Исломдан аввал туркий халқларнинг дин тушунчасини ифодалаш учун турли даврларда “drm”, “darm”, “nom” ва “den” каби сўзларни ишлатганлари маълум. Улардан “drm”, “darm” дин, ақида маъносида санскритча (қадим ҳинд тили) “dharma”дан (Пали тилида dhamma); “nom” дин ишонч, қонун маъносида суғд тилидан кириб келганлиги айтилади. - Исломдан аввал туркий халқларнинг дин тушунчасини ифодалаш учун турли даврларда “drm”, “darm”, “nom” ва “den” каби сўзларни ишлатганлари маълум. Улардан “drm”, “darm” дин, ақида маъносида санскритча (қадим ҳинд тили) “dharma”дан (Пали тилида dhamma); “nom” дин ишонч, қонун маъносида суғд тилидан кириб келганлиги айтилади.
Рус тилида дин маъносини англатадиган «религия» сўзининг келиб чиқиши борасида луғатларда бир қанча ёндашувлар келтириб ўтилган. Улардан баъзиларига кўра мазкур атама лотинча «religio» сўзидан келиб чиқиб, «диёнат, диндорлик, тақводорлик, художўйлик, мўминлик, тақво, муқаддас нарса ёки жой, қадамжо, зиёратгоҳ, ибодат–топиниш–сиғиниш ва у билан боғлиқ диний маросимлар» деган маъноларни англатади. - Рус тилида дин маъносини англатадиган «религия» сўзининг келиб чиқиши борасида луғатларда бир қанча ёндашувлар келтириб ўтилган. Улардан баъзиларига кўра мазкур атама лотинча «religio» сўзидан келиб чиқиб, «диёнат, диндорлик, тақводорлик, художўйлик, мўминлик, тақво, муқаддас нарса ёки жой, қадамжо, зиёратгоҳ, ибодат–топиниш–сиғиниш ва у билан боғлиқ диний маросимлар» деган маъноларни англатади.
Иккинчи гуруҳ тилшунослар «religio» сўзи семантик, маъно ва морфологик жиҳатдан «relegere» сўзи билан боғлиқ бўлиб, «янгидан тўпламоқ, янгидан танлашга киришмоқ, қайта ишлаб чиқиш учун олдинги синтезга қайтиш» каби маъноларни англатади, деб таъкидлайдилар. - Иккинчи гуруҳ тилшунослар «religio» сўзи семантик, маъно ва морфологик жиҳатдан «relegere» сўзи билан боғлиқ бўлиб, «янгидан тўпламоқ, янгидан танлашга киришмоқ, қайта ишлаб чиқиш учун олдинги синтезга қайтиш» каби маъноларни англатади, деб таъкидлайдилар.
Диний нуқтаи назарга кўра, дин – муайян диний эътиқодларга, яъни илоҳга, унинг томонидан инсонларга хабар етказувчиларнинг ғайриоддий салоҳиятга эга эканига (пайғамбарлик), инсонлар атрофида унга кўринмайдиган аммо ундан анча юқори даражада турувчи мавжудотлар борлигига (фаришталар, жинлар) инсон идеал ҳаёт кечириши учун азалдан белгиланган қонуниятлар мавжудлигига (муқаддас китоблар), инсон ҳаёти мунтазам назорат остида эканига, қилинган барча яхшилик ва ёмонлик учун мукофот ёки жазо муқаррарлигига (охират, ҳисоб-китоб қилиниш), инсон қисмати аввалдан белгиланишига (тақдир) ва шу каби қарашларга ишониш, уларни ақида сифатида қабул қилишдан иборат. - Диний нуқтаи назарга кўра, дин – муайян диний эътиқодларга, яъни илоҳга, унинг томонидан инсонларга хабар етказувчиларнинг ғайриоддий салоҳиятга эга эканига (пайғамбарлик), инсонлар атрофида унга кўринмайдиган аммо ундан анча юқори даражада турувчи мавжудотлар борлигига (фаришталар, жинлар) инсон идеал ҳаёт кечириши учун азалдан белгиланган қонуниятлар мавжудлигига (муқаддас китоблар), инсон ҳаёти мунтазам назорат остида эканига, қилинган барча яхшилик ва ёмонлик учун мукофот ёки жазо муқаррарлигига (охират, ҳисоб-китоб қилиниш), инсон қисмати аввалдан белгиланишига (тақдир) ва шу каби қарашларга ишониш, уларни ақида сифатида қабул қилишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |