Демократик институтларни ривожлантиришда сиёсий партияларнинг роли ва ўрни Режа



Download 237 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi237 Kb.
#68347
1   2   3   4
Bog'liq
demokratik institutlarni rivozhlantir

Демократик институтлар – бу, давлат ва жамиятда демократик тузумни шакллантирувчидемократик тамойилларни амалга оширишнинг ташкилий шакллари ҳисобланади. Умумий демократик институтларга юқори давлат органларининг сайланиши, сайловчилар ёки депутатлар олдида сайлаб қўйиладиган органларнинг масъулияти ва ҳисобдорлиги, ваколат муддати тугаганида сайлаб қўйиладиган давлат вакиллик органлари таркибининг алмашиниб туриши кабиларни киритиш мумкин.
Демократик институтларнинг шакллари
Ҳар бир мамлакат демократик институтларни, хусусан парламентаризм ва кўппартиявийликни шакллантиришда ўз йўлига эга. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Ўзбекистон танлаб олган йўлнинг ўзига хослиги собиқ совет тоталитар, яккапартиявийлик тизимининг узоқ вақт ҳукмронлик қилганлиги билан изоҳланади. Мустақилликнинг илк йилларидаёқ яккапартиявий диктатга барҳам берилди ва кўппартиявий сиёсий тизимни шакллантириш мақсад қилиб олинди. Якка партия ҳукмронлиги бартараф этилгандан сўнг жамиятимизда сиёсий плюрализмнинг вужудга келиши, сиёсий партияларнинг шаклланиши билан боғлиқ жараёнлар шиддат билан бошланиб кетди. Бироқ бу йўл бирданига ёки дабдурустдан, бирор-бир хорижий мамлакат андозасини қабул қилиш эвазига эмас, балки аста-секинлик билан, босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб олинди.
1992 йил 8 декабрда Республика Конституцияси қабул қилингандан сўнг, сиёсий партияларнинг шаклланиши учун муҳим ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Қисқа фурсат ичида мамлакатимизда ҳуқуқий асосда, парламентда фаолият кўрсатувчи партияларнинг шаклланиш жараёни содир бўлди.
Мустақиллик йилларида республикада сиёсий институтларнинг мафкураларнинг, фикрларнинг хилма-хиллигига асосланган ва фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда кенг иштирок этишини таъминлайдиган янги демократик сиёсий тизимнинг негизлари вужудга келди. Демократик жамиятнинг муҳим омилларидан бири бўлган кўппартиявийлик туфайли мустақиллик йилларида Ўзбекистонда сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари вужудга келиб, улар ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг объектив жараёнига айландилар.
Республикамизда кўппартиявийликнинг шаклланиш жараёнини ҳар бири муайян воқеа билан ажралиб турадиган қуйидаги бешта босқичга бўлиш мумкин:
1) 1991-1994 йй.: якка партиявийликнинг тугатилиши ва кўппартиявийликнинг шаклланиши учун зарур бўлган шарт-шароитларининг яратилиши;
2) 1995-1999 йй.: кўппартиявийликнинг қонунчилик асослари яратилиши ва янги партияларнинг ташкил топиши. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги (26.11.1996 й.), “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги (14.04.1999 й.) Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши;
3) 2000-2004 йй.: сиёсий тажриба тўплаш ва молиявий мустақилликни таъминлаш, доимий электоратни белгилаб олиш. “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ мухокамаси тўғрисида”ги (14.12.2000й.), “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги (30.08.2001 й.), “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий тамойиллари тўғрисида”ги (04.04.2002), янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (29.08.2003 й.) Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши,
4) 2005-2006 йй.: сиёсий партиялар парламент назоратининг кучайиши, конструктив мухолифатнинг шаклланиши;
5) 2007 йилда то ҳозирги кунга қадар: сиёсий партиялар фаолияти “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциявий қонуни асосида (11.04.2007 й.) янада жадаллашуви, сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлардаги иштироки, партиялараро рақобатнинг кучайиши.
Сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиб, тегишли органларга ўз вакилларини ўтказиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятида иштирок этади. Шу билан бирга сиёсий партиялар замонавий жамият тизимининг муҳим қисми бўлиб, улар давлатнинг сиёсий йўналишини белгилашда иштирок этади, ҳукуматнинг вакиллик ва ижро этувчи муассасаларини шакллантиради. Ҳуқуқий-демократик давлат қуриш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида кўппартиявийликнинг ривожланишига, мустақил, фаол аҳолининг кенг қатлами томонидан қўллаб-қувватланадиган сиёсий партиялар ва бошқа жамоатчилик ташкилотларининг шаклланиши учун шарт-шароитлар яратилишига катта аҳамият берилди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаб, сиёсий партиялар демократик тамойиллар асосида фаолият юритишлари учун имкониятлар яратди. Дарҳақиқат, 2-моддасида сиёсий партиялар фракцияси сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлар томонидан партия манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмаси эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган сиёсий партия фракцияси парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши, ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкинлиги каби қоидалар ўз аксини топди.
Мамлакатимизда сиёсий партиялар фаолиятини эркинлаштиришга доир ислоҳотлар натижасида уларнинг жамиятдаги ўрни анча юксалиб бормоқда. Сиёсий партияларнинг демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатишларини таъминлаш мақсадида уларнинг қонунчилик асослари янада ривожлантирилди. Икки палатали парламентни шакллантириш ислоҳотларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда сиёсий партиялар Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий вакиллик органлари депутатлари номзодларини танлаш ва кўрсатиш, сайлов кампанияларини ўтказишда асосий сиёсий институт функциясини бажаришга ўтдилар.
Ҳар қандай давлатда вакиллик демократияси шаклланишини сиёсий партияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар жараёнида сиёсий партияларнинг ролини оширишга катта аҳамият бериб келинмоқда. Улар фаолиятининг қонуний асослари мустаҳкамланиб, ваколатлари кенгайтирилмоқда. Натижада сиёсий партияларнинг ислоҳотлар ижтимоий самарасини янада оширишда масъулияти кучайиб, ҳозирда хорижий мамлакатлар олимлари, халқаро экспертлар Ўзбекистонда парламент фаолиятини такомиллаштириш ўзига хос янги босқичга кўтарилганини эътироф этмоқда.
2002 йил 4 апрелдаги “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий тамойиллари тўғрисида”ги Конституциявий қонун асосида профессионал тарзда фаолият юритувчи Қонунчилик палатаси ва ҳудудлар манфаатларини ифодаловчи Сенатдан таркиб топган икки палатали парламент ташкил этилди. Шу орқали демократик ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишда сифатли қонунлар қабул қилиш имконияти кенгайди, қонун ижодкорлиги ва уларнинг ижросини назорат қилиш бўйича барқарор механизм шаклланди.
Парламент ҳокимиятининг амалий ролини кучайтиришда кўппартиявийлик тизимининг ривожланишига, сиёсий партиялар фаоллигининг кескин ошишига, улар ўртасида рақобат асосидаги кураш кучайишига шароит яратиб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунларимизда мамлакатимизда ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги асосида ривожланиши белгилаб қўйилган, сиёсий партияларнинг кенг кўламда ижтимоий-сиёсий фаолият юритиши кафолатланган. Энг муҳими, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқлари ўртасидаги ўзаро мутаносиблик ҳамда манфаатлар мувозанатини таъминлашда сиёсий партиялар иштирокининг қонуний асослари мустаҳкамланди.
Юртимизда сиёсий партияларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти босқичма-босқич кучайтирилиб, унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб борилди. 2004 йилдан амал қила бошлаган “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун бу борада ниҳоятда муҳим қадамлардан бири бўлди. 2007 йилда қабул қилинган “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонун эса сиёсий партиялар фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун партиялараро, хусусан, фракциялараро рақобатнинг ҳуқуқий механизмларини янада ривожлантирди. Унга кўра, қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасида кўриб чиқишнинг барча босқичларида сиёсий партиялар фракциялари иштирокининг процессуал механизми мустаҳкамланди. Эндиликда қонун лойиҳаси бўйича масъул қўмита фракцияларнинг қонун лойиҳасига доир фикрлари ва таклифларисиз қонун лойиҳаси юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас. Сиёсий партиялар фракцияларининг қонун лойиҳасига доир фикрлари ва таклифлари инобатга олинади, шунингдек, Қонунчилик палатаси мажлисларида лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнида маърузачи барча ўқишларда фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини депутатларга етказади. Мазкур меъёрларнинг белгиланиши қонун ижодкорлиги жараёнида фракциялар ўртасида рақобат муҳитининг амалда кучайишига хизмат қилади.
Партиялар ўртасидаги сайловолди кураши парламентнинг кундалик фаолиятида ҳам давом этиши, ғоя ва дастурлар беллашувининг доимий тус олиши партиялар ўз олдига қўйган мақсад-муддаоларига эришишини таминлашга хизмат қилади. Шунинг билан бирга сиёсий партиялар мамлакатда амалга оширилаётган, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар жараёнининг талаблари билан узвий боғлиқ бўлган, узоқ истиқболга мўлжалланган ўз дастурига эга бўлиши, айни пайтда, уни замон билан ҳамнафас такомиллаштириб бориши талаб этилади.
Шунингдек, дастурий мақсад ва вазифалари доирасида қонунлар ижроси самарадорлигини кузатиш, ўз электорати муаммоларини, ҳуқуқий тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатларнинг доирасини ўрганиб бориш асосида сиёсий партиянинг тизимлашган ғоялар базасини тўлдириб бориши ҳаётий аҳамиятга эгадир. Бунда, албатта, электорат билан иш олиб боришнинг замонавий усуллари, умумэътироф этилган сиёсий технологиялардан кенг фойдаланиш, партиялараро баҳс-мунозараларни оммавий ахборот воситалари орқали ҳам фаол олиб бориш муҳим ўрин тутади.
Ҳозирга пайтда республикада тўртта сиёсий партия фаолият кўрсатмоқда. Булар Ўзбекистон халқ демократик партияси (ХДП), “Адолат” социал-демократик партияси (АСДП), “Миллий тикланиш” демократик партияси (МТДП), Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)дир.

Download 237 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish