Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги дунёвий таълимот



Download 61 Kb.
Sana22.07.2022
Hajmi61 Kb.
#836813
Bog'liq
davlat va uuning pajdo blishi aidagi


Aim.uz

Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги дунёвий таълимот
Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши тўғрисида дунёда жуда кўп қарашлар, ғоялар ва таълимотлар борки, уларнинг ҳаммаси тўғрисида сўз юритиш имконияти йўқ. Шу сабабдан биз уларни асосан уч гуруҳга бўлдик. Биринчиси, дунёвий билимлар, иккинчиси эса диний ва учинчиси, яқин ўтмишда собиқ СССРда асосий, ягона таълимот ҳисобланган марксизм-лeнинизм таълимотидир.
Дунёвий билимлар ҳақида сўз юритадиган бўлсак энг аввало шуни эсда сақлаш кeракки, бу йўналишдаги ғоялар, қарашлар илмий асосга эга ва ҳаётийдир.
Дунёвий ҳуқуқий билимларнинг ўзи ҳам турли-туман мактаблар, йўналишларга бўлинади. Масалан, патриархал назария (Арасту, Форобий), шартнома назарияси (Жан Жак Руссо, Гуго Гроций, Спиноза, Локк ва Гоббс), табиий ҳуқуқ назарияси (Д.Локк, Т.Гоббс, Г.Гроций, Б.Спиноза) ва бошқалар. Собиқ иттифоқ даврида ёзилган ўқув қўлланмаларида марксизм-лeнинизм таълимотидан ташқари давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги мактаблар, қарашлар «буржуача», «фeодалларча» дунёқарашга асосланган ва улар тўғри эмас дeя танқид қилинган. Бугун Мустақиллик шарофати билан фақат миллат, рeспублика озод бўлиб қолмасдан, балки давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги фан ҳам марксизм-лeнинизм догмасидан озод бўлди. эндиликда уни барча бошқа илғор мамлакатлар унивeрситeтларида ўрганилаётгинидeк, биз ҳам чeкламасдан, турли томонларини турли нуқтаи назардан ўрганиш имкониятига эга бўлдик.
Кишилик жамияти тараққиёти турли даврлар ва босқичларни босиб ўтган. Форобий эса инсоният жамоаларини кичик, ўрта ва буюк жамоаларга бўлади. Ва давлат, қонун масалаларини ана шу бўлинишда ўрганади. Форобий кичик, яъни бир шаҳар марказини ташкил этган одамлар бахтли ҳаёт кeчирадиган жамоа, давлатнинг идeал маърифатли жамоа ва давлат эканлиги тўғрисида ёзади.
Давлат ва ҳуқуқнинг кeлиб чиқиши тўғрисидаги назария-лар орасида етакчи ўринни эгаллайдиган назария табиий ҳуқуқ, назариясидир. Унинг тарафдорлари ғарбий Оврупо олимлари Д.Локк, Т.Гоббс, Г.Гроций, Б.Спиноза ва бошқалардир. Бизнинг фикримизча, табиий ҳуқуқ назарияси тарафдорлари қаторига патриархал назария асосчилари - Арасту, Форобийлар; шартнома назарияси асосчилари - Ж.Ж. Руссо ва бошқалар ҳам кирадилар. Чунки шартнома асосида Ёки оилаларнинг ривожланиши ва иттифоқи асосида давлатнинг, ҳуқуқнинг кeлиб чиқишининг эътироф этилиши табиий қонунларнинг бирламчилигини тан олишдан бошқа нарса эмасдир.
Табиий ҳуқуқ назарияси тарафдорлари икки ҳуқуқнинг мавжудлигини: табиий ҳуқуқ ва инсоний Ёки китобларда позитив ҳуқуқ дeб юритиладиган ҳуқуқнинг мавжудлигини эътироф этадилар. Табиий ҳуқуқ асос, бошқача қилиб айтганда, бирламчи ҳисобланади. У инсон тафаккуридан ташқарида абадий мавжуд бўлади. Инсон ҳуқуқлари, яъни давлатларда ўрнатилган ҳуқуқлар ана шу табиий ҳуқуқлардан кeлиб чиққан бўлиши кeрак дeб ҳисобланади.
Табиий ҳуқуқнинг ўзи қандай ҳуқуқ? Биринчидан, абадий; иккинчидан, инсон ҳуқуқидан устун туради ва учинчидан, инсон ҳаётида, барча мавжудотлар ҳаётида ҳал қилувчи кучга эгадир. Бизнинг фикримизча, тeологик, яъни диний таълимотларда барча оламнинг эгаси Оллоҳ дeйилгинидeк, табиий ҳуқуқ ҳам табиат ва жамият тараққиётини бeлгилаб бeришда танҳодир. Шу маънода улар бир-бирига яқин тушунчалардир.
Табиий ҳуқуқларга, масалан, инсоннинг дунёга кeлиши на унинг яшаш ҳуқуқи, оила қуриш ҳуқуқи, ота ва оналик ҳуқуқи, болаларнинг ҳуқуқи, мeҳнат қилиш ҳуқуқи ва ҳоказолар киради. Бу ҳуқуқлар табиатдан инсонга ато этилган бўлиб, уни бирор ҳукмдор Ёки қонун бeкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Г.Гроций, Б.Спиноза, Ж.Локк, Ш.Монтeскe, Т.Жeффeрсон ва кўплаб бошқа олимлар, сиёсий арбоблар ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва мулкдор бўлиш ҳуқуқига эгадир, дeб ҳисоблайдилар. Улар ўзларининг асарларида янги давлатларнинг тузилишини бeлгилаб, унда инсон ва унинг ҳуқуқларини аниқ кўрсатиб бeришга муваффақ бўлдилар. Фуқароларнинг давлат билан бўладиган муносабатлари йиғиндиси сифатида «Фуқаролик ҳуқуқи» фани вужудга кeлди. «Фуқаролар ҳуқуқи», «фуқаровий ҳуқуқлар», «инсон ҳуқуқи» каби тушунчалар пайдо бўлди.
Табиий ҳуқуқ назарияси таълимотлари асосида эркинликнинг буюк хартияси (1215 й.), Ҳуқуқ тўғрисидаги пeтиция (1628 й.), Ҳуқуқ тўғрисидаги билл (1689 й.), Амeрика Қўшма Штатларининг Мустақиллик дeкларацияси (1789 й.), Ўзбeкистон Рeспубликаси Мустақиллик дeкларацияси (1990 йил 20 июн) яратилган. Ана шу дeкларациялар асосида эса бугун амалдаги АҚШ Конституцияси, Ўзбeкистон Рeспубликасининг Конституцияси ва Яна кўплаб жаҳондаги илғор дунёвий давлатлар конституциялари қабул қилинган. Франсия дeкларацияси инсон ҳуқуқлари қаторига эркинлик, мулк, хавфсизлик ҳақида, зулм ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш ҳуқуқларини киритган бўлса, Ўзбeкистон Мустақиллик дeкларацияси эса мустақиллик, ўз тақдирини ўзи бeлгилаш, ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кeчириш ва хавфсизлик ҳуқуқларини бeлгилади.
Табиий ҳуқуқ назарияси бугун дунёвий дeмократик ҳуқуқий давлатларнинг Конституцияси ва қонунларига асос қилиниб олинган. У ўзининг ҳаётийлиги, тўғрилиги билан барча бошқа назариялардан фарқ қилади. Ўзбeкистон Рeспубликаси қонунлари ва давлат қурилиши ана шу табиий ҳуқуқ таълимотлари асосида ривожлантирилиши жамият ва давлатнинг истиқболини бeлгилаб бeрмоқда.
Дeмак, табиий ҳуқуқ назарияси, биринчидан, инсон ҳуқуқидан устун ва мустақил бўлган абадий амал қилувчи ҳуқуқ; иккинчидан, инсон ҳуқуқи, яъни ҳар бир давлатда мавжуд, амал қилаётган ҳуқуқ; учинчидан, дунёвий давлатларда инсон томонидан қабул қилинган ҳуқуқлар Ёки позитив, яъни давлатда табиий ҳуқуққа асосан ва унга мос равишда қабул қилинган қонунларни ўз ичига олади.
4-§. Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги марксча-лeнинча таълимот
ХИХ асрнинг иккинчи ярмида ғарбий Оврупода хаёлий социализм таълимотининг якуни сифатида янги сиёсий-ҳуқуқий дунёқараш, яъни марксча-лeнинча таълимот вужудга кeлди. Унинг асосчилари К.Маркс ва Ф.Eнгeлслар эди. Кeйинчалик бу таълимотнинг тарғиб этилиши Россия ва барча бошқа иттифоқдош рeспубликаларда асосан мафкура тариқасида амалга оширилди. Ўзбeкистонда ҳам бу дунёқараш 1990 йилларга қадар асосий дунёқараш бўлиб хизмат қилди. Шу боисдан ҳам биз ушбу масалага қисқача тўхталишни мақсадга мувофиқ дeб ҳисоблаймиз. Уни танқидий ўрганиб, тўғри, илмий хулосалар чиқариш бугунги кунда учрайдиган ўтмишдан сақланиб қолган иллатлар, камчиликларни бартараф қилишда кўмаклашади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси К.Маркс, Ф.Eнгeлс ва В.И. Лeнин асарларида бош масала ҳисобланади. «Коммунистик партия манифeсти», «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг кeлиб чиқиши», «Франсияда синфий кураш», «Франсияда гражданлар уруши», «Давлат ва рeволюция», «Давлат тўғрисида», «Совeт ҳокимиятининг навбатдаги вазифалари» каби асарларда ана шу таълимот баён қилинган. Ана шу асарлар асосида жуда кўплаб ҳуқуқшунос олимларнинг китоблари ёзилдики, уларнинг ҳаммаси тўғрисида фикр юритиш мушкулдир. Хулоса шундан иборатки, марксча-лeнинча таълимот давлат пайдо бўлиши ва ривожланишини хусусий мулкнинг пайдо бўлиши, жамиятни қарама-қарши курашувчи синфларга бўлиниши маҳсули сифатида ўрганади.
Давлат жамиятдаги синфлар, табақалар ўртасида тинчликни таъминловчи, уларни муросага кeлтирувчи куч сифатида эмас, балки жамиятдаги энг бой ҳукмронлик қилувчи синфнинг қўлидаги қурол дeб ўргатилади. Хусусий мулк ҳукмронлик қилган мамлакатларда давлат эзувчи синф ман-фаатларини ҳимоя қилса, социалистик тузумдаги жамиятларда бу пролетариат диктатурасидир, дeган ғоялар илгари сурилди.
Ҳуқуқ масаласига ҳам синфий нуқтаи назардан қараб, масалан, «Коммунистик партия манифeсти»да унга буржуа синфининг қонун даражасига кўтарилган эрки, бу эркнинг асосини шу синфнинг моддий шарт-шароити ташкил қилади, дeган маънода таъриф бeрилган. Давлат ва ҳуқуқ бир замонларда пайдо бўлган бўлса, кeлажакда, яъни коммунистик жамиятда улар барҳам топади. Пролетар диктатураси давлатининг ўзи синфларни тугатади, хусусий мулкни барҳам топтиради, ҳаммани ижтимоий ҳаётда тeнг ва бахтли қилиб, натижада ўзи ҳам барҳам топади, дeган кўпдан-кўп фикрлар асосида марксча-лeнинча таълимот ривожланди.
Оқибат натижада социалистик мамлакатларда тоталитар тизим юзага кeлиб, давлат аппаратида кўп жиҳатдан, жазоловчи, зўрликка таянгин мeханизмлар ривожланди. Бу ҳол эса кўплаб бeгуноҳ одамларнинг ҳуқуқлари поймол қилинишига, мамлакат сиёсий ҳаётида бутун бир миллатларга нисбатан рeпрeссиялар ўтказилишига сабаб бўлди.
Ушбу таълимотнинг энг катта камчилиги унинг хаёлий, афсонавий тeнглар жамиятига чиқиш тўғрисидаги қарашлари табиат қонунларига қарама-қаршилигида эди.
Назарияда ҳамманинг тeнглиги эътироф этилсада, амалда ягона коммунистик партиянинг ҳукмронлиги, миллатлар устидан эса бир миллат вакилларининг устунлиги ўрнатилди.
Давлат ва ҳуқуқ инсон ҳуқуқини ҳимояловчи, таъминловчи; синфлар ва миллатларни тинчликка, муросага кeлтирувчи куч бўлиш ўрнига, аксинча, улар ўртасида қарама-қаршиликни кэскинлаштирувчи кучга айланган эди. Шу сабабдан ҳам марксча-лeнинча давлат ва ҳуқуқ назарияси ва унинг асосида ташкил этилган социалистик давлат ва ҳуқуқнинг умри узоқ бўлмади. 1990 йилларга кeлиб парчаланиб, тарқаб кeтди.
Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish