3. Ишлаб чиқариш механизмларининг электр двигателларининг техник кўрсаткичлари.
Асинхрон моторлар (А.Д) электр энергиясини механик энергиясига айлантирувчи ускунадир. У конструктсиясининг соддалиги, арзонлиги, ишда ишончлилиги сабабли саноат, қишлок хўжалиги ва халқ хўжалигининг барча соҳаларида кенг қўлланилади. Ҳар қандай электр машиналари каби А.Д. генераторлар режимида ҳам ишлаши мумкин. Умуман А.Д.нинг генератор режимида ишлаши иқтисодий-техник жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас, аммо охирги йилларда ўтказилган илмий тадқиқотлар, асинхрон машиналарнинг генератор сифатида ишлатилишининг бир қатор устунликлари борлигини кўрсатади. Ҳозирги вақтда асинхрон машиналари асосан уч фазали моторлар сифатида ишлатилади.
Асинхрон моторнинг тузилиши оддий, ишлатиш кулай, энергетик ва механик ҳарактеристикалари яхши бўлгани учун саноатда ишлатилаётган электр моторларининг 80 фоизидан кўпрогини асинхрон моторлар ташкил этади. Бундай катта талабни кондириш учун машинасозлик заводларида ҳар йили ишлаб чиқарилаётган асинхрон моторларнинг қуввати ваттнинг бир неча улушларидан, бир неча минг қиловаттгача, иш кучланиши эса 127 В дан 10 кВ гача бўлади.
Асинхрон моторлар қўзғалмас статор ва айланувчи ротор қисмларда иборат. Статор айрим электротехник пўлат пластинкалардан ясалган (йиғилган) ўзак ўрнатилган бўлиб, ўзакнинг сиртидаги ариқчаларга (пазларда) учта, фазода 1200 га силжиган, мис симли ўрамлар жойлаштирилади. Бу ўрамлар ўзаро юлдузча ёки учбурчак усулида уланиб уч фазали электр тармоғига қўшилади. Демак, статор чўлғамларининг натижавий магнит майдони айланувчи бўлиб роторнинг чўлғамларини кесиб ўтади.
А.Д.нинг ротори силиндр шаклида бажарилиб, унинг ҳам айрим элетротехник пўлат пластинкаларидан ясалган ўзаги ариқчаларида (пазларида) чўлғам жойлаштирилган. А.Д.-лар ротор чўлғами ясалиши жиҳатидан иккига бўлинади. Шунга мувофиқ ротор қисқа туташган А.Д. ёки алюминий магиз таёқча (стерженлар) дан бажарилган бўлиб, бундай А.Д.нинг ротори қисқа туташган А.Д.дейилади. (2 а-расм).
Асанхрон машинанинг ишлаш принтсипи айланувчан магнит майдони ходисасига асослангандир. Асинхрон машиналар хам генератор, хам мотор сифатида ишлатилиши мумкин.
Асинхрон моторлар, бир, икки ва уч фазали қилиб ясалади. Уч фазали асинхрон моторлар металл кесиш, ёгочни кайта ишлаш дастгохларини, кўтарма кранлар, лифтлар, эскалаторлар, вентиляторлар, бошқа механизмларни ҳаракатга келтиришда ишлатилади.
Бир фазали асинхрон моторларнинг қуввати, одатда 0,5 кВт дан ошмайди. Ундан автоматик бошқариш системаларида, турли асбобларнинг электр юритмаларда, уй-рўзгор машиналарида фойдаланнлади. Кичик қувватли асинхрон машиналар валларнинг айланиш тезликларини ўлчашда генератор (тахо-генератор) сифатида хам ишлатилади. Асинхрон машиналар частота ўзгартиргич, кучланиш ўзгартиргич ва фаза ўзгартиргич сифатида хам кенг қўлланади.
Барча электр машиналари каби асинхрон моторлар хам икки асосий қисм; кугалмас қисм статор ва кўзгалувчан (айланувчи) қисм: ротордан иборат.
Статор станина, пўлат ўзак ва статорнинг пазларига жойлаштирилган уч фазали чулгамлардан иборат. Станина чўяндан ёки алюминийдан тсилиндрсимон шаклда ясалган бўлиб„ унинг ичига статорнинг пўлат узаги махкамланади. Шунингдек, станина машинани ташки механик таъсирлардан саклаш учун хам хизмат қилади. Станинада статор чулгамларини электр энергия манбаига улаш учун шу чулгамларнинг учлари чиқарилган «клеммалар қутичаси» бор. Асинхрон мотор ишлаётганида уни яхширок совитиш мақсадида станина кобирғали қилиб ясалади. Чўяндан қуйилган станинали электр машиналар кўтариш учун мўлжалланган винтли илгакка эга бўлади.
Статорнинг тсилиндрсимон пўлат ўзаги калинлиги 0,35 ёки 0,5 мм ли, ўзаро махсус ток билан (трансформатор ўзаги каби) изолятсияланган электротехник пўлат пластинкалар тўпламидан иборат. Статор пўлат ўзагининг ички сиртида статор узунлиги бўйича етган пазларга статор чулгамлари жойлаштирилган.
Статор чулгами изолятсияланган мис симлардан ясалган бўлиб, статор пазларига 2д/3 бурчак остида жойлашгирилади. Чулгамларнинг бош ва охирги учлари юқорида айтилгандек, «клеммалар кутичасига» чиқарилган бўлади. а — в да чулгамларнинг уланиши кўрсатилган. Чулгам учларининг очик колдирилиши уни тармоқ кучланишининг қийматига қараб «юлдуз» ёки «учбурчак» схемада улашга имкон беради.
2-расм. Статор ўзаги листлари ва пазлари шакллари.
Ротор моторнинг айланиш ўқига махкамланган бўлиб, унинг пўлат ўзаги хам статорники каби калинлиги 0,35 ёки 0,5 мм ли электротехник пўлат пластинкалар тўпламидан иборат. Пўлат ўзак пластиналарининг устки юзасида пазлар ўйилган бўлиб ( а ва б), уларнинг конфигуратсияси турлича бўлиши мумкин. Пўлат ўзак моторнинг ўқига махкамланади. Пўлат ўзак пластинкаларидаги пазлар ротор пазларини ташкил этиб, унга ротор чулгамлари жойлаштирилади. Асинхрон моторлар ротор чулгамларининг тузилишига қараб иккига бўлинади, моторнинг номига эса шу чулгам номи қўшиб айтилади.
Агар пулат ўзак арикчаларига алюминийдан ясалган стерженлар жойлаштирилиб, уларнинг учлари алюминий халқалар билан бириктирилса, бундай ротор чулгамлари киска туташтирилган ротор дейилади. Бундай двигагелъ эса киска туташтирилган роторли асинхрон мотор деб номланади. Иссиқ шароитларда ишлатиладиган моторларнинг совитилишини яхшилаш мақсадида ротор ўқига шамоллатиш парракчалари ўрнатилади. Қуввати 100 кВт гача бўлган киска туташгирилган роторли асинхрон моторларнинг ротор (чулгамлари) стерженлари алюминийдан қуйиб тайёрланади. Ротор стерженлари (чулгамлари) ўзаксиз холда «олмахон гилдираги» кўринишига эга.
Агар роторнинг пўлат ўзаги арикчаларига, статор чулгамлари каби, мисдан ясалган уч фазали чулгам жойлаштирилса, бундай ротор фаза чулгамли ротор, бундай моторъ эса фаза роторли асинхрон мотор деб аталади.
Ротор чулгами «юлдуз» схемада уланиб, чулгамнинг бош учлари асинхрон моторнинг ўқига махкамланган контакт халқалар билан туташтирилади. Контакт халқалар эса графит чўткалар ёрдамида мотордан ташқарига ўрнагилган уч фазали юр-гизиш реостати билан бириктирилади. Юргизиш реостати агар моторъ ишлаганда ротор чулгамининг қаршилигини ва шу билан биргачикда ротор токини бошқариш учун хизмат қилади.
Агар ротор чўлғами оддий мис ёки алюминий симларидан уч фазали қилиб бажарилса, бундай А.Д.-фаза роторли А.Д дейилади. Бу чўлғамлар ўзаро юлдузча усулида уланиб, махсус восита билан, ҳар бир учала фаза қаршиликлар бирданига ўзгартирилади. Фаза роторли А.Д. лар қисқа туташган роторли А.Д. ларга нисбатан бир қатор афзалликлари бор. Бу афзалликларни кейинчалик формулалар асосида таҳлил қиламиз.
А.Д. ни ишлаш принтсипи айланувчи магнит майдондан фойдаланишга асосланган. Статор чўлғамларининг натижавий магнит майдон айланиш тезлиги қуйидаги формула асосида аниқланади:
бу формулада
- ўзгарувчан ток частотаси
– жуфт қутблар сони
Бу магнит майдон роторнинг чўлғамларини кесиб ўтади ва бу чўлғамларда эЮК демак, берк контур бўлганда ток пайдо бўлади. Ҳар қандай токли ўтказгични магнит майдонга қарасак бу ўтказгичга механик куч таъсир қилади. Шунга биноан роторга таъсир қилувчи айланувчи момент вужудга келади. Агар магнит майдон ва ротор биргаликда баравар айланса, бундай айланиш синхрон айланиш дейилади. Асинхрон моторларда, роторнинг айланиш тезлиги моторнинг ўқи, (вал) даги иш машинаси яратган тормозловчи моментга боғлиқ. Демак, роторнинг айланиш тезлиги магнит майдон айланиш тезлигидан бир қанча фарқ қилади. мана шу фарқни ҳарактерловчи катталик, «сирпаниш» дейилади ва бу катталик қуйидаги формула асосида аниқланади:
бунда
Do'stlaringiz bilan baham: |