ижтимоий назорат вакили (агенти) вазифасини бажаришади.
Агар назоратни якка шахс амалга оширса, бу индивидуал тавсифга эга бўлади ва агар бутун бир жамоа, оила, дўстлар, мактаб, маҳалла (қўни-қўшнилар) томонидан амалга оширилса, ижтимоий тавсифга эга бўлади ҳамда ижтимоий назорат дейилади.
Ижтимоий назорат вакиллари инсонлар хулқ-атворини бошқаришнинг энг муҳим воситаси бўлиб, девиант хулқ-атворнинг олдини олишда ҳам ушбу жамоаларнинг ўрни катта бўлади.
Инсон тарбиясида энг биринчи ва энг муҳим ижтимоий назорат институти бу - оиладир. Фарзанд тарбиясида ва баркамол авлодни шакллантиришда соғлом оила муҳитининг ўрни каттадир.
«Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос
анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади».1
Инсон хатти-ҳаракати, хулқ-атвори ва фаолиятини таълим муассасалари, маҳалла, меҳнат жамоаси, умумдавлат миқёсида эса, қонунни муҳофаза қилиш органлари (суд, прокуратура, милиция) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан ижтимоий назорат институтлари вазифасини бажаришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |