МЕТОДИКА КЕНГАШИ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
октябр ойи « Она тили ва адабиёти » фани ойлиги кўрсатилган Низом асосида ўтказилсин ҳамда режа ва тадбирлар режаси белгилансин.
Фан ойлиги давомида ўтказиладиган барча она тили ва адабиёти фанлари дарслари очиқ дарслар деб эълон қилинсин.
Фан ойлиги давомида барча синф ўқувчиларидан кириш ва чиқиш тестлари жадвал асосида олинсин.
Фан ойлигининг ўтказилишини амалга ошириш ишлари ва бажарилган тадбирларни назорат қилишни методбирлашма раҳбарлари С. Достонов ва Н. Маҳасмадиевалар зиммасига топширилсин.
Метод кенгаш раиси: С. Достонов
Метод кенгаши котибаси Ш. Рахмонова
Денов туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг
« Она тили ва адабиёти » фани ойлиги” давомида
ўтказилган тадбирлар якуни бўйича методбирлашма
БАЁННОМАСИ дан кўчирма
2017 йил __________
Қатнашдилар: ___ нафар методбирлашма аъзолари
Қатнашмади: ___
КУН ТАРТИБИ.
1. « Она тили ва адабиёти » фани ойлиги” давомида ўтказилган тадбирлар якуни тўғрисида.
ЭШИТИЛДИ:
Масала юзасидан мактабнинг методика кенаши раиси С. Бердиалиеванинг сўзи тингланди.
С. Бердиалиева Республикамиз бўйича барча мактабларда ташкил этилган “Фан ойликлари” жуда яхши натижа бераётганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек мактабда октябр ойида « Она тили ва адабиёти » фани ойлиги” кўрсатилган Низом асосида ўтказилганлигини, унда тадбирлар режа асосида белгиланганлиги ва ой давомида шу асосда иш олиб борилганлигини гапирди.
Шу фанлар ойлиги давомида « Она тили ва адабиёти » фани ўқитувчилари Достонов, Муҳамадиева Нилуфар, Рахмонова Шоира, Собирова Зулфия ва Шарипова Малоҳатлар жуда яхши меҳнат қилганлигини айтиб ўтди.
________________ янги педагогик технология асосида қизиқарли очиқ, дарслар ташкил этилганлигини айтиб унга ташаккур билдирди.
Фан ойлиги давомида ўқитувчилар томонидан кириш ва чиқиш тестлари олиниб, кеча ва тадбирлар, учрашувлар ўқувчиларнинг билимларини оширишга ва барча фанларга бўлган қизиқишлари ортишига сабаб бўлиб уларнинг билим самарадорлиги ўрганилганлигини эслатди.
Методбирлашма раҳбари Шоира Рахмонова ҳамда ўқитувчиларимиздан Достонов Саидқул ҳам ўз фикрини билдирди.
Улар « Она тили ва адабиёти » фани ойлиги давомида ўтказилган тадбирлар, очиқ дарслар ва фан кечалари, баҳс мунозаралар жуда яхши ўтказилганлигини ва яхши самара берганлиги ҳақида гапиришди.
« Она тили ва адабиёти » фани ойлиги ўқитувчилар ва ўқувчиларда катта таассурот қолдирганлигини айтиб ўтишди.
Методбирлашма
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Мактабда октябр ойида « Она тили ва адабиёти » фанлар ойлиги” муносабати билан ўтказилган барча тадбирлар яши деб топилсин.
2. « Она тили ва адабиёти » фани ўқитувчилари зиммасига ўқув йили давомида қизиқарли кечалар ва тадбирлар ўтказиш юклатилсин.
3.Фан ойлигининг ўтказилиши, амалга оширилган ишлар ва бажарилган тадбирлар ҳақида туман халқ таълими бўлимига ёзма ҳисобот топшириш метод бирлашма раҳбари С. Достонов. зиммасига топширилсин.
Методбирлашма раҳбари _______________________
Котибаси:
Do'stlaringiz bilan baham: |