Дилмурод Қуронов. Чўлпоннинг туғилган йили



Download 477,29 Kb.
bet18/28
Sana23.07.2022
Hajmi477,29 Kb.
#840793
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
Чўлпон 2

Чўлпоншунослик
Чўлпон адабиёт саҳнасида кўриниши биланоқ кўзга ташланган ижодкорлардан. Бинобарин, чўлпоншунослик унинг ижоди билан бирга бошланган десак, муболаға бўлмас. Унинг матбуотда эълон килинган биринчи асари эса, мутахассисларимизнинг аниқлашларига қараганда, «Садойи Туркистон»нинг 1914 йил 18 апрель сонида «Абдулҳамид Сулаймоний» имзоси билан босилган «Туркистонли қардошларимизга» шеъридир. Гарчи «Абдулҳамид Сулаймоний» номи 10-йиллардаги матбуот саҳифаларида тез-тез учраб турса-да, у ҳақдаги дастлабки мақолалар 20-йилларнинг бошларида пайдо бўлди. Ва буларнинг биринчиси татар ёзувчиси Зариф Баширий (1888-1962)нинг 1923 йил 4 майда «Туркистон» газетасида шоирнинг илк тўплами «Уйғониш»га ёзилган тақризи эди. Шу йили мазкур газетанинг 10 декабрь сонида мунаққид Вадуд Маҳмуд(1897— 1976)нинг шоирнинг иккинчи шеърий тўплами ҳақидаги «Чўлпоннинг «Булоқлар»и» номли тақризи босилиб чиқди. 1924 йилда татар адабиётшуноси Абдураҳмон Саъдий (1889—1956), 1925 йилда машҳур Абдулла Қодирий у ҳақда ёздилар.
1927 йилда танқидчи Олим Шарафиддинов(1903—1943)нинг «Ўзбек шоирлари. (Чўлпон)» («Қизил Ўзбекистон» газетаси, 14 февраль) мақоласи билан матбуотда шоир ижоди ҳақида катта баҳс очилди. О.Шарафиддинов Чўлпон ижодини илмда эндигина шаклланиб келаётган марксча методология асосида текширади ва унинг асарларига синфий ёндашиб, «Чўлпон бойлар, миллатчи зиёлиларнинг мафкурачисидир, шуларнинг шоиридир», «Чўлпоннинг асарлари босдирилар экан, уни қаттиқ таҳлил қилиб, кучли цензурадан ўтказиб, мувофикларини босиш керак» деган хулосани беради. Унга жавобни ёш Ойбек берди. «Чўлпон шоирни қандай текшириш керак?» деган мақола билан чиқиб, унинг шеърларини мафкура эмас, санъат қонунлари асосида текшириш лозимлигини уқдирди ва русларнинг Пушкинга муносабатини ибрат қилиб келтирди. Баҳсга журналист, партия ва давлат ходимларидан Усмонхон Эшонхўжаев (1898—1938) аралашади. «Мунаққиднинг мунақ-қиди» («Қизил Ўзбекистон» г., 22, 23, 27 июнь) мақоласини ёзиб, Ойбекнинг фикрларини рад этади. Шоирга «дунёқараши йўқ», «таназзулпарвар», «хаёлпараст» деган айбларни ёпиштиради. Улардан «чўлпонизм»ни келтириб чиқаради ва бунинг ёшлар учун ғоят за-рарли эканлигини тушунтиришга тушиб кетади. Ойбек «Мунаққиднинг мунаққиди» мақоласининг эгасига» жавоб (мазкур газета, 23 август) билан чиқади. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби Акмал Икромов Республика маданият ходимларининг шу йил 4—5 октябрда бўлиб ўтган 2-қурултойидаги «Мафкуравий жабҳадаги кураш ва маданият ходимларининг вазифалари» номли маърузасида баҳсга якун ясайди. О. Шарафиддинов ва Усмонхон фикрларини қўллаш билан чекланмай, «Чўлпонни қайта тарбиялаш мумкинлиги» масаласини ҳам «баҳсли» ҳисоблайди. Шу тариқа, унинг ижоди устидан «зарарли!» деган ҳукм чиқарилади. Чўлпон қурултой ҳайъатига арзнома билан мурожаат қилади, кейинги шеърларида қисман «миллатпарастлик» кайфиятлари бўлганлигини тан олган ҳолда ўзига қўйилаётган барча сиёсий айбларни рад этади. Унга қулоқ солмайдилар ва қурултойдан қувиб чиқарадилар. Машҳур адабиётшунос Озод Шарафилдинов ушбу 1927 йил можаросини «Адабиётшунослик ва танқиднинг манқуртга айланиши» деган кўп йиллик ва кўп пардалик фожианинг биринчи пардаси» деб атайди.
Шундан кейинги ўн йил Чўлпон ва чўлпончиликка қарши кураш билан ўтди. Шўролар ҳукумати уни «фош қилиш»га ўз даврининг деярли барча ижодкор зиёлиларини жалб қилишга муваффақ бўлди. У ҳақда Москвада ўқиб келган ёш Отажон Ҳошимдан тажрибали, дунё кўрган Миёнбузрук Солиҳовгача, йўқсулпарвар танқидчи Анқабой Худойбахтовдан ёзувчи М. Шевердингача ёздилар. Абдураҳмон Саъдий 20-йиллардаги қарашларидан чекиниб, Чўлпонни «ашаддий миллатчи» қилиб кўрсатди. «Ким ўзар»лик мусобақаси шу даражага етдики, унинг ҳали нашр қилинмаган китоблари ҳақида «фош этувчи» сўз айтиб, соврин талашдилар. Ёзувчи Туйғуннинг Чўлпон қамалишидан озгина олдин 1937 йил 22 майда «Ёш ленинчи» газетасида эълон қилган мақоласи шоирнинг босилмасдан изсиз йўқолган «Жўр» номли шеърий тўплами ҳақида эди.
Шу тариқа, бу машъум фожианинг «иккинчи пардаси» (О. Ша-рафиддинов) Чўлпоннинг ҳибсга олиниб, қатл қилиниши билан якунланди.
Ниҳоят, замон айланиб, шўро тизимининг темир мурватлари бир оз дарз кетиб, 1956 йил шабадалари 30-йиллар қатағонларини юмшатгандек бўлди. Чўлпон оқланди. Тезкорлик билан унинг ижодий меросини ўрганувчи беш кишилик (Баҳром Раҳмонов -Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби — раис; аъзолар: Уйғун, Мирзакалон Исмоилий, Ғулом Каримов, Озод Шарафиддинов) эътиборли ҳайъат тузилди. Лекин иш силжимади. 60-йилларнинг ўрталарида «Ўзбек тили ва адабиёти» журналида шоирнинг уч-тўрт шеъри билан «Шўро ҳукумати ва санойи нафиса» деган мақоласи чиқди-ю, яна ҳамма нарса тақа-тақ тўхтаб қолди. Аксинча, у ҳакдаги фикр ва баҳо деярли олдингидай давом эта-верди. Ҳатто бу борадаги хатти-ҳаракатлар жазолана бошлади. Масалан, 1968 йилда тузилган «Тирик сатрлар» антологияси, биринчи навбатда, Чўлпон шеърларидан намуналар киритилгани учун босмахонадан чиқмай, қатағон қилинди. Ношир ва муҳаррир Марказқўм мақомида муҳокама қилинди. 70-йилларнинг охирида эса, Чўлпон ва унинг замонаси тадқиқига қўл урган Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти бошида калтак синди. Ва бу ҳол қайта қуриш ва ошкоралик замонигача давом этди. Ниҳоят, 1988 йилда «Кеча ва кундуз» романи Озод Шарафиддинов сўзбошиси билан «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинди. Бир йил ўтар-ўтмас, «Юлдузча» нашриёти шоирнинг «Баҳорни соғиндим» номи билан мўъжазгина шеърий тўпламини чоп этди. 1991 йилда Ғафур Ғулом нашриёти адибнинг «Яна олдим созимни» номи билан салмоқли китобини босиб чиқарди. Мустақиллик Чўлпон ижодини халққа танитишни янги асосларга кўчирди. «Хазина» илмий-ижодий бирлашмаси 1993 йилдан унинг уч томлик асарлари нашрини бошлади ва шундан иккитаси 1994 йилда нашрдан чикди. «Маънавият» нашриёти шоир таваллудининг 100 йиллигига унинг «Гўзал Туркистон» номли бир шеърий тўпламини эълон қилди. Айни пайтда, у ҳакда кенг кўламда тадқиқотлар ҳам майдонга кела бошлади. Дастлабкилари истиқлолимиз билан изма-из майдонга келди. Булар Озод Шарафиддиновнинг «Чўлпон. Шоир ҳақидаги ривоятлар ва ҳақиқатлар»4, Наим Каримовнинг «Чўлпон» рисолалари эди. Шу йили 3. Эшонова «Чўлпон поэзиясининг ғоявий-бадиий хусусиятлари» мавзуида номзодлик диссертацияси ёқлади. Бир йил ўтгач, Д. Куро-нов «Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романида характер психологизми» номида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1998 йилда ушбу муаллифнинг «Чўлпон насри поэтикаси» мавзуидаги докторлик иши ёкданди. Шунингдек, унинг адабий-эстетик қарашлари, миллий-поэтик тафаккури, публицистик маҳорати билан боғлиқ қатор диссертациялар ёзилди ва ёзилмоқда. Айни пайтда бир қатор рисолалар, китоблар ҳам нашр қилинди. Тадқиқотчилар орасида Чўлпоннинг ҳассос ва фидойи мухлиси Озод Шарафиддиновнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш керак. Олимнинг 1991 йилда нашр этган «Чўлпон» рисоласи у ҳақда қилинаётган ишларнинг мазмун ва йўналишини белгилаб берган китоб бўлди. «Чўлпонни англаш» эса, моҳиятан чўлпоншунослик тарихининг бугунги кун талқинидир. Ёшлардан Чўлпон насри бўйича Д. Қуронов самарали ишламоқда.
2003 йилда Н. Каримовнинг «Чўлпон» маърифий романи «Шарқ» нашриётида босилиб чиқди.
Адибнинг ҳаёти ва ижодини атрофлича ўрганиш ва ҳар томонлама баҳолаш, хусусан, янги ўзбек адабиётининг шаклланиши ва тараққиётидаги ўрнини илмий асослаб бериш ишлари энди бошланмоқда.

Download 477,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish