Олдинги таҳрирга қаранг. адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва давлат хизматларини рақамлаштириш орқали «виртуал адлия» тизими ишлашини таъминлайди;
(10-банднинг 16-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон) илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг замонавий ютуқлари асосида адлия органлари ва муассасаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш стратегиясини белгилайди;
электрон ҳукумат лойиҳаларини адлия органлари ва муассасаларида самарали амалга оширилишини таъминлайди;
инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан адлия органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлиги шаклларини такомиллаштириш бўйича чораларни амалга оширади;
адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан электрон ҳукуматни жорий қилиш ва ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
адлия органлари ва муассасалари расмий сайтлари, бошқа ахборот ресурсларини Интернет тармоғида ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича чораларни амалга оширади;
адлия органлари ва муассасаларида ахборот технологияларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тартибга солувчи ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири (кейинги ўринларда — Вазир деб юритилади) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида ахборот киритади.
Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг. 17) интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни ишлаб чиқишни амалга оширади;
интеллектуал мулк соҳасининг ривожланиш ҳолатини, шу жумладан мазкур соҳадаги халқаро рейтинглар ва индекслар мезонлари ва методологиялари асосида ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолашни амалга оширади;
интеллектуал мулк соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши аҳволини ўрганади;
интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
интеллектуал мулк соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини ўрганади ва таҳлил қилади;
интеллектуал мулк соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини назорат қилиш ва баҳолашнинг амалга оширилишини ташкил этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сонли қарорига асосан 17-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 07/19/4380/3360-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 18) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш соҳасида:
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг замонавий ва самарали механизмларини жорий қилади;
халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида тузиладиган келишувлар билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
жамиятда янги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқади;
электрон тижоратни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича самарали механизмларни жорий қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўради;
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид миллий қонунчиликни халқаро стандартларга ва энг яхши хорижий амалиётларга мувофиқлаштириш ишларини олиб боради;
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган келишувларга риоя этишда вужудга келадиган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади ва уларни қонуний бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармонига асосан 18-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 19) сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини ошириш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш соҳасида:
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларни таҳлил қилади;
давлат органлари ва ташкилотлари, тадқиқот институтлари томонидан сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларга сабаб бўлган омиллар ва муаммоларни комплекс ўрганилишини ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарлик ва мониторингни амалга оширади;
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индекслар доирасида баҳоланадиган йўналишларда ислоҳотларни амалга оширишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни рейтинг ва индекслар методологиясидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг улардаги ўрнига эҳтимолий таъсири нуқтаи назаридан баҳолайди;
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўяди ва ҳамкорлик олиб боради;
давлат органлари ва ташкилотларининг сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотларни Ўзбекистонда тегишли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида ахборотлардан хабардор қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарлик ва мониторингни амалга оширади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сонли Фармонига асосан 19-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.06.2020 й., 06/20/6003/0708-сон) 11. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмалари функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Вазир томонидан тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.