Диёра даврон яхуда Искариот



Download 15,53 Kb.
Sana28.04.2022
Hajmi15,53 Kb.
#588372
Bog'liq
Яхуда Искариот (2)


Диёра ДАВРОН
Яхуда Искариот
(Китобдан олганларим)
Қалбнинг овозига қулоқ солиб, унга эргашиб, бор вужудини топширган тана эгасини энг хавфли инсон деб ҳисоблайман! Леонид Андреевнинг асарини Нодира Афақова таржима қилиш мобайнидаги қалбан туйғулари айнан қандай кечганини билмадим, аммо, мен вайрон бўлдим. Муҳаббатнинг энг чўққиси балки шудир. Нима излаётганини билмайдиган телбагина Яхуда одамларнинг наздида ёлғончи, каззоб Яхуда нега бу қалбан кўр инсонларни кўзини очмоқчи бўлдинг? Ахир улар чиркин ёлғонни севадиларку. Бизнинг ҳозир яшаётган ҳайотимизда соф дилли, қалбан Аллоҳга яқин оқибатли инсонлар ўз оромини ўлим билан топишади. Инсонлар қалбан, руҳан, жисмонан кўрдир. Балки манқуртга айланиб бўлгандир. Яшаш учун ҳам зерикар. Қалбини, умрини, борини бахш этган шогирдларинг қани Исо? Нега атрофингдаги инсонлар бунчалар ялтироқ қоғоздаги каззоб. Пётр ва Иоан энг суюкли шогирд бўлиши учун нималар қилмади? Улар қилган бепарволикни барча ҳам қила олмайди. Бир тоғни кўтариб айлантирмагани қолганди Эҳ! эссиз, эссиз. Бу мухаббатни буюмгами, инсонгами ёки жонзотгами берганида Исо бунчалар оғринмасди, бунчалар жабр кўрмасди. Чиндан улар ҳақиқий шогирддек давомчи бўлиш ҳайолида бўлгандир. Ахир кўз ўнгида суюкли кишиси, мўтабар Устози хочга михланса-ю, оддий халқ ичидан бегона тугил шогирдлари ҳам чиқмаса. Яхуда сен чиндан телба эдинг. Шу сабабли бу ишни ўйламасдан қилдинг. Ақли расо, илмли инсонларчи? ‘’Айбсиз инсонни суд жазоламайди’’ бу ўзини овутиш учун айтилган оддийгина сўз. У доимо кимнингдир ҳоҳиши, манфаати учун ишлашни телба Яхуда ҳам билар экан. Аслида абадият бошланганда бу воқеалар бизнинг ёдимиздан чиқади. Уни сарҳисоби эса ўчмас қайдномададир. Севган инсонни ёки яқинини жирканч кўлдан чиқариб денгизга улоқтирилиши – хиёнат бўлса, бундай хиёнатни ҳамма ҳам қила олмайди. Шунга ўхшаш жуда кўп асарларда Искариот ланатлангандир, каззоб дейилар ёки бошқача талқин қилинар, аммо, мен учун у шунчаки ожиз инсон. Бошқаларга ёвуз нияти бўлмаган ғалати шахс. Унинг мурдаси ҳайвонлар билан бир бўлиб кетган бўлсада, у шахс эди. Яҳуда бутун оламдан биргина мехр истади. бир тан бир жон бўлган яқини аёли ҳам уни ялқовликда, синган қалб ва тугаган тоқатга туқта қўйди.Тақдир ҳоҳиши билан Исони учратган каззоб унга мехр қўйгиси келди. Ў ҳам мехрибон, суйган кишиси бўлишини ҳоҳлади. Нархи жуда арзон ва ҳеч кимга керак бўлмаган мехрни афсус унга ҳам раво кўрмади. Пётр ва Иоан ҳуддики қўғирчоғидек ўз устозларини қизғанишар ҳеч кимга беришни истамас, айниқса ёлғончи яҳудага (ўзи йемас итга ҳам бермас)эди. Шунга қарамасдан Исонинг муомаласи уни ҳам кимдир одам сифатида кўришини ҳис қилган Яҳуда умрини унга бахш этди. У ўзини ўзгартирмоқчи, Пётр ва Иоандан яхшироқ эканини бутун вужуди билан исботлашга ҳаракат қилар эди. Бир тарафдан уларнинг Исога яқинлашуви фақатгина манфаат эканини хаттоки тахмин қилгиси ҳам келмасди. Қалб жуда кучли нарса экан у Яҳудони кўп ҳолларга солишга уринди ва унинг амри билан бир тўда манфаатдорлар тўдасидан чиқариб бошқа бир қотилларга Исони тутди. У шунчалик беғубор эдики Исога бу қилмиши ортидан бирон захмат етади деб ўйламаган хаттоки. Уни олиб кетиши учун келган аскарларга қўлидан қаттиқ тутмасликни илтимос қилган Яҳуда тирик ҳолда хочгамихланишини билганида шу ишни қилармиди? Исо учун жаннат ва дўзахни вайрон қилишга таййор инсона? Исо қўлга олингач на уйқусида ва на йейишида ҳаловат туймаган Яҳуда Пётр, Иоан ва Фомонинг ёнига борди. Бориши билан хоин номини олган Яҳуда ҳолсиз қалби минг пора бўлиб, ҳали хам устозини қутқаришдан умидвор бўлиб қараса, шогирдлари бу вақт ёзилган ва ҳали иссиғи кетмаган ўрин, ранги ўзгармаган дастурхон неьматларидан нима билан шуғиллангани маьлум эди. Биргина ёшдан шишган юзларни назарга олмасак хеч нима бўлмагандай ўтиришидан Яҳуда портлади ’’Оҳ! қанчалар инсонсизлар устоз не аҳволда, сизлар эса хотиржам, қанчалик разолат ботқоғига ботиш керак бундай бўлиш учун. Устоз ўлимига бир кун ҳам бўлмасдан бемалол уҳлаб, қайси томоғингиздан таом ўтди? Кимки севса, нима қилиш керак деб сўраб ўтирмайди? У боради ваҳамма ишни қилади. У уввос солади, тишлайди, душманни бўғиб ўлдиради ва суякларини синдиради унинг! Ким севади! Ўғлинг чўкиб кетаятган пайтда, наҳотки шаҳарга бориб, йўловчилардан:’’Нима қилай? Ўғлим чўкиб кетяпти’’, деб ўтирсанг? Ўзингни сувга отиб, ўғлинг билан бирга чўкиб кетмайсанми? Ким севса шундай қилади!. Наҳотки шунча сўз бекорга кетди. Наҳотки – у одамларнинг жамики гунохини ўз гарданига олди. Унинг қурбонлиги гўзал! Дея узини овутаятганини сезмаса. Эх! Одамзод аслида нима бўлаятганини телба Яҳуда сезганда нега сиз ақилли инсонлар билмаяпсизлар? Исо барча гунохларни олганида унинг йелкаси ер қаридан кўтарилмас эди. Исо ҳақида келажак авлодга малумот етказиш учун қолган хоин шогирдлардан қандай тарих туғилади? Балки тарихни ёзган барча инсонлар хоиндир.
-Яҳуда сен одамзод уғлини бўса ила сотасанми?
-Ҳа! Муҳаббат бўсалари ила сотамиз биз сени!
Аёллар дунёни кўз ёши билан ювиши бу ҳақиқат! Бечорагина она! Инсонларни оқ йўлдан юришини истаган, ҳаракат қилган ва якунда хоин номи билан қўшиб айтилган бечорагина Кариотлик Яхуда. Барча нарсанинг якуни бўлганидек, сенинг ҳам ниҳоянг тугади.
Муҳаббати ўлдирган Яхуда!
Download 15,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish