Даволаш, тиббий-педагогика факультети 5-курс талабалари учун оғзаки он саволлари
Sana 25.02.2022 Hajmi 23,81 Kb. #279319
Bog'liq
ОН узб
ДАВОЛАШ, ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ 5-КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ОҒЗАКИ ОН САВОЛЛАРИ
Аритмияларни асоаий келиб чиқиш механизмлари
Турли хил аритмияли беморларнинг клиник характеристикаси
Антиаритмик дори воситаларининг замонавий таснифи
Турли гурух антиаритмик воситаларнинг фармакодинамик эффектлари ва фармакокинетик кўрсаткичлари
Антиаритмик дори воситаларининг ножўя таъсирлари, профилактика ва антиаритмиклар дозаси ошиб кенганда коррекция йўллари
Амалиётда кўп учровчи юрак қон-томир касалликлари;
Қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалари;
Миокарднинг турли функцияларига таъсир этувчи дори воситалар;
Гипотензив дори воситалари қўлланилганда самарадорлик ва ҳавфсизликни назорат қилиш усуллари;
Юрак гликозидлари қўлланилганда самарадорлик ва ҳавфсизликни назорат қилиш усуллари;
Аритмияга қарши дори воситалари қўлланилганда самарадорлик ва ҳавфсизликни назорат қилиш усуллари;
Гиполипидемик дори воситалари қўлланилганда самарадорлик ва ҳавфсизликни назорат қилиш усуллари;
Гемостазга таьсир этувчи дори воситаларининг классификациясини такрорлаш.
Tўғри антикоагулянтларнинг таьсир механизми фармакодинамик таьсири
Гепарин ва паст молекуляр, фракцияланган гепаринларнинг фармакокинетикаси.
Тўғри антикоагулянтларни буюришга кўрсатмалар.
Тўғри антикоагулянтларнинг ножўя таьсирлари ва уларни коррекция қилиш методлари.
Гепаринни буюришга қарши кўрсатмалар.
Тўғри антикоагулянтларни қабул қилиш қилишда эффективлик ва хавфсизликни назорат қилиш усуллари.
Билвосита антикоагилянтларнинг таьсир механизмлари ва фармакодинамик таьсирлари.
Билвосита антикоагилянтларнинг фармакокинетик хусусиятлари.
Билвосита антикоагилянт ларни дозалаш, эффективлигини ва хавфсизликни назорат қилиш усуллари.
Билвосита антикоагилянтларни қабул қилишга кўрсатмалар.
Билвосита антикоагилянтларни ножўя таьсирлари ва энг асосий қарши кўрсатмалар.
Билвосита антикоагилянтларнинг бошқа дори воситалари билан энг ахамиятли ўзаро таьсирлари.
Қайси препаратлар тромболитиклар гурухига киради ва уларнинг таьсир механизмлари қандай.
Бу препаратларни қўллашга кўрсатмалар ва қарши кшрсатмалар.
Стрептокиназани қабул қилишнинг энг кўп қўлланиладиган схемалари.
Антиагрегантлар классификацияси.
Антиагрегантларнинг таьсир механизмлари ва фармакологик таьсирлари.
Антиагрегантларни қабул қилишнинг тавсия этиладиган схемалари.
Антиагрегантларни буюришга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
Энг кўп ишлатиладиган антиагрегантларни қўллашда эффективликни ва хавфзизликни назорат қилиш усуллари.
Диуретикларни таърифи ва таснифи
Диуретикларни фармакологик эффектлари
Диуретикларни ножўя таъсирлари
Диуретикларга қарши кўрсатмалари ва кўрсатмалари
Диуретикларнинг самарадорлик ва хавфсизлик назоратлари
Юрак гликозидлари нима? – ўсимлик маҳсулоти мураккаб эфирсимин воситалар.
Юракка қандай таъсир кўрсатади? – специфик кардиотоник.
Қандай ўсимлик маҳсулоти? -
Классификацияси? – сувда эрувчанлиги ва таъсир давомийлигига.
Эрувчанлиги бўйича таснифи? – поляр, нополяр ва аралаш.
Поляр гликозидлар? – строфантин, коргликон.
Нополяр гликозидлар? – дигитоксин, ацетилдигитоксин.
Аралаш гликозидлар? – дигоксин, изоланид.
Узоқ таъсирли гликозидлар ва таъсир давомийлиги? Дигитоксин, ацетилдигитоксин, 14- 21 кун.
Ўртача таъсирли гликозидлар ва таъсир давомийлиги? – дигоксин ва саланид, 6-8 кун.
Қисқа таъсирли гликозидлар ва таъсир давомийлиги? – строфантин, коргликон, 2-3 кун.
Гликозидларнинг мусбат инотроп таъсири ҳақида? – юрак қисқариш кучи ва тезлигини ошириш.
Гликозидлар мусбат инотроп эффекти нимага асосланган? – калций ионларини кардиомиоцитларда ошириш.
ЮҚС ошиши қандай кўрсаткичларни ўзгартиради? – умумий ва минутлик ҳажм ва диурез ортиши.
ЮҚС ошиши ҳисобига қандай кўрсаткичлар сусаяди? – охирги диастолик ва систолик ҳажм, веноз босимни пасайиши, дилятацияланган юрак ўлчамлари кичрайиши, цианоз ва нафас қисиши.
Гликозидларнинг мусбат инотроп таъсирини қандай жараённи яхшилайди? – миокардиоцитлардаги энергия алмашинуви ва энергопластик жараёнлар активлашиши, оқсил синтезини стимуляцияси.
Манфий хронотроп эффект нима? – ЮҚС сонини камайтириш.
Бу эффект қандай келиб чиади? Синус тугунини тўғридан- тўғри сусайтириш ва вагус нервини рефлектор кучайтириб.
Манфий дромотроп эффект нима? – импулслар ўтказувчанлигининг сусайиши.
Бу эффект қандай келиб чикади? – атриовентрикуляр тугун ҳамда тутамда рефракторлик даврини узайтириш.
Субаортал стеноз ва митрал стенозида қандай эффект ҳисобига қарши кўрсатма бўлади? – мусбат инотроп эффект.
Атриовентрикуляр блокада 2- даража ва WPW синдромида қандай эффект қарши кўрсатма ҳисобланади? – манфий дромотроп эффект.
Нима учун ўпка шиши ва кардиоген шокларда гликозидларни қўллаб бўлмайди? – гликозидлар юрак зарб ҳажмини ошира олмаган вақтда тўғридан-тўғри вазоконстриктор таъсир етиб, юракка ортича юкланиш беради.
Мусбат батмотроп эффект? – миокард автоматизмиги ва ўтказув системаси ортиши.
Гликозидларни таъсирида ЭКГ да қандай ўзгаришлар кузатилади? – Т интервалининг қисқариши, P-Q интервалининг ортиши, амплитуданинг пасайиши, SТ сегментининг изолиниядан пасайиши.
Гликозидлар хазм трактининг қайси қисмида сўрилади? – ингичка ичакнинг юқори қисмида.
Гликозидлар тўлиқ сўрилиши нимага боғлиқ? – гликозидларнинг липофиллиги ва ҳазм тракти ҳолати.
Дигитоксин сўрилиш %? – 90-100%.
Дигоксин сўрилиш % ? – 60-85%.
Изоланид сўрилиш % ? – 15-45%.
Строфантин ва коргликон сўрилиш % ? – 3-5%.
Нима учун юрак етишмовчилигининг 3- даражасида гликозидлар сўрилиши бузилган? – мезентрал қон айланиши бузилиши ва ичак девори шиши.
Гликозидлар жўнатиш йўллари? – энтерал ва парентерал.
Плазмада дигитоксинни оқсиллар билан боғланиш %? – 95-97%.
Дигоксинни оқсиллар билан боғланиш %? – 20-25%.
Строфантин ва коргликон оқсил билан боғланиш % ? – кучсиз.
Гликозидлар билан даволашни 1- этапи нимани билдиради? – гликозидларнинг тўлиқ терапевтик дозада жўнатиш боқсичи.
Гликозидлар билан даволашни 2- босқичи нимани билдиради? – гликодларни ушлаб турувчи дозада жўнатиш босқичи.
Дигитализациянинг қандай усулларини биласиз? – юқори, ўрта ва паст.
Дигитализациянинг юқори темпи нима? – бунда биринчи дозаси 1- суткада 3 маҳал, 1- маҳал ярим доза ва 2 маҳал 4/1 доза.
Дигитализациянинг ўртача темпи деб нимага айтилади? – бунда тўлиқ терапевтик доза 3 кунда жўнатилади: 1- кун -1/2 , 2-3 кунлари 4/1 дозада.
Дигитализациянинг суст темпи нима? – терапевтик доза 7-10 кун берилади.
Гликозидларга тўйинишни қандай параметрлар белгилайди? – ЮҚС 65-75 мин, диурезни 150 % га ортиши, нафас сиқиши сусайиши.
Суст дигитализацияда тўйиниш қачон кузатилади? Строфантинда 5-кун, дигогсинда 6-7-кун, дигоксинда 2-3- хафтада
Буйрак функцияси бузилган вақтда қандай гликозидлар танлов препарати ҳисобланади? – липофил.
Жигар функцияси бузилган вақтда қандай гликозидлар танлов препарати ҳисобланади? – гидрофил.
Гликозидларнинг ножўя таъсири? – дигиталис заҳарланиш.
Дигиталисли интоксикацияга олиб борувчи 4 та омил? – кексалик, буйрак етишмовчилиги, жигар етишмовчилиги, гипокалиемия ва гипомагниемия.
Дигиталисли интоксикацияга олиб борувчи 4 та омил? – миокарднинг яллиғланишли зарарланиши, юрак етишмовчилигининг охирги босқичлари, миокард ишемияси, ўпка етишмовчилиги, ўпка юраги, ацидоз.
Дигиталисли интоксикацияга олиб борувчи 4 та омил? – гипотиреоз, кислота- асос мувозанати бузилиши, гиперкалциемия, гипомагниемия, симпотадренал система активланиши, бошқа препаратлар билан ноадекват комбинация.
Дигиталисли интоксикация белгилари? – кардиал ва нокардиал.
Дигиталисдан захарланишни кардиал белгилари? – аста- секин брадикардияга айланувчи кучли брадикардия, экстрасистолия.
Дигиталисдан захарланишни кардиал белгилари? – атриовентрикуляр тугун блокадаси хатто тўлиқ блокадагача, тугунчали блокада, хилпилловчи аритмия.
Дигиталисдан захарланишда ҳазм системасида ўзгаришлар? – кўнгил айниши, иштаха пасайиши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ.
Дигиталисдан захарланишда неврологик белгилар? – ҳолсизлик, қўрқув хисси, галлюцинация, бош оғриғи.
Ранг кўришдаги ўзгаришлар? – жисмларнинг сариқ – яшил рангга кириб қолиши, фотофобия, мидриаз, кўриш ўткирлигининг пасайиши.
Дигиталисдан захарланишда ЭКГ ўзгаришлари? – аста-секин тахисистолияга ўтувчи кескин брадикардия.
Дигиталисдан захарланишни кардиал белгилари? – атриовентрикуляр ўтказувчанлик пасайиши, систола давомийлиги ортиши.
Дигиталисдан захарланишни кардиал белгилари? – SТ кескин пасайиши, манфий Т тиш.
Дигиталисдан захарланишни кардиал белгилари? – қоринчали экстрасистолия.
Дигиталисдан захарланишда даво? – гликозидларни организмдан тезкор чиқариб юбориш ва унинг миокардга захарли таъсирини камайтириш.
Ритм бузилишлари қандай даволанади? – вена ичига томчилатиб калий ва ичишга, АВ блокададан ташқари.
Ритм бузилишлари қандай даволанади? – вена ичига оқим билан 100-150 мг дифенин юборилади, ўзгариш кузатилмаса 10 минутдан кейин такрорланади.
Ритм бузилишлари қандай даволанади? –қоринчали экстрасистолияда лидокаин жўнатилади.
Ритм бузилишлари қандай даволанади? – суправентрикуляр тахикардияда бета-блокаторлар, масалан анаприлин вена ичига оқим билан 1-5 мг 10 мл.
Ритм бузилишлари қандай даволанади? – экстрасистолия этмозин вена ичига 2-4 мл 2,5 % ли 10 мл натрий хлор изотоник эритма.
АВ блокада қандай даволанади? – вена ичига 1мл 1% ли атропин эритмаси, агарда натижа бўлмаса эндокардиал кардиостимуляция қўлланилади.
Гликозидлар таъсирини тўхтатиш ва калций ионларини боғлаш қандай бўлади? – ЭДТА вена ичига томчилатиб 2-4 гр 500 мл 5% ли глукоза еритмаси.
Гликозидлар таъсирини тўхтатиш ва калций ионларини боғлаш қандай бўлади? – натрий лимон кислитаси вена ичига 50 дан 250 мл гача 2% ли глюкоза эритмаси жўнатилади.
Қандай суфигидрил донаторларни қўлланилади? – унитиол 1мл 5% ли /10кг жўнатилади.
Гликозидлар сўрилишини сусайтирувчи препаратлар? – вазелин мойи, холестерамин.
Гликозидларнинг даво эффективлигини баҳоловчи 3 та усул? – ЮҚС динамикаси, цианоз ва нафас етишмовчилиги даражаси, диурез даражаси.
Гликозидларнинг даво эффективлигини баҳоловчи 3 та усул? – жигар ўлчамлари, периферик шишлар даражаси, бемор умумий ҳолати.
Гликозидларни қўллашга 3 та кўрсатма? – юрак етишмовчилиги, хилпилловчи аритмия, бўлмача ва АВ пароксизмал блокадаси.
Гликозидларни қўллашга 3 та кўрсатма? – миокард инфаркти, стенокардия, миокардит.
Гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма? – кардиоген шок.
Гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма? – 50 дан паст брадикардия.
Гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма? – АВ блокада 2-3- даража.
Гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма? – WРW ва МАC синдроми.
Гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма? – ностабил стенокардия.
Қоринчалар қон билан ўлишида қандай меҳаник тўсиқ гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма бўлади? – констриктив перикардит.
Қоринчалар қон билан ўлишида қандай меҳаник тўсиқ гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма бўлади? – юрак тампонадаси.
Қоринчалар қон билан ўлишида қандай меҳаник тўсиқ гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма бўлади? – идиопаитк гипертрофик кардиомиопатия.
Қоринчалар қон билан ўлишида қандай меҳаник тўсиқ гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма бўлади? – декомпенсациясиз изоляцияланган митрал стеноз.
Қоринчалар қон билан ўлишида қандай механик тўсиқ гликозидларни қўллашга қарши кўрсатма бўлади? – гипертрофияланган субаортал стеноз.
Гликозидларнинг бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир кўриниши? – физико – химик мос келмаслик.
Гликозидларнинг бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир кўриниши? – яхши натижали эффект.
Гликозидларнинг бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир кўриниши? – ёмон натижали эффект.
Гликозидлар қайси препаратлар билан физико- химик мос эмас? – эуфиллин, аскорбин кислота, глюкоза гипертоник, натрий гидрокарбонат.
Гликозидлар қайси препаратлар билан яхши эффект беради? – калий хлорид, натрий цитрат.
Гликозидлар қайси препаратлар билан яхши эффект беради? – ЭДТА, атропин сулфат.
Гликозидлар қайси препаратлар билан яхши эффект беради? – дифенин, витамин В1
Гликозидлар қайси препаратлар билан яхши эффект беради? – витамин В6, В12, Е.
Гликозидлар қайси препаратлар билан яхши эффект беради? – анаболиқ стероидлар.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – антацидлар, холестерамин.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – тинчлантирувчилар, церукал.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – адреномиметиклар, эуфиллин.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – антихолинестераз препаратлар, диуретиклар.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – ГКС, хинидин.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – МОC индукторлари, калций тузлари.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – валериана, антикоагулянтлар.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – калций антогонистлари, кордарон.
Гликозидлар қайси препаратлар билан ёмон эффект беради? – неомицин, тетрациклин.
Кафедра мудири, проф. А.В.ЯкубовDo'stlaringiz bilan baham: