Низони ҳал қилишнинг педагогик усуллари:
• Суҳбат.
• Илтимос қилиш.
• Ишонтириш.
• Низога киришувчиларга қўйилган талаблар ва иштирокчиларнинг хатти- ҳаракатлари нотўғрилигини тушунтириш.
Низони ҳал қилишнинг маъмурий усуллари:
• Низога киришувчилар манфаатларини куч билан бостириш;
• Уларни бошқа ишга ўтказиш;
• Низо қатнашчиларини турли кўринишларда ўзаро ажратиш;
• Ахлоқ комиссиясининг қарори;
• Раҳбар буйруғи;
• Суд қарори.
Ўқитувчи педагогик низо иштирокчиларига педагогик, психологик, педагогик ёрдам кўрсата олиш имкониятига эга бўлиши зарур. Педагогик низо субъектларига кўрсатиладиган педагогик-психологик ёрдам кўрсатиш турлари:
▪ Маслаҳат бериш;
▪ Ахборотли ёрдам кўрсатиш;
▪ Ташхислаш;
▪ Амалий тренинглар уюштириш;
Хулоса қилиб, ўқитувчининг педагогик фаолиятида юзага келадиган низоларни педагогик-психологик ҳусусиятларини ўрганиб, таҳлил қилиш, уларни ҳар томонлама йўлларини топиш ва амалиётда қўллаш орқали низоларни бартараф этиш касбий деформацияларни келиб чиқишини олдини олишга ёрдам беради.
2-БОБ.Педагогик низоларни бартараф этиш-касбий деформатсияни олдини олиш усули.
2.1.Педагогик фаолият жараёнида юзага келадиган педагоглардаги стрессларни бартараф этиш усуллари
Низо — бу аниқ шахс ёки гуруҳлардан иборат бўлган икки ёки ундан ортиқ томон ўртасида муроса мавжуд бўлмаслигидир. Ҳар бир томон ўз нуқтаи назари қабул қилинишига интилиб, бошқа томоннинг шундай ҳаракат қилиш учун тўсқинлик қилади. (масалан икки мухандис станок яратиб, ҳар бири ўз лойихасини қабул қилишини талаб қилади). Ҳозирги замон нуқтаи назаридан самарали бошқарилувчи корхоналарда баъзи низолар мавжуд бўлибгина қолмай, улар мавжуд бўлиши зарурдир ҳам. Албатта, низо доимо ижобий хусусиятга эга бўлмайди. Баъзи холларда у алоҳида шахс ёки бутун корхона эҳтиёжларини қондиришга тўсқинлик қилади. Лекин кўпчилик холларда низолар турли нуқтаи назарни баён қилишга ёрдам беради, қўйимша ахборот, альтернатив қарорларга эга бўлиш учун имкон яратади. Бу қарор қабул қилиш жараёнини самаралироқ қилиб, кишиларга ўз фикрини билдириш учун имкон яратади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида низо тушунчаси куйидагича талкин килинади: Бошқариш жараёнида низо — бу раҳбар, ишчи ва бошка ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир. Ишлаб чиқаришдаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир килади ва уларнинг иш қобилиятини пасайтиради, жамоадаги “руҳий иқлим”ни ёмонлаштиради, кадрлар кўнимсизлигини купайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, меҳнат жамоаларини бошқаришни, кадрлар тургунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Бошқарув жараёнида низоли вазиятлар турли сабабларга кура вужудга келиши мумкин. Улардан: – меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни; – хақ тулашнинг такомиллаштирилмагани; – ёмон меҳнат шароитларини; – меҳнат хақидаги қонунларнинг бузишни; – раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини; – ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин. Низо маълум бир вазифа бажариши ва корхона фаолияти самарадорлиги ортиши учун хизмат қилиши мумкин ёки бирор вазифани бажаришга тўсқинлик қилиб, шахсий қониқиш ва корхона фаолияти самарадорлиги пасайишига олиб келиши мумкин. Низоларни бошқариш учун низоли вазият вужудга келиш сабабларини билиш лозим. Ташкилот учун низоларининг қуйидаги асосий функционал (ижобий) оқибатларини ажтариб кўрсатсак бўлади: Муаммо шундай йўл билан ҳал қилинадики, бу ҳамма томонларни қониқтиради ва натижада одамлар ўзларини улар учун муҳим бўлган муаммонинг бартараф этилишига алоқадор деб ҳис қиладилар.
Ҳамкор қабул қилинган қарор ҳаётга тез ва осон тадбиқ этадилар. Томонлар муаммоли масалаларни ечиш бўйича ҳамкорлик қилиш тажрибасини шакллантирадилар ва келажакда буни қўллаш мумкин бўлади. Раҳбарлар ва ҳодимлар орасидаги низоларнинг самарали ечими оқибатида “бўйсинувчанлик синдромини”, яъни хизмат вазифаси бўйича юқори лавозимдаги одамларнинг фикридан фарқ қилувчи ўз фикрини очиқча айтишдан қўрқиш барҳам топади. Одамлар ўртасидаги муносабатлар яхшиланади. Одамлар ҳамиша ёмон оқибатларга олиб келадиган, “ёвузлик” деб қараладиган келишмовчиликларнинг мавжудлигини табиий ҳолат деб ҳисоблайдилар. Низоларни бошқаришнинг ташкилий (тузилмали) ва шахслараро усуллари фарқланади. Маъмурий йўналиш вакилларининг фикрича, агар бошқарувнинг яхши формуласи топилса, ташкилот бир маромда силлиқ ишлайди. Бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнининг такомиллаштириш истиқболлари бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда. Давлат ва жамият бошқаруви демократик тамойиллар, ҳозирги замон бозор иқтисодиёти фонуниятлари асосида ривожлангани сари бошқарув қарорлари ушбу қонуниятларга мос тарзда ишлаб чиқишини тақозо этади,бу ўз ўрнида бошқарув самарадорлигига эришиш имкониятини яратади.Шунингдек, бошқарув қарорларининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, уни такомиллаштириш ва бу соҳада замонавий раҳбар кадрлар тайёрлаш, уларда оқилона бошқарув қарори қабул қилишга доир кўникма ва малакани шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
"Стресс ҳолатидаги педагогик фаолият" мавзусига бағишланган. Педагогик фаолиятда стресс муҳим рол ўйнайди. Бу хатти-ҳаракатларга, ишлашга, соғликка, бошқалар билан муносабатларга таъсир қилади. Ҳар бир инсон ҳаётида стрессни бошдан кечиради. Буни олдини олиш мумкин эмас, лекин сиз уни энгишни ўрганишингиз мумкин стресс нима эканлигини ва стресс белгилари ҳақида гапирамиз. Шунингдек, педагогик стресснинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш йўллари ҳам баён этилган чунки мен ўзим келажакда ўқитувчи бўламан. Ўқитувчининг психологик саломатлиги болалар саломатлиги учун зарурий шартдир, чунки Ўқитувчининг асосий воситаси унинг бола билан психологик ўзаро муносабати. Болалар ва ота-оналар билан ишлаш жуда кўп ҳиссий харажатларни талаб қилади. Ота-оналар ва ҳамкасблар томонидан доимий баҳолаш мавжуд. Юқори даражадаги масъулият. Агрессив ота-оналар. Буларнинг барчаси чуқур стрессга олиб келиши мумкин.
2.2.Педогогик жараёндаги низоли вазиятларни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлиллар
Бугунги кунда хар сохада ривожланишлар, янгиланишлар, ўзгаришлар ва технологиялаштириш жараёнлари билан бир каторда таълим тизимида хам янги технологиялардан, интернет ресурсларидан фойдаланиш тобора ортиб бормокда. Хозирги даврда ўкувчилар турли манбаалар оркали мустакил билим олишлари ва ўрганишлари мумкин. Ота-онаси ёки репититор томонидан оз бўлсада билимга эга бўлиш имкониятига эга. Фанни ўқитувчичалик яхши билмасада, бир қисмини ўрганиб, ана шу мавзу бўйича ўкитувчи бераётган билимни таккослаштиради. Агар ўқитувчи саёз билим берса ёки хато маълумот берса буни сезган ўкувчида ўқитувчига нисбатан хурмат йўколади. Буни албатта ёнидаги синфдошларига айтиб мақтанади. Бу эса умумий холда дарсга кулок солмаслик ва фанни хурмат килмаслик, охир окибат фанни ўзлаштириш истагининг йўқолишига олиб келади. Натижа, ўқитувчи ва ўкувчи ўртасида турли кўринишдаги низолар келиб чикади. Бундай холатнинг тез тез такрорланиши ўкитувчининг ўз касбига булган муносабати хам сўнади ва ўқитувчида касбий деформация ҳолати кузатилади. Шунинг учун, педагогик-психологик тадқиқотларда педагогик фаолиятдаги низоларни олдини олиш, уларни бартараф этиш долзарб муаммолига колмокда.
Педагогнинг мутахассис сифатида салбий педагогик низоларнинг олдини олиш, бартараф этиш чораларини излаш йўлида олиб борадиган амалий харакати унинг ўз устида ишлашини ифодалайди. Ўкитувчи ўқувчиларнинг етакчиси сифатида таълим муассасаларида ўзининг ижодий вазифаларини тўлиқ бажаришни таъминлаши ва педагогик йўналтирилганлигини шакллантириши керак. Педагогик жараёндаги мухим ходисалардан бири - низо саналади.
Низоли вазиятларни бартараф этиш ва уни бирор бир ечимга олиб келиш кўп боскичли жараёндир. Низоли вазиятларни бирданига ечиб бўлмайди, чунки низо одамлар кўнглида уйгонадиган турли эмоция ва хиссиётлар билан боғлик холда кечади. Шунга кўра, низони бартараф этишнинг ўз босқичлари мавжуд. хар бир босқич учун маълум вақт талаб этилади. Мазкур босқичлар тез, баъзан бир неча сония талаб қилса, бошқалари эса бир неча кунлаб муаммо устида ишлашни такозо этади. Улар қуйидагилардан иборат:
- вазиятни илк баҳолаш;
- вазиятни тахлилдан ўтказиш;
- низони бартараф этиш усул, восита ва йулларини кидириш;
-низони бартараф этишнинг мазкур аник вазият учун усул, восита ва йулларини топиш;
- низони бартараф этиш буйича саъй-харакатлар алгоритмини ишлаб чикиш ва режага эга бўлиш, мазкур режа ва алгоритмни ҳаётга татбиқ этиш;
- татбик этиш жараёнини мунтазам мониторинг килиш;
- низо ечими буйича натижаларни хулосалаш ва тахлил килиш;
- педагогнинг низо юзасидан рефлексив бахо ва хулосаларини ишлаб чикиш.
ҳар кандай низоли вазиятни ечимини топиш учун ҳар икки томонниннг фаол
иштироки такозо этилади. Шундай экан, низоли вазиятни бартараф этиш бу -
ҳамкорликда олиб бориладиган жараён саналади.
Низони ечимга олиб келиш учун ўз позициялари, фикрлари ва карашларини трансформация жараёнидан ўтказиш, уларга маълум тузатишлар киритиш талаб этилади. Инсон низони бартараф этиши учун аввало ўз кунглини, ўз ички дунёсини тартибга солиб олмоғи лозим. Худди шундай ички қалбни уйғотмасдан, шундай ўзгаришларсиз низо бартараф этилмайди. Рахбар аслида педагогик жараённи ташкил килиш ва бошкаришда низоларни олдини олиш фаолиятига кўпрок эътиборини каратиши лозим. Низоларнинг олдини олиш буйича раҳбарнинг сайъи-харакатлари куйидагилардан иборат бўлади:
- таълим жараёнини бошқариш бўйича барча қонун ва конуности хужжатлари тизимида иш олиб бориш;
- низолар назарияси бўйича ўз стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш (низонинг босқичлари, ҳусусиятлари, сабаблари, оқибатлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни ишга сола билиш, низога ечим топиш усул, йўл, восита ва шаклларини билиш ва амалда куллай олиш);
- бир низоли вазиятни мутаносиб баҳолай олиш ва ундан чиқиб кетиш усул ва йулларини туғри белгилай олиш.
Шундай қилиб, педагогик низолар ҳар бир раҳбар педагогик фаолиятининг узвий ажралмас қисми ва таркиби бўлиб, раҳбар педагогик низолар назарияси ва амалиёти бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши, конфликтологик компетентлиликка эга бўлиши лозим.
2.3.Педогогик жараёндаги низоли вазиятларни репертуарини ишлаб чиқиш низоларни ҳал қилишнинг янги усуллари: медиация
Бизнинг давримизда медиация ва унинг таркибига кирадиган усулларнинг аҳамияти каттадир. У нафақат оила ва меҳнат низоларида, балки ҳар қандай даражадаги мулкий муносабатларда, жумладан, компаниялар, корпорация менежменти ва унинг акциядорлари ўртасидаги, шунингдек, халқаро ҳуқуқ субъектлари орасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этишда қўлланилмоқда.
“Медиация” сўзи лотин тилидаги "медиаре" сўзидан олинган бўлиб, воситачилик қилиш, келиштириш мақсадида аралашиш деган маъноларини билдиради. Шунинг учун юридик адабиётларда медиация ва воситачилик тушунчалари синоним ҳисобланади. Медиация (воситачилик)нинг легал таърифи бизнинг қонунчилигимизда мавжуд эмас.
Медиация (воситачилик) билан боғлиқ муаммолар тадқиқ этилган илмий ишларда мазкур тушунчага муаллифлик таърифлари келтирилган.
Коннов А.Ю. воситачиликни музокара сифатида кўради, лекин бунда музокаранинг воситачиликдан асосий фарқи юзага келган низони ҳал қилиш мақсадида мустақил учинчи шахс иштирок этишини ҳисобга олиш лозим.
Ш.М.Масадиков медиацияни тарафларга ўзаро мақбул келишувга эришишига кўмаклашувчи ва қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлмаган бетараф медиатор ёрдамида улар ўртасидаги низони ҳал қилиш усули сифатида тушунади.
Шундай қилиб, медиация - бу бир-бирини тушуниш ва низоли ҳолатни бартараф этувчи битим тузишга эришиш мақсадида холис шахс – медиатор (воситачи) иштирокида тарафларнинг эркин музокарага кириш йўли билан низони ҳал қилиш тамойилидир. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, медиация фуқаролик-ҳуқуқий низоларни ҳал этишда жуда самарали ҳисобланади. Айниқса, англо-саксон ҳуқуқий тизимида яраштирув жараёнлари ривожланган, шунингдек, медиация Европа давлатларида кенг тарқалган. Охирги ўн йилликда Европа ҳамжамияти доирасида медиацияга ижтимоий муносабатларнинг иштирокчилари ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш имкониятларидан бири сифатида мурожаат этиш тенденцияси кузатилмоқда. Хусусан, 2002 йил Европа комиссияси томонидан фуқаролик ва тижорат ҳуқуқлари бўйича низоларни муқобил ҳал этиш масалалари бўйича Яшил китоб ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда медиация АҚШ, Янги Зеландия, Канада, Австралия, Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Бельгия, Австрия, Германия каби давлатларда кенг ривожланган.
Медиацияни ўрганиш бўйича халқаро тадбирларда унинг самарадорлиги бўйича бир қанча рақамлар келтирилади. Масалан, АҚШда мазкур процедурадан ўтган ишларнинг 95 фоизи суд муҳокамасигача етиб бормаган. Германияда медиациянинг кўрсаткичлари катта таассурот қолдиради – 90%дан кўпроқ музокаралар тарафларнинг келишув битими билан якунланган. Қуйи Саксонияда самарадорлик 97%ни ташкил этади. Буюк Британияда 90-95 фоиз низоли ҳолатлар суд муҳокамасигача ҳал этилади. Европада медиациянинг самарадорлиги ўртача 40-80%ни ташкил этади.
Медиациянинг мақсади –низо иштирокчиларининг ўз келишмовчиликларини мустақил ҳал қилиш лаёқатига, ўзаро талабларини қондиришга ва ҳар икки тараф учун баравар фойдали бўлган келишувга эришишларига кўмаклашишдан иборатдир.
Бу каби низони ҳал қилиш самарадорлигига низолашаётган тарафларда келажакка йўналтирилган мақсадли ҳаракатлари ҳисобидан кооперация ва коммуникацияга бўлган қобилиятнинг очилиши туфайли эришилади, бу эса низо тарафларига вақтни, пулни ва эмоционал ресурсларини тежашга ёрдам беради.
ХУЛОСА
Мазкур малакавий ишнинг хулосаси шундан иборатки, педагагик жараёнда низоли вазиятлар вақтли характерга эга бўлиб, улар мутассил ўзгариб бориши мумкин экан.
Педагоглар ушбу низоларни бошқарувчи ва уни ҳал этишнинг асосчиси саналад.
Педагогиc жараёнда низоларни гавдаланишида педагогларнинг маҳорати, ҳаётий тажрибаси, унинг психологик билимларга эгалиги кўп жиҳатдан белгилайди.
Бугунги кунда педагогларга низоли вазиятларга тушиб қолишида уларнинг рақобатга моиллиги қисман сабаб бўлсада, аммо кўпчиликлари эса низоли вазиятлардан қочҳишга ҳаракат қилишни ихтиёр этмоқдалар.
Уларнинг вазиятларга мослашиҳши билан вазиятларда қочиш ҳолати кўп томонлама педагогларни ортиқча толиқиш, руҳий чарчоқ ва муносабатларда тез асабийлашувларига сабаб бўлишини белгилайди.
Педагогларни низоли вазиятлардан чиқаришнинг энг мақбул йўли, ҳамкорликни шакиллантириш экан,чунки уларнинг кўрсаткичлари ҳамкорлик шароитида “вазиятлардан қочиш” вазиятларга мослашиб қолиш кўп мақбул келмайдиган вариант экан.
Хулоса сўнгида шуни таъкидлаш жоизки, ўқитувчилардаги ҳамкорликнинг ўсиши, ижодий ёндаши, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, шахслараро қўллаб-қувватлашга муҳит яратувчи омил бўлиб саналаркан.
Do'stlaringiz bilan baham: |