5
ДИНЛАРНИ ТАСНИФЛАШДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Динларни ўрганишда муайян мезон асосида тасниф этиб, тадқиқ этиш лозим
бўлади. Бу динларнинг тарихи, эътиқодий асослари, ақидалари, шунингдек, бир-
бирига қилган таъсири каби жиҳатларининг чуқур ва ҳар
томонлама мукаммал
ўрганилишига замин яратади.
Диншунослар турли илм-фан соҳалари вакиллари бўлиб, динларни ўзлари
мансуб бўлган илм йўналиши нуқтаи назаридан ўрганиб, турлича
таснифлаганлар. Шунинг учун бу таснифлар ўртасида баъзи тафовутлар бўлиши
табиий. Масалан, дин тарихи билан шуғулланувчи олимлар динларнинг юзага
келиш тарихига кўра
даврий жиҳатдан таснифлаганлар
2
. Бошқа
бир гурух
олимлар динларни пайдо бўлган ва тарқалган
минтақаларига кўра
таснифлаганлар
3
. Айрим диншунослар
диний мавзусига кўра динларни
таснифлаганлар
4
. Бундай тасниф диншуносликда энг кўп тарқалган. Чунки, у
тўлалигича диншунослик фанига асосланади. Бошқа
фанлар эса, динларнинг
фақат муайян қиррасинигина ўрганиш билан чекланади.
«Тарих ал-адён» асарида таснифлар иккита катта гуруҳга ажратилган:
1) Тарих, жўғрофия ёки диншунослик каби муайян фан соҳасига таянган
холис-илмий таснифлар.
2) Муайян фан соҳаси билан боғланмаган ноилмий таснифлар.
5
Динларнинг кўплиги, фирқа мазҳаблар ўртасидаги ихтилоф-низоларни назарда
тутган ҳолда диншунослар динларни муайян илмий таснифларни ишлаб чиқишга
мажбур бўлдилар. Бу жараёнда дунё динлари тобора тарқалиб бормоқда. Мазкур
тасниф динларнинг диний-эътиқодий жиҳатдан ўзаро фарқли алоқаси ва
диний
асосларига кўра, шунингдек, уларнинг ўзаро таъсири ва қолдирган унсурлари
омилларини муносабатини ифода этувчи илмий таснифдир.
Динларнинг илмий таснифлари диншуносларнинг ҳар
хил илмий
мойилликлари ва динлар тарихи борасида қўллаган услубларига кўра бир-
биридан фарқ қилади.
Баъзи диншунослар тарих фанидан таъсирланиб, динларни тарихий жиҳатдан
таснифлаганлар. Бошқа бир гурух олимлар жўғрофий нуқтаи назардан ёндашиб,
динларни улар пайдо бўлиб, тарқалган ва дунёнинг турли минтақаларига кўчиб
бориш ҳаракатларини тадқиқ этганлар.
Баъзи диншунослар мазкур тарихий ва жўғрофий таснифларнинг ҳам илмий
асосларини эътироф этган ҳолда динларни диний мавзусига кўра таснифлаган.
Бундай тасниф динларнинг диний тушунча ёки омилларига асосланади.
2
Костюкович П.И. «Религиоведение учебное пособие», Минск, 2001. С.53.
3
Йўлдошхўжаев Ҳ., Раҳмжонов Д., Комилов М. «Диншунослик» Т.: 2000. Б.23.
4
42 .ﺺ . ﺓﻧﺴ ﻼﺒ . ﺓﻴﺮﺪﻧﻜﺴﻹﺍ ةﺓ ﺍﻠﺛﻘﺎﻓﺓ ﺍﻠﺠﺎﻣﻌﺪ. ﻤﺣﻤﺩ ﻋﺜﻣﺎﻦ ﻤﻭﺍﻔﻲ. « ﻣﻧﻬﺞ ﺍﻟﻧﻗﺪ ﺍﻠﺘﺎﺮﻴﺧﻲ ﻋﻧﺪ ﺍﻠﻣﺴﻟﻣﻴﻦ ﻮ ﻣﻧﻬﺞ ﺍﻷﻮﺮﻮﺑﻲ». ﻤﺆﺴﺴ
5
.4 .ﺹ – 2000- ﺍﻠﻗﺎﻫﺮﺓ– « ﻥﺎﻴﺪﻷﺍ ﺦﻴﺭﺎﺘ » ﻦﺴﺣ ﺔﻔﻴﻠﺧ ﺩﻤﺣﻤ
6
Диншунослар ўртасида айниқса кенг тарқалган бундай тасниф диннинг
мавжудлигини иккинчи даражага қўядиган қандайдир бегона соҳага эмас, балки
асл ҳақиқий диншунослик фанига асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: