Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар жамиятдаги айрим харажатларни молиялаштириш ва комлекс равишда тезкор мустақиллик асосида маблағларни сарфлаш, давлат орқали жалб қилинадиган молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ва фойдаланиш усулидир
Давлат ўзининг фаолият доирасини кенгайтириши билан тобора янги харажатларга эҳтиёж сеза бошлади. Уларни қоплаш учун маблағлар махсус жамғармаларда тўпланди ва махсус мақсадларга қаратилди. Бюджетдан ташқари жамғармалар мақсадлилигига кўра ижтимоий ва иқтисодий, бошқарув даражасига кўра марказий ва минтақавий жамғармаларга бўлинади
Давлат мақсадли жамғармаларини ташкил этишнинг мақсади
жамият учун муҳим бўлган харажатларни бюджет маблағларидан ташқари мустақил манбалар ҳисобидан таъминлашдир. Уларни ташкил этишининг мувофиқлигини таъминловчи яна бир муҳим омил – бу бюджет тақчиллигидир.
Бюджетдан ташқари жамғармалар
давлат органлари томонидан миллий даромадни аҳолининг маълум ижтимоий гуруҳлари манфаатларини назарда тутган ҳолда қайта тақсимлашнинг бир усулидир
давлат томонидан бюджетга киритилмайдиган баъзи жамоат эҳтиёжларини молиялаштириш учун мустақил тезкорлик асосида молиявий ресурслардан қатъий мақсадли фойдаланишнинг шакли
умумдавлат ёки ҳудудий аҳамиятидаги аниқ ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни молиялаштириш учун мамлакат молиявий ресурсларини қайта тақсимлаш ва фойдаланишнинг махсус шакли
Davlat maqsadli jamg’armalarining maqsadi va funksiyalari.
Davlatning byudjetdan tashqari jamg’armalari bir qator vazifalarni bajaradi. Ularning ko’lami keng, ammo asosiylari bo’lib quyidagilar hisoblanadi:
Iqtisodiyotning ustuvor sohalarini qo’shimcha moliyaviy resurslar bilan ta’minlash (ekologiya fondlari, ilmiy tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari va boshqalar)
Turli maxsus jamg’armalar ko’magida aholiga ijtimoiy xizmatlar ko’lamini kengaytirish.
Davlat maqsadli jamg’armalarining maqsadi
Davlat byudjeti va unga tenglashtirilganlardan farqli tomoni shundaki, bu fondlarning moliyaviy resurslaridan foydalanish qat’iy maqsadli xususiyatga ega.
Davlatning maqsadli jamg’armalarining asosiy maqsadi shuki aholining turmush darajasini yaxshilash va ijtimoiy ko’maklashish. Shu borada davlat miqyosida sohalarni rivojlantirish ya’ni xususiy va yuridik sektorlarga ko’maklashish kabi maqsadlarni o’z oldiga qo’ygan.