишлари, лекин тўлиқ ғалаба қозонмагунча 
ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш ҳақидаги жавобини айтади. 
Мил.авв. 328 йили Мароқандага европалик скифлардан навбатдаги 
элчилик келади. Скиф элчилари унинг тинчлик ҳақидаги таклифини 
подшоларига етказганликларини айтиб, қимматбаҳо совғалар келтирадилар. 
Скифлар ҳукмдори ўз хатида қизини Александрга, скиф аслзодалари қизларини 
Александрнинг “ишончли дўстлари”га турмушга бермоқчилиги ҳақидаги 
таклифини билдиради. Александр эса жавоб элчилигида таклифни назокат 
билан рад қилади. Шу йили Александрга Ўрта Осиёдаги биринчи мустақил 
давлат Хоразмлик ҳукмдор Фарасмандан элчилик ва ёрдам учун бир ярим минг 
отлиқ аскар жўнатилади. 
Фарасман Алекандрга ўз подшолиги ҳақида маълумот бериб, давлати 
чегарасида колхлар ва арморика қабилалари яшашини, уларга ва Эвксинск 
28
Қаранг: http://oxus-hotel.com/history/374-diplomaticheskie-otnosheniya.html
29
http://oxus-hotel.com/history/374-diplomaticheskie-otnosheniya.html


20
(Қора) денгизи бўйида яшовчи бошқа қабилаларга қарши ҳарбий иттифоқ 
тузишни таклиф қилади. 
Александр Фарасманга миннатдорчилик билдириб, жавоб мактубида бу 
юришнинг вақти эмаслигини ва Ҳиндистонга юришгача буни амалга ошира 
олмаслигини, Элладага қайтганидан кейин Қора денгиз бўйидаги халқларга 
қарши юриш қилишни таклиф қилади. Мароқанддаги учрашувдан сўнг, 
Фарасман Бақтрия ҳокими Артабаз кузатувида юртига қайтади
30

Шундай қилиб, дипломатик муносабатларнинг биринчи даврида Ўрта 
Осиё халқлари ва Алекандр Македонский ўртасида дипломатик муносабатлар 
масаласида тинчлик шартномалари ва ҳарбий иттифоқлар тузиш билан 
тугалланади. Истисно эмаски, бундан олдинроқ дипломатик муносабатларни 
олиб борувчи махсус кишилар гуруҳи шаклланган эди.
Иккинчи давр (мил.авв. IV аср охири – II аср иккинчи ярми бошлари). 
Ўрта Осиё жанубий ҳудудлари эллин давлатлари – Салавкийлар (мил.авв. IV 
аср охири –III аср ўрталари) ва Юнон-Бақтрия (мил.авв. III аср ўрталари – II аср 
иккинчи ярми бошлари) давлатлари таркибига киради. Бу даврда мавжуд 
Юнон-Бақтрия давлати билан биргаликда, маҳаллий давлат бирлашмалари 
ташкил топиши ҳам давом этди. Шубҳасиз, бу давлатлар маълум бир 
дипломатик муносабатлар ва иттифоқлар тузишни қўллаб-қувватлар эдилар, 
афсуски, бу ҳақида ёзма манбаларда ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмаган. 
Мил.авв. 237 йилда Юнон-Бақтрия ҳукмдори Диодот II ва Парфия 
ҳукмдори Тиридат ўртасида Ўрта Осиёни қайтадан бўйсундиришга уринган ва 
умумий душман Салавка II га қарши ҳарбий шартнома ва иттифоқ тузилади. 
Бошқа Юнон-Бақтрия ҳукмдори билан тузилган шартнома ҳам мавжуд. 
Масалан, салавкийлар ҳукмдори Антиох III (мил.авв. 223–187 йй.) мил.авв. 208 
йили Юнон-Бақтрия ҳукмдори Евтидемга қарши ҳарбий юриш уюштиради. 
Ушбу юриш Ҳерируд (Тажан) дарёси бўйида Юнон-Бақтрия қўшинини енгиш 
билан тугалланади. Мил.авв. 206 йили улар ўртасида музокаралар бошланиб, 
тинчлик сулҳини тузиш билан якунланади. Унга кўра, Евтидем ўзининг ҳарбий 
филларини Антиох III га беради ва қисман унга бўйсунади, лекин сиёсий 
мустақиллигини сақлаб қолади. 
Мил.авв. 141 йилдан 129 йилгача бўлган даврда Юнон-Бақтрия давлати 
сак ва юэчжи қабилалари ҳужумлари натижасида тугатилади, шу билан Ўрта 
Осиёнинг жанубий қисмларида эллинлар ҳукмронлигига барҳам берилади. 
Шимолий, кейинчалик Жанубий Бақтрия ҳудудлари юэчжилар томонидан 
эгалланади. Кейинчалик юэчжиларнинг уруғларидан бири – кушонлар Буюк 
Кушон салтанатига асос соладилар. 
Хан сулоласи даврида Ўрта Осиё ва Хитой ўртасидаги дипломатик 
муносабатларда император У-Ди томонидан юборилган Чжан Цзян
31
миссияси 
муҳим ўрин тутади. 
У Қанғ давлати ҳукмдорини хуннларга қарши урушга 
давъат этиш мақсадида мил. авв. II асрда бу ерга ташриф буюрган эди. 
30
Ўша жойда.
31
Қаранг:
https://ru.wikipedia.org/wiki/Чжан_Цянь

https://yandex.ru/turbo/sitekid.ru/s/planeta_zemlya/osvoenie_zemli/chzhan_cyan_i_ego_puteshestvie.html


21
Чжан Цзян Қанғ давлатидан мил.авв. 138 йили ўз ҳамроҳлари билан Катта 
Юэчжилар юртига йўл олган. У Бақтрияда бир йилга яқин бўлади. Ҳеч нимага 
эриша олмай жанубий йўл орқали Хитойга қайтади
32
.
Хитой–Фарғона ўртасидаги ўзаро дипломатик алоқалар Чжан Цзяннинг 
императорга “самовий отлар” ҳақидаги хабарни олиб келгач, фаоллашган. 
Дастлабки, дипломатик алоқаларнинг ўрнатилиши қийин кечган. 
Сима 
Цзяннинг 
“Шицзи” (“Тарихий эсдаликлар”)
асаридаги маълумотларга 
кўра, 
У-Ди Довон ҳукмдорига элчи билан 100 лан оғирликдаги отнинг олтин 
ҳайкалини жўнатади, бунинг эвазига эса Довон арғумоқларини жўнатишни 
илтимос қилади. Аммо, Довон ҳукмдори Хитой императорининг илтимосига 
рад жавоби беради. Элчи Довон ҳукмдорининг жавобига қўпол муомала билан 
жавоб қайтаради. Шу сабабли элчи ўлдирилади (чунки бу даврда элчининг 
дахлсизлиги деган тушунча ҳали шаклланмаган эди). Бунга жавобан Хитой 
императори Ли Гуанли бошчилигидаги 100 минг кишилик қўшинини жўнатади. 
Шундай қилиб, 4 йил давом этган Хитой–Довон уруши бошланиб, Довоннинг 
мағлубияти билан тугайди. Тузилган шартномага кўра, хитойликлар 3000 от 
олиб ортга қайтадилар. 
Хитой–Довон урушидан кейин Хитойнинг Ғарбий ўлкалар билан ўзаро 
дипломатик алоқалари янада кучаяди. “Буюк Хан хонадони тарихи” номли 
манбага кўра, император У-Ди даврида Ўрта Осиёнинг турли давлатларига 10 
га яқин элчилик миссиялари жўнатилган. 
Мил.авв. 111–105 йиллар орасида император У-Дининг ташаббуси билан 
Парфия подшолиги (хитой манбаларида Анси) ўртасида дипломатик алоқалар 
ўрнатилади. Хитой элчиси чегарада тантана билан кутиб олиниб, 20 000 отлиқ 
кузатувида пойтахтга олиб келинади. Бу элчиликларнинг муҳим натижаси 
Буюк Ипак йўлининг вужудга келиши бўлди. Бу тарихда Ғарб ва Шарқни 
боғловчи илк трансконтинентал савдо йўли эди. 
Хитой билан Қанғ давлати ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 
йўлга қўйилиши ўзгачароқ кечган. Катта ҳарбий кучга эга бўлган (бу пайтда 
унинг таркибига Хоразм, Сўғд, Чоч ва Трансокисананинг бир қанча ҳудудлари 
ҳам кирган) Қанғ давлати Хитойдан мустақил равишда сиёсат юритар, 
дипломатик муносабатларда юксакроқ даражада бўлган хитойликларга 
бўйсунмас эди. “Буюк Хан хонадони тарихи” маълумотига кўра, хитойлик 
элчилар Қанғ саройидаги қабул маросимида усунлардан қуйироқда туришган, 
тушлик вақтида ҳам уларга таом усун князлари ва оқсоқолларидан кейинроқ 
берилган. 
Хитой ва юэчжилар ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг энг муҳим 
натижаси Хитойга буддизмни кириб келиши бўлди. Натижада икки ўртада бир 
неча маротаба элчилик миссиялари алмашинади. 
Кўрилаётган даврда Ўрта Осиё давлатлари ва Хан хонадони ўртасидаги 
дипломатик алоқалар натижасида турли кўринишдаги шартномалар тузилган. 
Хитойнинг Ўрта Осиёдаги фаоллиги, айниқса, Довон билан бўлган ҳарбий 
ҳаракатлар натижасида баъзи давлатларнинг Хан хонадонига бўйсунишига 
олиб келди. 
32
Ўша жойда.


22
Хитой манбаларида Ғарбий ҳудудларни бошқариш учун ҳоким ва ҳарбий 
вакил тайинланар эди, деб маълумот берилса-да, бу шубҳалидир. “Буюк Хан 
хонадони тарихи”даги маълумотларга кўра, хитойлик мансабдорларга Ғарбий 
ҳудудларда нақд пулсиз на озиқ-овқат, на чорва берилар эди. Агар ушбу 
ҳудудлар Хитойга бўйсунган бўлганида, уларга айтилган ашёлар бепул 
берилиши керак эди. Тайинланган амалдорлар фақатгина дипломатик алоқалар 
олиб боришга масъул эди, холос. Улар Ўрта Осиё ҳокимликларини бошқариш 
билан шуғуллана олмаганлар. 
Ўрта 
Осиё 
ва 
Хитой 
ўртасидаги 
дипломатик 
муносабатлар 
ўрнатилишининг муҳим натижаси икки ўртадаги савдо ва маданий 
алоқаларнинг жонланиши бўлди. 
Мил. 25 йил Кичик Хан хонадонининг тахтга келиши датлабки даврида 
ўзаро муносабатлар унчалик ўрнатилмаган эди. Фақатгина Тян-ву 
императорлиги даврида Ўрта Осиё ҳокимликлари биридан Хитойга ўз 
ҳомийлиги остига олишни ва бу ерга ҳоким жўнатишни сўраб элчи келганлиги 
ҳақида маълумот бор, холос. “Кичик Хан хонадони тарихи”га кўра, Ғарбий 
ўлкалар билан ўзаро алоқалар 65 йил давомида узилиб қолади, фақатгина, 74 
йилда турли кўринишдаги дипломатик муносабатлар тикланади.
“Кичик Хан хонадони” ўзининг ўтмишдошларидан фарқли равишда 
Ғарбий ўлкалар билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришда бошқачароқ йўл 
тутади. Ушбу хонадон вакиллари ҳисобича, молиявий қийинчилик ўзаро 
дипломатик алоқаларни доимий бўлишига халақит берган. 
Ўрта Осиё ҳокимликлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро алоқалар қўмондон 
Бан Чаонинг Ғарбий ўлкаларга юриши билан боғлиқ. “Кичик Хан хонадони 
тарихи”га кўра, Бан Чао Ўрта Осиёни кесиб ўтиб, Ғарбий денгиз, афтидан 
Каспий ёки Орол денгизигача етиб боради. Шундан сўнг, император саройига 
Ўрта Осиё ҳокимликларидан совғалар билан элчилар кела бошлайди. Аммо, бу 
Ғарбий ўлкалар билан ўзаро элчиликлар гоҳ тўхтаб, гоҳ қайтадан ўрнатилар 
эди. Асосан, бу ердаги бешта ҳокимлик: Ги (Бухоро бўлиши мумкин), Сусе – 
Кеш, Фуму – Самарқанд, Юни – Чоч, Юеган – Хоразм билан дипломатик 
муносабатлар ўрнатилган эди. 
Барча тўсиқларга қарамасдан, Парфия Хитой билан ўзаро алоқаларни 
давом эттирган. Фақат, бу алоқалар элчилар келиши ва элчилар билан бирга 
ноёб жониворларни жўнатиш билан чекланилган. Масалан, 87 йили Чжан-ди 
императорлиги даврида Хитойга элчи ўзи билан арслон ва оғир сўйил, 101 йили 
эса, Парфия ҳукмдори Манкюй (афтидан, Митридат) саройга ўзи билан арслон 
ва туяқуш келтирган. Шуни таъкидлаш керакки, айнан Парфия ҳудуди орқали 
Бан Чаонинг буйруғи билан Ган Ин 97 йили хитойликлардан биринчи бўлиб, 
Ўрта Ер денгизи соҳилларига етиб боради.

Download 379,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish