Декабрь 2020 22-қисм



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#136630
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   60
Bog'liq
22.Biologiya yonalishi 2 qism

Декабрь 2020 22-қисм
Тошкент
БИОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ
Нармуратова Саодат Тўхтаевна, 
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани
14-сонли айрим фанлар чуқур 
ўрганиладиган ихтисослаштирилган 
мактаб-интернати биология фани ўқитувчиси, 
qum14imi@inbox.uz +998902957003
Аннотация: Ушбу мақолада биология фанини ўқитишда замонавий дарсларни таш-
кил қилишнинг турли хил ноанъанавий усулларидан фойдаланилади. Биология фанини 
ўқитишда компютер ва ахборот технологияларига асосланган дарслар маълум бир тизим 
асосида ташкил қилинади.
Калит сўз: Рақамли технология, ахборотлаштириш, биология ўқитиш методикаси, мул-
тимедиа, тақдимот, ҳаёт эволюцияси, ер экосистемалари.
Бугунги замон глобаллашув даврида таълим жараёнини ташкил этишда замонавий 
рақамли технологиялар ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кат-
та аҳамият касб этмокда. Ахборот технологиялари бу- дарс давомида махсус услублар, 
дастурий ва техник (кино, аудио, видео, компьютер, теле дастурлар) воситалар ёрдамида 
ўкувчиларга маълумотлар беришга асосланган педагогик технологиядир.
Биология дарсларида ахборот коммуникацион технологиялардан фойда ланиш фанни 
ўқитиш сифатини оширишга ёрдам беради, турли объектларнинг ҳаётий хусусиятларини 
очиб беради, кўргазмалиликни кенг ёритади, табиат ҳодисалари ва ўрганилаётган объект-
ларни энг муҳим хусусиятларини (таълимнинг максади ва вазифалари нуқтаи назардан) 
ўкувчилар кўз олдига яққол келтиради, ҳамда асосий белги ва ҳусусиятларини идрок этиш 
қулай шароитини яратади. 
Кўплаб биологик жараёнлар мураккаблиги жиҳатидан бир-биридан фарқ килади. 
Ўкувчилар нарса ва ҳодисалар, жараёнларни боришини расм ва тасвирларсиз тасаввур 
қилишга қийналишади.
Ўқувчиларнинг интеллектуал тафаккурларини оширишда, биологик жараёнларни бир 
бутунлигини тасаввур килишларида, мустақил «шакллар» яратишда, ўзининг хатоларини 
тўғирлашда мультимедияли анимациялар муҳим роль ўйнайди.
Таълим жараёнида мультимедияли технологиялардан фойдаланиш ўкувчиларнинг ил-
мий фаолиятига ва комьютер билан ишлашга қизиқиш- ларини оширади. Дарсларда ком-
пьютерлардан фойдаланиш ўқувчиларнинг билиш фаоллигини оширишда муҳим аҳамият 
касб этадиган усул сифатида шаклланди.
Натижада дарсни қизиқарли ва кўргазмали бўлишини таъминлади. Такдимот (презен-
тация) - бу ўкув материалини слайдлар, таблица, схема, чизмалар, иллюстрация, аудио 
ва видео материаллари оркали беришдир. Интернет ўкитувчи таълим жараёнини ташкил 
этишда жуда катта (электрон почта, кидирув тизими, электрон конференция) маълумот 
манбаи сифатида замонавий таълимнинг ажралмас қисми бўлиб қолди. Дарсда интернет 
маълумотларидан фойдаланиш янги мавзуни кизикарли маълумотлар билан тўлдиради, 
ўкувчиларнинг билим олишга бўлган интилишларини оширади. Интернетдан барча мактаб 
фанлари бўйича тўлиқ ечими билан берилган масала ва машкларни, тестлар, рефератлар, 
турли тажрибаларни моделлари берилган тематик сайтларни топиш мумкин. ҳеч кимга 
сир эмаски аксарият замонавий мактаб ўкувчилари зарур маълумотларни адабиётлардан 
эмас балки Интернетдан олишмокда.
Интернет маълумотларидан фойдаланишнинг энг муҳим томони ўқувчиларнинг вақти 
тежалади ва кўпрок ахборотлар олиш имконига эга бўладилар. Ўқитувчининг вазифаси 
ўқувчилар томонидан олинган маълумотлар устида тўғри ишлашга йўналтириш, энг асо-
сий маълумотларни ажратиб олишга йўллашдир. Мисол учун, «Ерда ўсимликлар дунёсини 
ривожланиши» мавзусини ўрганишдан олдин ўқувчилар олдиндан интернетдан маълумот-
лар олиш тўғрисида топшириқ олишади. Топшириқ индивидуал ва гурухли характерга 
эга бўлиши мумкин. Агар вақт етарли бўлса ўкувчилар интернетдан олган маълумотлари 


23

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish