6. Хорижий фирмаларда ишлаб чиқарилаётган янги сериядаги электр двигателлар тўғрисида маълумотлар.
Асинхрон моторларнинг ФИК ини оширишнинг асосий усулларидан бири, бу моторларнинг умумий конструктив тузилишини ўзгартирмаган ҳолда уларни яратишда энг замонавий изоляцион материаллардан фойдаланишдир. Мотор магнит тизимининг конструктив тузилиши магнит қувват исрофлари энг кам бўладиган магнит материаллардан иборат бўлиши керак. Юқори сифатли подшипникларни қўллаш моторнинг ишлаш муддатини оширади.
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб АҚШ, Германия, Англия, Франция, Япония ва бошқа саноати ривожланган мамлакатларда ФИК ва қувват коэффициентлари юқори бўлган асинхрон моторларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари амалга ошира бошланди. Бунда энергия тежамкор асинхрон моторларни лойиҳалашда улардаги қувват исрофларини камайтириш асосий меъзон бўлди.
Янги ишлаб чиқарилаётган моторларнинг асосий хусусиятларидан бири, уларда қувват исрофи стандарт ишлаб чиқарилаётган моторларникига нисбатан 10-20% га кам ва шу билан бирга уларнинг момент тавсифлари яхшиланган. Стандарт ва янги сериядаги асинхрон моторда қувват исрофларининг қандай тақсимлангани юқоридаги жадвалда қиёсий тарзда келтирилган.
Ҳозирда Jeunt-Scheider фирмаси ишлаб чиқараётган FNBB, TNBB, RNBB, ISTAND, TNCB, PNCB сериядаги асинхрон моторларнинг ҳамда Германиянинг Helmke ва Brown Boveri фирмалари ишлаб чиқараётган DSOR, DKOK ва бошқа сериядаги асинхрон моторларнинг, шунингдек Universal Elektrik(АҚШ) фирмаси каби ўнлаб электромашинасозлик соҳасидаги етакчи фирмалар ишлаб чиқараётган асинхрон моторларнинг фойдали иш ва қувват коэффициентлари стандарт асинхрон моторларникига нисбатан мос равишда 7-8% ва 18-21% гача юқорироқдир.
Бу асинхрон моторларда ФИК ошиши чулғам қаршиликларини ва магнит тизиминидаги қувват исрофларини камайтириш ҳисобига эришилган. Статор ва ротор ўзаклари юқори сифатли пўлатдан ясалган, статор ва ротор чулғамларида мис ва алюминий миқдори оширилган, ариқчаларнинг ўлчамлари ва статор ва ротор орасидаги ҳаво оралиғининг ўлчамлари оптимал қийматларига келтирилган, Бу моторларнинг энергетик энергетик кўрсаткичлари юқори бўлиши билан бир қаторда кам қизийди (бу эса моторнинг ишлаш муддатини узоқроқ бўлишига олиб келади) , ишлаганида кам шовқин чиқариб ишлайди, қувват коэффициенти моторга берилаётган кучланишнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқлиги суст. Янги сериядаги асинхрон моторларнинг нархи стандарт моторларга нисбатан нархи юқори бўлади, аммо икки йилча эксплуатация қилиниши давомида иқтисод қилинган электр энергия ҳисобига тўлиқ ўзини оқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |