Депутат томонидан муқаддас қадамжоларга саёҳат ташкил этилди



Download 17,46 Kb.
Sana22.07.2022
Hajmi17,46 Kb.
#839165
Bog'liq
Сурхондарё вилояти мақола


Депутат томонидан муқаддас қадамжоларга саёҳат ташкил этилди
Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати Ўрол Шерхонов ташаббуси билан ёзги дам олиш кунларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида тумандаги 65-сонли умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиларидан 25-нафарига Термиздаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга саёҳат ташкил этилди.
Дастлаб, саёҳат ислом оламининг буюк алломаси Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёрат- гоҳидан бошланиб, тарихчилар томонидан бобокалонимиз ҳақидаги тарихий воқеалар тингланди. Депутатимиз ҳамроҳлигида ўқувчи ёшлар мазкур зиёратгоҳга ташриф буюриб, тарихий обидалар ва маъданий меросимиз ҳақида чуқур билимга эга бўлдилар. Айтиш жоизки, манбаларда Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг 400 дан ошиқ асарлар ёзганлиги, бу асарлар дунёвий ва диний илмларнинг турли соҳаларига бағишланганлиги хусусида маълумотлар берилган. Яна шу асарларнинг 50 дан ошиғи бугунги кунларгача етиб келган. Шулар орасида “Адаб ан-нафас” (“Нафс одоби”), “Ал-амсал” (“Масалалар”), “Арш ал-муваҳиддин” (“Ягоналик чўққиси”), “Ал-фуруқ” (“Фарқлар”), “Ўавр ал-умур” (“Умр сўқмоқлари”), “Ал-ҳуқуқ” (“Ҳуқуқлар”), “Маърифат ал-асрор” (“Билиш сирлари”), “Ал-масоил ал-афана” (“Фан масалалари”), “Сифат ал-қулуб” (“Қалблар сифати”), “Табоқат ус-сўфия” (“Сўфийлар табақаси”), “Тафсир” (“Шарҳ”), “Тарих ал-машойих” (“Шайхлар тарихи”) ва бошқа асарлари Лейпциг, Берлин, Париж, Анқара, Лондон, Готтинген, Дамашқ, Рим, Штутгарт, Тошкент ҳамда бошқа кўплаб шаҳарларда сақланмоқда. Аллома ўз даврида халқ орасида ҳакимлик унвонидан ташқари муҳаддис, ҳофиз, зоҳид, имом, муаззин, саййид, хожа, ориф, шайх, вали сингари улуғвор нисбатлар билан ҳам сийланган. Бу ҳам алломанинг илм-фан оламида ғоят етук мутафаккир даражасига эришганлигини кўрсатади.Саёҳат давомида мутахассислар томонидан буюк олим тўғрисида ана шундай маълумотлар хусусида ўқувчи ёшларга тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўрол Шерхонов, Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати:
- Саёҳат кўзланган асосий мақсад — вояга етмаганлар қалбида ватанпарварлик туйғусини ва ота-онага меҳр-муҳаббатини шакллантириш бўлиб, Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларга экскурсиялар уюштирилиши орқали уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилди.Саёҳат давомида вояга етмаганлар тарихий обидалар, улуғ алломалар номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳлар, Султон Саодат, Кокилдор ота хонақоҳи, ҳамда Термиз Археология музейига ташриф буюриб зиёрат қилдилар. Болалар мажмуалардаги музей ҳамда қадим битиклар билан ҳам танишдилар.Бундай тадбирларни янада давом эттириш йил давомида кўплаб ўтказилиши, жумладан Бухоро, Хива ва Самарқанд шаҳарларига ҳам саёҳатлар ташкил этишни режалаштирганмиз. Бу каби тадбирларни ўтказилиши ёшлар маънавияти ва салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ёзги таътил вақтларини мароқли ўтказишларида муҳим аҳамият касб этади
Саёҳат давомида тарихий обидалар ёнида эсдалик учун фотосуратлар туширилди.
Бир сўз билан айтганда бугунги кун ёшларимиз қалбида ажойиб хотиралар, ўтганлар хотирасини доимо ёд этиш, тарихда дунёни ларзага солган буюк бобокалонларимиз руҳларига доимо таъзим қилиш руҳияти билан шаклланди.
Саёҳат сўнггида ўқувчи ёшлар томонидан мазкур тадбирни ташкил этган депутатимизга чуқур миннатдорчилик билдирилди.
Гулшод Турсоатова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Download 17,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish