Defektologiya asoslari


Махсус мактабларда таълим-тарбия жараёнининг моҳияти



Download 281,08 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/24
Sana21.02.2022
Hajmi281,08 Kb.
#69122
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
defektologiya asoslari

Махсус мактабларда таълим-тарбия жараёнининг моҳияти 
 
Ёрдамчи мактаблардаги таълимнинг умумий вазифалари аномал болалар 
нуқсонларини тузатиш вазифалари билан олиб борилади. Шу сабабли ёрдамчи 
мактаблардаги таълимнинг асосий зарурий ҳусусиятларидан бири унинг 
нуқсонни тузатишга йўналганлигида бўлса, иккинчи ҳусусияти, унинг боланинг 
ривожларишида ўзиган хос амалга оширилишидадир. Аномал бола кам 
ривожланган эмас, балки, ўзгача ривожланган ва ривожланаётган боладир. 
Унинг ривожланиша нуқсоли равишда боради. Нуқсонли боланинг билиш 
фаоллиги ва мустақиллиги бир мунча паст бўлади. Бу камчилик уларнинг 
бевосита ҳаёт қийинчиликларига дуч келганларида намоён бўлади. 
Меъёрдаги оммавий мактаб ўқувчилари маълум воқеаларга эътибор бериб, 
улар ҳақида билим эгалласалар, аномал болалар бу воқеаларни сезмасликлари 
мумкин. Бу ҳолат ёрдамчи мактаблардаги таълим-тарбияни қийинлаштиради. 
Шунга қарамасдан, ёрдамчи мактаб таълими бу ўқувчиларда фаоллик, 
мустақилликни ривожлантиришга хизмат қилиши керак. 
Ёрдамчи мактаб таълимининг навбатдаги ўзига хос ҳусусияти таълим 
назарияси ва амалиётининг боғлиқлигидир. Ёрдамчи мактаб таълими амалий 
йўналишга эга. Амалиёт аномал болаларнинг назарий билимларини 
эгаллашларига ёрдам беради ҳамда улар амалиётда қатнашиб, назарий 
билимларини ошириб борадилар.
Ёрамчи мактаб таълимининг кўргазмалиги ҳам унинг ўзига хос 
томонларидан биридир. Маълумки, кўргазмалилик идорк ва тасаввурларни 
тузатишга имконият яратади. Шу сабабли ёрдамчи мактабларда кўргазмалилик 
оммавий мактаблардан кўра кўпроқ аҳамиятга эга. Аномал болалар 
кўргазмалилик орқали нарса, воқеаларнинг ички моҳиятини тушуниб борадилар. 
Шу орқали уларнинг фикрлаш фаолиятлари туғриланиб боради. Ҳар қандай 
кўргазмалилик билан мақсадга эришиш мумкин. Кўргазмалилик оғзаки 


тушунтиришлар билан намойиш этилсагина, кутилган мақсадга эришиш 
мумкин. Шундагина аномал болаларнинг нутқи, тафаккури бирга ривожланиб 
боради. Ёрдамчи мактаб таълими жарёнида аномал болаларнинг фаол 
эмаслигининг, мустақил ишлашларининг чегараланганлигини эътиборда тутиш 
керак.
Аномал болалардаги бу ҳусусиятлар ёрдамчи мактаб таълимининг 
охирида ҳам нормал тенгдошларига етолмайди. Шу сабабли ёрдамчи 
мактабнинг барча синфларида ўқитувчилар бу камчиликларни бартараф этиб 
боришлари керак. 

Download 281,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish