Иккинчиси, Худо билан инсонларни боғлаб турувчи культ ёки культлар мажмуаси. Юкорида айтилганидек хар бир динда топиниш объекта - Худо булиши лозим. Яратувчи билан инсонни боглаб турадиган ибодат ва маросимлар мажмуи (қурбонлик, рўза, байрамлар) культ деб аталади. Культлар кундалик ёки мавсумий, якка тартибдаги ёки жамоавий каби кўринишларда бўлиши мумкин. Жумладан, ислом динида «Намоз мўминнинг меърожи» (яъни Аллох таолонинг ҳузурига кўтарилиши) ҳисобланса христианликдаги «сирли маросимлар»да Мукаддас Руҳнинг ўзи иштирок этади деб ҳисобланади. Шу тариқа, мавжуд барча динларда культлар воситасида эътиқодчилар ўз илоҳлари билан боғланадилар.
Учинчиси эса эътиқодчиларни ўзида жамлайдиган диний ташкилотларнинг мавжудлиги. Диний ташкилот, бу бир дин издошларининг жамоавий равишда ўз диний расм-русум, ибодат маросимларини ўтказадиган, диний таълим оладиган муассасаларидир. Бу, исломда - масжид, мадраса, христианликда - черков, семинария, яҳудийликда - синагога ва хоказо.
Бугунги кунда, диншуносликка бағишланган адабиётларда асосан қўйидаги тасниф келтирилади:
1.Примитив диний тасаввурлар (уруғ-қабила динлари) - тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сеҳргар, шаман ёки қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. Улар миллат динлари ва жаҳон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, ҳозирда Австралия, Жанубий Америка ва Африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган;
2.Миллат динлари - маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. Уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), ҳиндуийлик (ҳиндларга хос), конфуцийчилик (хитой миллатига хос), синтоийлик (японларга хос) киради;
3.Жаҳон динлари - дунёда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар. Улар сафига одатда буддавийлик, христианлик ва ислом динларини киритадилар.
Бундан ташқари динлар таълимотига кўра монотеистик - яккахудолик (яҳудийлик, ислом) ва политеистик - кўпхудолик (ҳиндуийлик, конфуцийчилик) динлари ва хоказоларга бўлинади. Диншуносликка оид замонавий тадқиқотларда яҳудийлик, христианлик ва ислом динларини Иброҳимий динлар (Авраамические религии) ёки самовий динлар деб аташ ҳам кузатилмоқда.
Давлат билан дин (диний ташкилотлар) ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, улар бугунга келиб қуйидаги учта асосий туркумга ажратилади:
1.Идентификацион модель. Бундай моделни биз, мисол учун, Дания, Англия, Греция, Швеция, Финляндия, Норвегияда (яъни Европа иттифокининг деярли учдан бир қисмида), Саудия Арабистони, Бруней қироллиги, Катар, Эрон ислом республикасида кузатишимиз мумкин.
2. Сепарацион , яъни давлат диндан ажратилганлигига асосланган модель. Давлат билан дин ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг бу турига АҚШ, Франция, Нидерландия, Туркия, МДҲ, давлатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси каби давлатларни мисол сифатида келтириш мумкин.
3. Кооперацион - нейтралитет модели. Германия, Испания, Италия, Бельгия, Люксембург, Австрия каби мамлакатларида ўз аксини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |