Христиан дини марказлари. Ҳозирги кунда христианлар динига мансуб бўлган ер юзасидаги халқларнинг муқаддас сиғинишадиган жойлари жуда кўп бўлиб, уларнинг аксарият қисми Европада Рим (Италия), Париж ва Лура (Франция). Фотима (Португалия), Варшава (Польша), Монсеррат (Испания) шаҳарларида жойлашгандир.
Христианларда энг қадрли саждагоҳларидан бири - бу Париж шаҳридаги Нотр-Дам ибодатхонаси бўлиб ҳисобланади. Бу ибодатхона Ииусус Христоснинг чиллак қилиниши ва ўлими билан боғлиқ муқаддас жой бўлиб, бутун Франция сайёҳларни ўзига жалб этувчи маскан бўлиб ҳисобланади. Нотр-Дам ибодатхонаси бутунлай тоғолча дарахти материалидан ясалган катта бир кошонадир. 1985 йилдан бошлаб бу ерда ҳар йили бутунжаҳон христиан ёшларининг куни ўтказилиб келинмоқда.
Ушбу ёшлар форумига Рим папаси Иоанна Павел II томонидан 1985 йили асос солинган эди. Ҳар йили бу ерга католик динига эътиқод қилувчи 500 мингдан ортиқ талаба ёшлар ташриф буюришадилар ва сиғинишадилар.
Европадаги энг йирик диний марказларидан яна бири Рим шаҳри бўлиб ҳисобланади. Бу қадим шаҳарда дунёга машҳур саборлар жойлашган. Улардан бир Сан –Жаванни ин - Латерано IV асрда бунёд этилган. Уни «Римдаги ва Ердаги барча черковларнинг онаси» деб улуғлашади. Унда Муқаддас ёдгорликлар жамланган: авлиё Петр ва Павел бошлари, иудей Нуҳ пайғамбари, Аароннинг муқаддас темир таёғи, Мариянинг ёпинғичи, Сирли оқшомлар ўтказилган стол қисми, «ҳақиқий хоч» устуни шулар жумласидандир. Бизнинг давримизгача табаррук зинапоя сақланиб қолган. У Иерусалимнинг Пилат саройидан олиб келинган. Ривоятларга кўра, ундан Исо пайғамбарни қатл этишга олиб чиқишганмиш. 28 мармар зиналаридан фақат тиззаларни букибгина кўтарилиш мумкин. Ҳозирги вақтда Сан-Жаванни ин-Латерано Рим кафедрал сабори ҳисобланади.
Римдан ташқарида Ватикан шаҳар-давлати жойлашган. У католик черковлари маркази, унинг раҳбари Рим папасининг қароргоҳи ҳисобланади. Ватиканда маданиятнинг бебаҳо хазиналари тўпланган. Жумладан Авлиё Петр сабори ўзининг улуғворлиги билан кишини ҳайратга солади. Бу ерга дунёнинг ҳамма томонларидан зиёратчилар оқиб келади. Удумга кўра улар йўл кўрсатувчи Авлиёлар машҳур хайкаллари пойини ўпиб, тавоф қиладилар. Католик байрами - Пасха кунлари айниқса Ватикан гавжум бўлади. Папа Авлиё Негра майдонига тўпланганларга худодан эзгулик тилайди. Унинг таъсирли нутқи тоат-ибодат руҳига сингиб динга эътиқод қилувчиларни чуқур ҳаяжонга солади. Барча католикларнинг Олий мартабали Отаси илоҳий сўзларини жон қулоқларини бериб тинглашади.
Юқорида тилга олинган христиан муқаддас ёдгорликлари ва удумлари ва удумлари рўйхати шулар билан тугамайди. Илоҳий сиғиниш жойлари ва буюмлари хилма-хиллиги, сони бўйича дунёнинг бирор бошқа дини христианликка тенг келмайди.
Шуни қайд қилиш керакки, ҳозирги кунда ҳам Европанинг бошқа ҳудудларида ҳам, жумладан Бельгиянинг Брюге, Италиянинг Турин, Франциянинг Лурд, Польшанинг Ясна-Гуру шаҳарларидаги муқаддас қадамжо жойлар христиан динига эътиқод қилувчи миллионлаб зиёратчи сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқдалар.
Ривоятларга кўра, Ииусус Христос вафотидан сўнг унинг жасади зиғир толасидан тўқилган матоларга ўралиб, хушбуй ҳид тарқатувчи мирра смоласи ва зайтун ёғига шимдирилиб қоядаги ғорга жойлаштирилган. Кафан эҳтиёткорлик билан сақланганлиги сабабли христианлар унга муқаддас табаррук сифатида ҳанузгача сиғиниб келмоқдалар. XIX аср ўрталарига келиб, Ииусус Христосга таълуқли 42 донадан иборат асл нусхага эга бўлган кийим кечаклар: елкага ташланадиган, енгсиз камзуллар ҳам сақланиб қолган. Ҳозирги кунда бу камзуллар Италиянинг Турин шаҳридаги бош соборида кумуш билан зирҳланган нафис сандиқчада ҳамон сақланиб келинмоқда. У ҳар 25 йил мобайнида бир марта халқ оммаси олдида намойиш этилади. Бундай пайтларда Турин шаҳрига 3 млн. га яқин зиёратчилар келишади. Табаррук нарсанинг охирги маротаба намойиш амаллари 2003 йилда ўтказилган. Уни кўриш учун кишилар 15-16 соатдан ортиқ навбат кутиб туришадилар.
Бошқа бир муқаддас нарса Ииусус Христосга тегишли «қон томчиси» бўлиб, у Бельгиянинг Брюге-шаҳридаги ибодатхонада сақланиб келинмоқда. Ўз вақтида бу табаррук нарсани Иерусалим патриархи (руҳонийси) Белгиялик граф Гьери Эльзасскийга совға сифатида ҳадя қилинган. Ҳозирги пайтда ҳар жума куни муқаддас «қон томчиси» биллурдан ясалган махсус идишда “Қон куни” байрамида оммага намойиш қилинади ва зиёратчилар томонидан тавоб этилади. Байрам тантаналари бутун Брюге шаҳри кўчалари бўйлаб ўтказилади ва унда ўн минглаб зиёратчи-сайёҳлар қатнашадилар.