Денов туманидаги 17- сонли умумий ўрта таьлим мактаби
Б У Й Р У Қ
2015- йил « 4 » декабр № 30 “Дўстлик” маҳалласи
Умумтаълим фанлари бўйича Республика фан олимпиадасининг мактаб босқичини ўтказиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикасининг”Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009-йил 1-майдаги 18 Қ\Қ ,20,13,Қ\Қ сонли қўшма қарорлари билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2009-йил 2-июнда 1962-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика фан олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчилирини танлаш тўғрисида” Низом асосида академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларини аниқлаш,қўллаб-қувватлаш, умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадасининг барча турларини уюшқоқлик ва юқори даражада ўтказиш, умумтаълим фанлари бўйича Республика фан олимпиадасининг мактаб босқичини ўтказиш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Мактабда умумтаълим фанлари олимпиадасининг I - босқичи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 1-майдаги 18Қ/Қ, 20, 13 Қ/Қ-сонли қўшма қарорлари билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2009 йил 2-июн 1962-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларини ўтказиш ва ҳалқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисида Низом” асосидаги фан олимпиадалари ўтказиладиган фанлар рўйхати 1-илова асосида ўтказилсин.
2. Мактабда фан олимпиадасининг 1-босқичини ўтказиш ташкилий қўмитаси 3-иловага асосан тузилсин ва тасдиқлансин.
3. Мактабда фан олимпиадаси натижаларини бахолаш юзасидан ҳакамлар ҳайъати 4-иловага асосан тузилсин ва тасдиқлансин.
4. Мактабда фан олимпиадасининг 1-босқичини ўтказиш ташкилий қўмита зиммасига :
- 2015 йил 10-декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Таълим Марказининг “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиада босқичларини ўтказиш тартиби” тавсиясини ва баҳолаш мезонларини ўқитувчиларга тушунтириш;
- Олимпиадалар ўтказиладиган фанлардан умумий ўрта таълим мактабнинг 9- синф ўқувчилари учун фанлардан тестлар, ёзма иш ва амалий топшириқларни тузишда мактаб методик бирлашмаларига амалий, услубий ёрдамлар кўрсатиш;
- Мазкур босқичда мактабнинг 9- синфлари учун фанлардан тестлар, ёзма иш ва амалий топшириқларни ишлаб чиқиш, махфийлигини таъминлаш;
- Мактабда фан олимпиадасининг 1-босқичи Ўзбекистон Республикаси Таълим Марказининг “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиада босқичларини ўтказиш тартиби” асосида 10-декабр куни мактабда фан олимпиадасини 1-босқичи ўтказиш жадвалини тузиш ва бинони кўринарли жойига илиб қўйиш;
- Умумтаълим фанлари олимпиадасининг I-босқичи Ўзбекистон Республикаси Таълим Марказининг “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиада босқичларини ўтказиш тартиби” тавсияларини мактаб метод кенгаш ва метод бирлашма йиғилишларида ишлаб чиқиш;
-Олимпиадани ўтказиш жадвалини тузиш ва кўринарли жойга 2015-йил 10 декабр кунига қадар тузиш ва осиб қўйиш;
- Олимпиада ўтказиладиган фанлардан тест топшириқлари, ёзма ва амалий ишлар мавзуларини тайёрлаш ва уларнинг махфийлигини сақлаган ҳолда олимпиада ўтказиладиган кун ҳакамлар ҳайъатига топшириш;
-Умумтаълим фанлари олимпиадасининг мактаб I-босқичи натижаларини таҳлилий мониторинг қилиш ва натижаларни мактаб педагогика кенгаши муҳокамасига киритиш;
- Мактабнинг 9-синф ғолибларини туман фан олимпиадаларида қатнашиши тўғрисидаги қарор ва буюртмаларни олимпиадани иккинчи босқичини ташкил этиш ва ўтказиш ташкилий қўмитасига 2015- йил 19-декабрга қадар тақдим этиш вазифалари топширилсин.
6. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |