95
тезисы
урогенитал хламиДиозли беморларДа умумий
ва махаллий иммунитет холати
ФАТТАХОВ Б.Ш.
Республика ихтисослаштирилган Дерматология
ва Венерология илмий амалий тиббиёт маркази
маълумки, сийдик таносил аъзолари тизими
ногонококкли яллиғланиш холатларининг 60 %га
яқини урогенитал хламидиоз, уреамикоплазмоз
ва уларнинг ассоциациясига тўғри келади. Ҳо-
зирда бу қўзғатувчиларнинг ахамияти нафақат
сийдик-таносил аъзолари, балки кўриш тизими,
бўғимлар, нафас тизими ва бошқалар билан ҳам
характерланади.
турли изланувчилар томонидан урогенитал
хламидиоз ва уреаплазмоз холатларида хужай-
ра ва гуморал иммунитет ўрганилган ва унда-
ги фикрлар турличалиги билан характерлана-
ди. барча инфекцион жараен учун хос бўлган
т-лимфоцитларнинг функционал ва сон жихатдан
ўзгариши (CD4+ / CD8+ индексининг ўзгариши),
Ig m миқдорининг ошиши периферик қонда фа-
гоцитларнинг ошиши урогенитал инфекцияларга
бағишланган кўпгина илмий изланишларда ўз ис-
ботини топган.
умумий иммунитетдан ташқари инфекцион
агентга қарши ҳимоя, патогенез ва яллиғланиш
жараенининг локализациясида локал иммун ме-
ханизмларининг ахамияти катта. жумладан, им-
муноглобулинлар нормал иммун жараёнга жа-
вобгар а, м, G синфларининг миқдори в-лимфо-
цитларнинг функционал холатига боғлиқ. локал
иммун жавобнинг холатида ўзгариш лар шиллиқ
қават яллиғланишининг узоқ давом этувчи сурун-
кали кечиши, махаллий синтезланувчи иммуно-
глобулинлардаги баланснинг ўзгариши, аввалам-
бор секретор иммуноглобулин а нинг танқислиги
билан кечади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бизнинг тадқи-
қотимизнинг мақсади урогенитал хламидиоз ва
уреамикоплазмоз билан хасталанган эркакларда
умумий ва махаллий иммун (s Ig a, Ig m, Ig G) па-
раметрларини ўрганиш бўлди.
кузатувда урогенитал хламидиоз билан
оғриган 20–45 ешли 65 та эркак бўлди. улар-
нинг ҳаммасига ташхис бактериологик, пцР ва
қон зардобида хламидий, уреаплазма ва мико-
плазмага махсус Ig m и Ig Gларга иФа тахлили
ўтказиш орқали қўйилди.
1–20 бемор сийдик таносил тизимининг паст-
ки қисми зарарланиши, яъни асоратланмаган,
2–45 бемор сийдик таносил тизимининг пастки
ва юқори қисми, яъни тотал уретрит ва сурункали
простатит кўринишидаги асоратланган.
ўтказилган текширувларда маълум бўлишича,
бу гурухларда лимфоцитларнинг популяцион тар-
кибида бир қанча тафовутлар аниқланди. бунда
биринчи гурух пациентларида хужайра имму-
нитети кўрсаткичлари контрол гурухдан деярли
фарқ қилмади. иккинчи гурухда CD8+ ва CD19+
хужайралари ошиши кузатилди. олинган маълу-
мотлар шуни кўрсатдики, яъни урогенитал хлами-
дийли инфекцияларда иммунологик ўзгариш ку-
затилиб, бу холат сийдик таносил тизимининг за-
рарланиш махаллий иммунитет кўрсаткичларини
яллиғланиш жараенининг жойлашишига қараб
ўрганилганда, олдинги уретритли пациентларда
s Ig a ва Ig G нинг кескин кўтарилиши 119 ± 4,4
ва 1105 ± 91, ва бу кўтарилиш айниқса s Ig a да
яққоллиги кузатилади. Ig G кўрсаткичи асорат-
ли яллиғланишли шаклли пациентларда контрол
сондан анча юқорилиги 1322 ± 78 ва бунда Ig G /
Ig a нисбати ўсиши кузатилди. бу холат махал-
лий гуморал иммунитетнинг кескинлиги, яъни
макроорганизмнинг мавжуд инфекцион жараен
билан курашиш қобилияти хали етарлилигидан
дарак беради.
иммуноглобулинлар миқдорини касаллик
муддатига нисбатан ўрганилганда s Ig a ва Ig G
миқдорлари контрол гурухга нисбатан сезиларли
57 ± 6,1 ва 734 ± 85 га пасайганлиги маълум бўлди.
бунда маълум бўлдики, жараен қанчалик узоқ
муддат давом этган бўлса, махаллий гуморал
иммунитет кўрсаткичлари шунчалик пасайиши ку-
затилди. бу холат уретра шиллиқ қаватидаги им-
мунокомпетент хужайраларнинг иммуноглобулин-
лар синтези фаолияти пасайганлиги ва узоқ да-
вом этувчи персистирловчи инфекция оқибатида
иккиламчи иммунодефицит холатидан далолат
беради.
шундай қилиб, урогенитал хламидиозли бе-
морларда умумий иммунитет тизимида ўзгариш-
лар кузатилади, бу ҳолат ҳужайрали иммуни-
тетни танқислиги ва гуморал звенода фаоллик
ҳолати билан, ҳамда маҳаллий иммунитет ти-
зимида носпецифик Igm, IgG ва sIga ни миқдо-
рини пасайиши билан кузатилади; ногонок-
кокли уретрит билан касалланган эркакларда
иммуноглобулинлар концентрацияси турли йўна-
лишда ўзгаради ва бу — уроегнитал трактда
яллиғланиш жараенининг давомийлик муддати
ва тарқалганлик даражасига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |